Skip to content
Trending
1 июня 20:26Тўрт ҳудудда қарийб 7 миллиард сўмлик минерал ўғит талон-торож қилингани аниқланди 15 февраля 13:45Тошкентнинг Сергели туманида Lacetti ЙТҲ оқибатида иккига бўлиниб кетди 2 ноября 16:31Мексикада шаҳар мэри қуролли ҳужумда вафот этди 6 августа 20:26Тошкентда дўкон кассасини ўмарган вояга етмаган шахс қўлга тушди 27 октября 20:14Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди 5 ноября 16:50Хитой Россиядан нефть импортининг қарийб ярмидан воз кечди 14 ноября 21:13Хоразмдаги ЙТҲда 16 ёшли қиз вафот этди 19 декабря 15:42Шимолий Корея хакерлари тарихдаги энг йирик криптоўғриликларни амалга оширди 14 марта 10:43Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирди 8 сентября 19:49Ҳусийлар Саудиянинг 4 та шаҳрига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Андижонда қурол ва таҳдидлар билан фуқаролардан пул олган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Жамият

Андижонда қурол ва таҳдидлар билан фуқаролардан пул олган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди

ShaxriyorShaxriyor—16 января 18:110 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Андижон шаҳрида фуқароларга қурол ва ўткир тиғли буюмлар билан таҳдид қилиб, криптовалюта орқали товламачилик билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди. Тезкор тадбирлар органнинг Тезкор-қидирув департаменти, ҳудудий бўлинмалар ҳамда ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган.

More stories

Андижонда жанжаллашган 7 нафар аёл 5 суткага қамалди

2 августа 16:05

Навоийда олтин қазиб олишга ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди

28 января 19:17

Андижондаги экорейдда тандирлар бузиб ташланди

3 декабря 21:14

Тошкентда ҳайдовчига тўппонча билан таҳдид қилган шахс 10 суткага қамалди

22 июля 10:36

Маълум қилинишича, жиноий гуруҳ аъзолари криптоактивлар айирбошлаш билан шуғулланиб юрган шахсни кузатиб, ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари сифатида таништирган. Улар жабрланувчини шаҳардаги супермаркетлардан бири олдига чақириб, Damas автомашинасига ўтказган ва ноқонуний криптоактивлар муомаласи бўйича жиноий жавобгарлик билан қўрқитган. Агар таниши орқали криптоҳамёнга 150 минг АҚШ доллари ўтказилмаса, жавобгарликка тортилишини айтиб, зўравонлик ва таҳдидлар қўллаган.

Қўрқитиш ва қийноқлар натижасида жабрланувчидан жами 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги криптовалютани товламачилик йўли билан ўзларига тегишли криптоҳамёнга ўтказишган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси учинчи қисми “а” банди ҳамда 176-моддаси учинчи қисми “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, тезкор-қидирув тадбирлари давомида ушбу гуруҳ аъзоларидан бири аёл кишига нисбатан зўравонлик ишлатиб, тан жароҳати етказгани, қимматбаҳо мобил телефонини тортиб олгани ва 10 млн сўм талаб қилгани аниқланган. Ушбу ҳолат бўйича унга нисбатан Жиноят кодексининг 166-моддаси билан алоҳида жиноят иши қўзғатилган.

Жиноий гуруҳ аъзоларидан икки нафари — 1995 йилда Андижонда туғилган Минҳожиддин Алимов (“Ҳожи”) ва Абдумалик Шокиров (“Муфтий”) ҳозирда Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетгани, уларни қўлга олиш бўйича қидирув эълон қилингани маълум қилинди. Қолган гуруҳ аъзолари мамлакат ҳудудида бўлиб, уларга нисбатан тезкор тадбирлар давомида жиноят ҳолатлари аниқланган ва процессуал чоралар кўрилмоқда.

Ички ишлар органлари ушбу жиноий гуруҳ томонидан жабрланган фуқароларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёки 102 қисқа рақамига мурожаат қилишга чақирди. Мурожаат қилувчиларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Андижонжиноий гуруҳтаҳдидушландифуқаролар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

1,4 миллиард евро, аммо рад жавоби: Месси АҚШни танлади
Қирғизистонда рус тилидаги кўрсатувлар улуши 40 фоиз билан чекланди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Load more

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1958
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа