Skip to content
Trending
25 января 14:31Хитой 2028 йилда космик туризмни бошлайди 27 декабря 23:10Март–апрельда Сербиянинг биринчи дрон заводи очилади 5 марта 14:00Эрон ракетаcи Озарбайжоннинг Нахичевон аэропорти ҳудудига тушгани хабар қилинди 27 февраля 13:57АҚШни тарк этаётганлар сони келаётганлардан ошиб кетди 7 ноября 04:29Дон ва дуккакли дон экинлари етиштиришда етакчи вилоятлар эълон қилинди 4 февраля 13:23АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус элчиси Ўзбекистонга келади 24 марта 10:44Ўзбекистонда “10 минг қадам пиёда” ташаббуси тикланади 11 декабря 17:07Испанияда ПСЖ автобуси тошбўрон қилинди 22 апреля 18:18Ўзбекистонда қимматбаҳо тошлар савдоси учун жазо кучайтирилди 5 ноября 14:16Бельгиядаги НАТО базаси устидан номаълум дронлар учиб ўтди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Италияда онасининг қиёфасига кириб, унинг нафақасини олган ўғил ушланди
Дунё

Италияда онасининг қиёфасига кириб, унинг нафақасини олган ўғил ушланди

ShaxriyorShaxriyor—26 ноября 17:310 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Италияда 57 ёшли эркак ўлган онасининг пенсиясини уч йил давомида ноқонуний ўзлаштириб келгани маълум бўлди. Аёлнинг паспорт маълумотлари муддати ўтгач, ўғил онасининг қиёфасида янги паспорт расмийлаштириш учун ҳужжат топширишга борган. Бу ҳақда CNN хабар берди.

More stories

Грузияда ноқонуний яшаётган 59 нафар хорижлик ушланди — улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

12 сентября 15:55

Италияда 17 млн евролик ҳарбий авионика ғойиб бўлди — тергов бошланди

24 февраля 21:46

Швейцария Альпларида 34 йил аввал йўқолган альпинистлар жасади топилди

21 августа 10:59

Францияда 8 мамлакатда 89 нафар аёл-қизни зўрлаган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

12 февраля 07:19

Эркак ўлган онасининг кийимларини кийиб, бўяниб ва парик тақиб, ўзини марҳума сифатида кўрсатган. У аслида 2022 йилда 82 ёшида вафот этган Гразиэлла Далл’Оглионинг ўғли ҳисобланади. Эркак аввал ҳамшира бўлиб ишлаган, ҳозирда эса ишсиз.

Италияда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни янгилаш фақат шахснинг ўзи иштирокида амалга оширилади. Шу боис эркак онасининг гувоҳномаси муддати тугагач, ўзи идорага келган. Бироқ ҳужжатларни расмийлаштирган ходим шубҳаланиб, бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган.

Кузатув камераларидаги тасвирларда эркак онаси қиёфасида машинада келгани акс этган. Ҳолбуки, аёл ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган. Полиция воқеа жойида эркакни қўлга олган.

Шундан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари аёл яшаган манзилга бориб, унинг мумиёланган жасадини кир ювиш хонасидаги шкафдан топган. Марҳума махсус қопларга ўралган ҳолда сақланган бўлган.

Гумонланувчи жасадни яшириш, давлатни алдаш, ўзини бошқа шахс сифатида кўрсатиш ва сохта ҳужжатлар тайёрлашда айбланмоқда. Шунингдек, у жасаднинг чиришини секинлаштириш мақсадида шприц ёрдамида суюқликларни чиқариб ташлаганликда ҳам гумон қилинмоқда. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Ҳозирда эркак маҳаллий қамоқхонада сақланмоқда, прокуратура эса экспертиза натижаларини кутмоқда. Полиция маълумотларига кўра, Италияда ўлимни яшириб, марҳуманинг номидан нафақа олиш ҳолатлари тез-тез учрайди. Мамлакатда ҳар йили ўнлаб шахслар марҳумлар номидан пенсия олиш учун фирибгарлик қилганликда қўлга олинади. Чунки айрим ҳолларда аҳоли реестрлари ва давлат хизматлари ўртасидаги маълумот алмашинуви кечикади ва ўлим ҳақидаги расмий хабар берилмагунича тўловлар давом этаверади.

Италиямарҳуманафақаноқонунийфирибгарэркак
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбек—француз университети ташкил этилади
Наманганда яна бир ЙПХ ходими ЙТҲ оқибатида вафот этди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа