Skip to content
Trending
23 апреля 13:20Бухорода 18 ёшли аёл уч кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлганда ушланди 14 февраля 18:11Жапаров фармони билан Бош прокуратурада кадрлар ўзгариши амалга оширилди 16 февраля 10:20Тошкент 2028 йил велотрек бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади 26 декабря 09:33Польша қирувчилари Болтиқ денгизида Россия разведка самолётини тутиб олди 13 февраля 21:08АҚШда махфий лазер тизими нотўғри гумон қилинган ҳаво объектларига қарши қўлланди 3 декабря 10:40Путин Трамп таклиф қилган тинчлик режасининг учта банди бўйича норози — NBC 25 ноября 14:04ЖСТга йўл: Россия билан музокаралар деярли якунланди, фақат Тайвань қолди 26 ноября 12:36Еврокомиссия Финляндияни жаримага тортмоқчи 17 ноября 17:05Samsung нархларни кескин оширди 15 июня 12:30Гулистонда мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Японияда Санаэ Такаити Бош вазир лавозимига қайта сайланди
Дунё

Японияда Санаэ Такаити Бош вазир лавозимига қайта сайланди

ShaxriyorShaxriyor—18 февраля 16:450 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 18 февраль куни Япония парламенти ҳукмрон коалициянинг муддатидан олдинги парламент сайловларидаги ишончли ғалабасидан сўнг Санаэ Такаитини Бош вазир лавозимига расман қайта сайлади. Бу ҳақда “Kyodo News” хабар берди.

More stories

Эпштейн можароси фонида Британия бош вазирига босим кучаймоқда

11 февраля 22:25

Таиланд ва Камбоджа тинчлик келишувини имзолади

27 октября 15:56

Имомали Раҳмон ҳам Японияга жўнаб кетди

18 декабря 17:09

Япония КХДР томонидан навбатдаги ракета учирилганини аниқлади

5 января 10:29

Парламентнинг махсус сессияси бошланишидан олдин мамлакат конституцияси талабига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқди. Кейинроқ Такаити янги ҳукумат таркибини эълон қилиши кутилмоқда, бунда вазирларнинг аксарияти ўз лавозимларини сақлаб қолиши мумкин. Хусусан, Ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми ҳамда молия вазири Сацуки Катаяма ўз ўрнида қолиши эҳтимоли бор.

Жорий йилнинг 8 февраль куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги сайловларда Такаити бошчилигидаги Либерал-демократик партия парламентдаги ўринларини 198 тадан 316 тага оширди, унга иттифоқчи Япония инновациялар партияси эса 36 тадан 38 тага кўпайди. Бу ҳукмрон кучлар учун энг йирик ғалаба бўлди. Шу билан бирга, мухолифатдаги Комэйто ва Конституциявий-демократик партия иттифоқи ўринлар сонини 167 тадан 49 тагача қисқартирди.

Маълумот учун, Санаэ Такаити хавфсизлик масалаларида қатъий позицияси билан танилган. У 1947 йилдаги Япония конституциясининг мамлакатнинг милитаризмдан воз кечишини мустаҳкамловчи тўққизинчи моддасини қайта кўриб чиқиш тарафдори. Сайловдаги ғалабадан сўнг у асосий қонунга ўзгартириш киритиш ниятида эканини билдирган, бироқ тафсилотларни очиқламаган. Конституцияни ислоҳ қилиш учун парламентнинг ҳар икки палатасида депутатларнинг учдан икки қисми қўллаб-қувватлаши ва кейинчалик умумхалқ референдуми ўтказилиши талаб этилади. Япония ОАВлари қайд этишича, мамлакат конституцияси 1947 йилда қабул қилинганидан буён ўзгартирилмаган.

“Associated Press” маълумотларига кўра, янги ҳукуматнинг устувор вазифалари орасида нархлар ошиши ва иш ҳақи ўсишининг сустлигига қарши кураш, шунингдек, сайловлар сабаб кечиктирилган бюджетни қабул қилиш масаласи бор.

Такаитининг Тайвань масаласидаги баёнотлари аввалроқ Хитой билан муносабатлар совуқлашишига олиб келган. Декабрь ойида у Япония мудофаа харажатлари 2027 йилгача режалаштирилган 2 фоизлик ЯИМ кўрсаткичига муддатидан олдин етганини айтган. Кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси қарийб 58 миллиард долларлик рекорд даражадаги мудофаа бюджетини маъқуллаган. AP хабарига кўра, Токиода атом сувости кемаларини ишлаб чиқиш имконияти кўриб чиқилмоқда, шунингдек Такаити АҚШ, Буюк Британия ва Австралия билан разведка маълумотлари алмашинувини кенгайтириш ҳамда жосусликка қарши курашни кучайтириш ниятида. 

АҚШ Президенти Дональд Трамп сайловлар арафасида Такаитини қўллаб-қувватлашини билдирган. Бундан ташқари, у миграция ва хорижий фуқаролар устидан назоратни кучайтириш тарафдори эканини ҳам таъкидлаган.

Бош вазирсайландиСанаэ ТакаитиЯпония
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкент вилоятида “Молоток” лақабли шахс ва унинг гуруҳи қўлга олинди
Ватикан “Тинчлик кенгаши”га қўшилиш таклифини рад этди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа