Skip to content
Trending
14 декабря 12:15АҚШда 450 млн йиллик денгиз ҳайвонининг “олтин” қолдиғи топилди 16 февраля 17:55Криштиану Роналду “Ал-Ҳилол”га ўтиши мумкин — ОАВ 11 ноября 23:00Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди 5 ноября 17:10Телевизор ва гаджетлар болаларда юрак касалликларини келтириб чиқаради— тадқиқот 17 ноября 09:50Трамп Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлади 6 октября 12:23Норвегия айрим жамоат жойларида СИ-кўзойнаклардан фойдаланишни тақиқламоқчи 19 мая 17:11Туркияда сархуш эркак отишма уюштирди: 6 киши ҳалок бўлди 23 января 15:48Ўзбекистон ОТМлари Times Higher Education фанлар рейтингида қайд этилди 17 января 11:34Ўзбекистонлик боксчи Руслан Абдуллаев тўртинчи жангини техник нокаут билан якунлади 27 июля 10:17Ўзбекистонда олти ойда 2 286 та ЙТҲ содир бўлди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  Марказий банк кредит кечиктириш учун қўлланилаётган ортиқча жарималарни танқид қилди
Иқтисод

Марказий банк кредит кечиктириш учун қўлланилаётган ортиқча жарималарни танқид қилди

ShaxriyorShaxriyor—22 января 12:420 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит шартномаларида тўловлар кечиктирилганда қўлланилаётган жарима ва санкциялар таҳлил қилинди. Ўрганишлар айрим амалиётлар адолат ва мутаносиблик тамойилларига зид эканини кўрсатди ва қатор банкларига хат чиқарилди.

More stories

Ўзбекистонда доллар курси 12 000 сўмдан тушди

29 октября 16:30

Ноябрдан доллар курси яна тушиб кетади

31 октября 16:27

Марказий банк 5 январьдан олтин қуймалари учун расмий қайтариб олиш нархларини белгилади

5 января 14:18

Ўзбекистонликлар энди рақамли олтин савдоси билан шуғулланиши мумкин

3 ноября 22:16

Таҳлиллар натижасида айрим банкларда

  • кечиктирилган тўловлар учун ҳисобланадиган фоиз ставкалари шартномада белгиланган йиллик ставкага нисбатан бир неча баробарга, айрим ҳолатларда йиллик 150–180 фоизгача оширилаётгани;
  • кредит бўйича фоизларни тўлаш кечиктирилганда энг юқори чегараси белгиланмаган кунлик пеня ҳисобланаётгани;
  • ҳар бир кечиктириш ҳолати учун кредиторнинг ҳақиқий харажатлари билан боғлиқ бўлмаган қўшимча бир марталик жарималар қўлланилаётгани аниқланган.

Шунингдек, бир вақтнинг ўзида оширилган фоиз ставкаси, пеня ва бир марталик жарима чораларининг биргаликда қўлланилаётганлиги ҳолатлари ҳам аниқланган. Оқибатда тўлов муддатини кечиктириш билан боғлиқ умумий қўшимча харажатлар кредитни виждонан ва ўз вақтида хизмат кўрсатиш қийматидан бир неча баробар юқори бўлишига ҳамда қарз олувчи учун юзага келадиган ҳақиқий молиявий юклама ушбу мажбуриятлар бажарилишини иқтисодий жиҳатдан қийинлаштирадиган даражага олиб келмоқда.

“Марказий банк, бундай амалиёт кредитор учун кечикишнинг олдини олиш ёки қарзни ўз вақтида тўлашга кўмаклашишдан кўра, кечикиш ҳолатидан фойда кўриш манфаатлироқ бўлган иқтисодий моделни шакллантираётганлигини қайд этади”, дейилади Марказий банкнинг тижорат банкларига йўллаган хатида.

​Қайд этилишича, кредит шартномаларидаги бу каби шартлар кредиторни тўлов интизомини таъминлашдан кўра кечиктириш ҳолатидан даромад олишга объектив равишда ундайди ҳамда кредитлаш шартларининг очиқ ва тушунарли равишда ошкор этилишида шаффофликнинг бузилиши хавфини келтириб чиқаради. Яъни мажбуриятлар бузилган тақдирдаги ҳақиқий молиявий оқибатлар кредит олиш тўғрисида қарор қабул қилиш босқичида қарз олувчи томонидан етарлича баҳоланмай қолади.


Бундай амалиётлар томонлар манфаатлари мувозанатини бузади ҳамда ижтимоий хатарларнинг ортишига, фуқаролар мурожаатлари сонининг кўпайишига ва банк тизимига бўлган ишончнинг пасайишига олиб келади.

Шу муносабат билан Марказий банк:

  • кечиктирилган мажбуриятлар учун қўлланиладиган санкцияларнинг компенсацион характерга эга бўлишига эътибор қаратиш;
  • қарз олувчилар учун тўловни кечиктириш билан боғлиқ молиявий оқибатларнинг аниқ ва олдиндан тушунарли бўлишини таъминлаш;
  • кредит шартномаларида жавобгарлик чораларини адолат ва мутаносиблик тамойиллари асосида белгилаш лозим деб ҳисоблади.
жаримакечиктиришкредитМарказий банктанқид қилди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Трамп Гренландия масаласида Европа давлатларига қарши 10 фоизлик божлардан воз кечди
Йўл ҳаракатида янги тартиблар: 50 йилдан ошган машиналар рўйхатдан чиқарилади
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа