Skip to content
Trending
30 октября 16:18Қозоғистон президентининг собиқ маслаҳатчиси жанжалда ҳалок бўлди 29 января 16:10Онлайн қимор ва фирибгарлик: Хитойда жиноий гуруҳ аъзолари қатл қилинди 18 мая 16:43Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин 30 января 17:13КХДРда кенг кўламли янгиланиш: 20 та ҳудудда янги лойиҳалар бошланди 9 июля 16:32Фарғонада кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган қариндошлар ушланди 25 ноября 21:27Ўзбекистон Ироқ ва Сурияга савдо бўйича вакил юбормоқчи 28 ноября 15:41Роналду MMA оламига сармоя киритди 6 марта 10:05Хизмат вақтида ҳалок бўлган Ҳосилбек Эшназаров оиласига уй топширилди 11 ноября 22:06Сурхондарёда машина ағдарилиб, ёниб кетди 3 июля 19:30Наманганда уйида нарколаборатория ташкил қилган шахс қўлга олинди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ–Ҳиндистон ўртасида савдо келишуви: божлар камайди, рус нефтидан воз кечиш шарт сифатида қўйилди
Дунё

АҚШ–Ҳиндистон ўртасида савдо келишуви: божлар камайди, рус нефтидан воз кечиш шарт сифатида қўйилди

ShaxriyorShaxriyor—4 февраля 11:340 21
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп Ҳиндистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун божхона тарифларини 50 фоиздан 18 фоизгача пасайтиришга рози бўлди. Бунинг эвазига Деҳли ҳам савдо тўсиқларини камайтириши, шунингдек Россиядан нефтини сотиб олишни тўхтатиши керак бўлади. Reuters хабарига кўра, Ҳиндистон бунинг ўрнига АҚШ ё Венесуэладан “қора олтин” харид қилиши мумкин.

“Бош вазир Моди билан дўстлик ва ҳурмат туфайли, шунингдек, унинг илтимосига кўра, АҚШ–Ҳиндистон савдо келишувига рози бўлдик. У дарҳол кучга киради. Қўшма Штатлар энди ўзаро божларни 25 фоиздан 18 фоизгача туширади”, дея пост қолдирган Дональд Трамп.

More stories

АҚШ Кубага нефть етказиб беришни тўхтатиш учун денгиз блокадасини кўриб чиқмоқда

24 января 15:57

Штайнмайер Трамп давридаги АҚШ ташқи сиёсатини кескин танқид қилди

8 января 20:52

АҚШ 29 нафар элчини хорижий давлатлардан чақириб олмоқда

22 декабря 12:54

Трамп ҳар қандай келишув эвазига Украинадаги урушни тўхтатмоқчи — Politico

26 ноября 16:23

​Агентликнинг Оқ уй мулозимига таяниб маълум қилишича, АҚШ Россия нефтини сотиб олаётгани учун “жазо чораси” сифатида Ҳиндистон маҳсулотларига қўйилган қўшимча 25 фоизлик бож тарифларини ҳам бекор қилган. Шунингдек, Деҳли Қўшма Штатлардан 500 миллиард доллардан ортиқ миқдорда энергия ресурслари, технология, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларини сотиб олишга розилик билдирган.

“Бугун азиз дўстим президент Трамп билан суҳбатлашганимдан хурсандман. Made in India маҳсулотлари энди АҚШ бозорига 18 фоизлик божлар билан киришини мамнуният билан қабул қилдим. Ушбу муҳим қарор учун Ҳиндистоннинг 1,4 миллиард аҳолиси номидан президент Трампга катта раҳмат”, деб ёзиб қолдирган Нарендра Моди.

Канада Осиё-Тинч океани жамғармаси вакили Вина Наджибуллага кўра, бу тўлиқ савдо битимидан кўра божлар бўйича ўзаро кескинликни юмшатишга қаратилган келишув бўлиши мумкин.

Рус нефти омили

Ҳиндистон “қора олтин” бозорининг энг йирик импортчиси бўлиб, у ўз эҳтиёжининг қарийб 90 фоизини ташқи манбалар ҳисобига қоплайди. Хусусан, катта чегирмалар билан сотилган рус нефти мамлакатга энергия харажатларини камайтириш имконини берган. Бироқ сўнгги ойларда Ҳиндистон Россиядан нефть харидини қисқартира бошлаган. Кўрсаткич январда кунлик 1,2 млн баррелни ташкил этган бўлса, февралда 1 млн баррел, мартда эса 800 минг баррелгача тушиши кутилмоқда.

Қўшма Штатлар томонидан жорий этилган бож тарифлари Ҳиндистон молия бозорига жиддий зарар етказган. Шунга қарамай, мутахассисларнинг фикрича, Деҳли хавфларни камайтириш ва савдо алоқаларини диверсификация қилиш сиёсатини давом эттиради.

АҚШбожрус нефтисавдо келишувиҲиндистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни сайтидан олиб ташлади
АҚШ ҳарбийлари Араб денгизида Эроннинг Shahed дронини уриб туширди
Related posts
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1956
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа