Skip to content
Trending
7 февраля 12:36Озарбайжон Россия элчисини ТИВга чақириб, норозилик нотаси топширди 15 апреля 18:24Божхонада фуқароларнинг яширинча тилла олиб киришга уриниши тўхтатилди 5 мая 17:22Россия Украинадаги газ ишлаб чиқариш иншоотларига зарба берди 16 мая 16:20Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz жарима майдонига қўйилди 16 сентября 10:03Олимлар қадимда Ернинг 80 фоизини эгаллаган суперқитъанинг харитасини қайта тиклади 17 мая 17:44Термизда Афғонистондан олиб келинган қарийб 600 кг наркотик ушланди 13 ноября 10:1220 йилдан сўнг одамлар абадий яшаши мумкин – Илон Маск 6 октября 12:23Норвегия айрим жамоат жойларида СИ-кўзойнаклардан фойдаланишни тақиқламоқчи 14 февраля 13:53Мисрда қадимий тош санъати ёдгорлиги топилди 25 ноября 21:33Хитой Японияга парвозларни тўхтатмоқда
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Путин Трамп таклиф қилган тинчлик режасининг учта банди бўйича норози — NBC
Дунё

Путин Трамп таклиф қилган тинчлик режасининг учта банди бўйича норози — NBC

ShaxriyorShaxriyor—3 декабря 10:400 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия президенти Владимир Путин АҚШ маъмурияти таклиф этган тинчлик режасининг учта банди бўйича ён беришга тайёр эмас. Бу ҳақда хабардор россиялик манбага таяниб, NBC News маълум қилди.

Манбанинг айтишича, Москва Донбасс ҳудуди, Украина армияси сонини чеклаш ва босиб олинган ҳудудларни халқаро миқёсда тан олиш масалаларида муросага боришни истамайди. АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф 2 декабрь куни Кремлда Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Унда Украина билан келишилган тинчлик режаси лойиҳаси тақдим этилган.

АҚШ делегациясининг Россияга сафаридан бир оз аввал украиналик ва америкалик дипломатлар Флоридада учрашув ўтказганди. Бироқ томонлар асосий масала — ҳудудий келишув бўйича олдинга силжий олмади. Украина Донбассни Москва назоратига топшириш талабини рад этмоқда.

More stories

Россиядаги Эльбрус тоғида 5 нафар босниялик альпинист ҳалок бўлди

27 июля 10:13

Ким Чен Ин Россиядаги урушдан қайтган аскарларни тантанали кутиб олди 

13 декабря 19:48

АҚШнинг Эронга қарши уруши 25 миллиард долларга тушди

30 апреля 11:29

АҚШда 4,5 миллион долларлик ўғирликда гумонланган ўзбекистонликлар қўлга олинди

5 июня 14:26

Шунингдек, Киев ўз армияси сонини 600 минг аскаргача қисқартириш ва НАТОга аъзо бўлишдан воз кечиш шартларини ҳам қабул қилмаган. Украина президенти Владимир Зеленский 1 декабрь куни ҳудудий масала “энг мураккаби” эканини айтиб, Флоридадаги музокараларда бу мавзу 6 соатдан ортиқ муҳокама қилинганини таʻкидлади.

Путин эса ўтган ҳафта Украина армияси “эгаллаб турган ҳудудларни” тарк этгандагина уруш тўхтатилишини билдирди. Бундан ташқари, Киевнинг амалдаги раҳбарияти билан келишув “юридик жиҳатдан имконсиз” эканини таʻкидлади.

Маълумот ўрнида, АҚШ аввал 28 банддан иборат тинчлик режасини ишлаб чиққан эди. Унда Москвага бир қатор катта ён беришлар кўзда тутилган: бутун Донбассни топшириш, армияни қисқартириш, НАТОдан воз кечиш ҳамда Россиянинг ҳарбий жиноятлар учун жавобгарлигидан воз кечиш. Украина билан маслаҳатлашувлардан сўнг бу талабларнинг бир қисми юмшатилган ёки ўзгартирилган.

Кремлдаги музокаралар муваффақиятсиз тугади

Кремлнинг маълум қилишича, 2 декабрь куни Путин ва Стив Уиткоффнинг Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича учрашуви самарали ўтди. Бироқ томонлар ҳудудий масалаларда келишувга эришмади. Улар музокараларнинг батафсил мазмунини ошкор қилмасликка келишиб олишган.

“Ҳозирча муросали ечим топилмади, аммо баъзи Америка таклифлари маъқул кўринмоқда, лекин уларни батафсил муҳокама қилиш лозим. Бизга тақдим этилган айрим таклифлар бизга тўғри келмайди, яъни иш давом эттирилади. Аммо бу, шубҳасиз, энг муҳим масалалардан биридир”, деди Россия президенти маслаҳатчиси Юрий Ушаков.

​У Кремлдаги учрашув беш соат давом этганини айтди ва томонлар масалаларнинг моҳиятини муҳокама қилганини билдирди. Музокараларда Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ҳам иштирок этган.

АҚШнорозиПутинРоссиятаклиф қилгантинчлик режасиТрампУкраина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп Колумбияга таҳдид қилди
Андижонда уй ёниб кул бўлди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа