Skip to content
Trending
16 ноября 14:50Мирзиёев саммитда қатор ташаббусларни илгари сурди 21 января 14:08Япония суди Синдзо Абэ қотилига энг оғир жазо тайинлади 30 октября 15:43«Франкенштейн»: Туркияда коронавируснинг янги штамми тарқаляпти 5 февраля 22:31Элдор Шомуродов “Фенербаҳче”га ўтиши мумкин 28 апреля 10:56Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган шахсга айблов қўйилди 28 января 13:35Андижонда қимор ўйнаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди 17 июня 14:13Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳужумларини танқид қилди 6 октября 14:33Трамп Россиядаги эҳтимолий ўлат ҳолати бўйича АҚШ ёрдамини таклиф қилди 15 ноября 12:33Ўзбекистон ва Қозоғистон орасидаги товар айирбошлаш 4 млрд долларга етди 12 декабря 12:10Сурхондарёда машинасида 50 кг “гашиш” олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистон дипломлари 38 давлатда тан олиниши мумкин
Жамият

Ўзбекистон дипломлари 38 давлатда тан олиниши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—24 ноября 15:000 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистон Республикасида олинган олий таълим тўғрисидаги дипломлар дунёдаги 38 та давлатда тан олиниши кутилмоқда. Бу Ўзбекистоннинг “Олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция”ни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилгани ортидан содир бўлиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 11 ноябрь куни имзоланган қонун билан Ўзбекистон Глобал конвенцияни ратификация қилди. 

Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция UNESCO шафелигида ишлаб чиқилган глобал аҳамиятга эга бўлган биринчи шартнома ҳисобланади. Конвенциянинг 4-моддасида Конвенциянинг аъзоси бўлган иштирокчи давлат Конвенциянинг аъзоси бўлган бошқа иштирокчи давлатларда эгалланган ва ҳужжатлар орқали тасдиқланган малакаларни тан олиш мажбурияти кўрсатилган.

Тан олиш жараёни ҳар бир давлатнинг ўз миллий қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилиб, бунда иштирокчи давлатлар бошқа давлатларда эгалланган олий таълимга оид малака (диплом)ни адолатли тарзда тан олиши лозим. Давлатлар таълим тизими (стандарт) ўртасида муҳим фарқлар мавжуд бўлгандагина тан олиш рад этилиши мумкин.

Ҳозирги кунда 38 та давлат Глобал конвенцияга аъзо ҳисобланади ва 10 га яқин давлатлар Конвенцияга аъзо бўлиш жараёнини олиб бормоқда.

More stories

2026 йил бошидан Ўзбекистонда 2 533 наркожиноят аниқланди, 375 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

16 марта 18:13

Ўзбекистонда янги газ захиралари очилмоқда

23 февраля 16:05

Россияда ушлаб турилган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

17 марта 00:36

Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташрифини якунлади

17 ноября 17:13

Глобал конвенцияга аъзо (иштирокчи) давлатлар рўйхати:

Европа минтақасида (20 та субъект) – Франция, Буюк Британия, Финландия, Норвегия, Швеция, Исландия, Венгрия, Андорра, Арманистон, Хорватия, Эстония, Литва, Молдова, Руминия, Словакия, Грузия, Босния ва Герцоговина, Муқаддас Престол, Сан-Марино, Люксембург;

Америка минтақасида (4 та субъект) – Куба, Никарагуа, Эквадор, Уругвай;

Африка минтақасида (7 та субъект) – Жанубий Африка Республикаси, Тунис, Кабо Верде, Жибути, Котдивуар, Гвинея, Сенегал;

Осиё минтақасида (5 та субъект) – Япония, Жанубий Корея, Муғулистон, Яман, Фаластин;

Австралия ва Океания минтақасида (2 та субъект) – Австралия, Янги Зеландия.

Конвенциянинг 18-моддасига асосан унга аъзо бўлиш ҳар бир давлат UNESCO котибиятига мазкур Конвенцияга аъзо бўлиш ҳақида ўз ҳужжатини тақдим этганидан кейин 3 ой ўтгач амалга оширилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси ушбу Конвенцияни ратификация қилиш ҳақидаги Қонуннинг тасдиқлангани ҳақидаги ёрлиқни UNESCO котибиятига тақдим этган вақтдан бошлаб 3 ой ўтгач, Конвенциянинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиё давлатлари орасида Глобал конвенцияга аъзо бўлган илк давлат бўлади.

Билим ва малакани баҳолаш агентлигининг қайд этишича, Глобал конвенция доирасида фақатгина унга аъзо бўлган давлатлар ўртасида олий таълимга оид малака (диплом)ларни ўзаро тан олиш механизмлари қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасида хорижий давлатлар томонидан берилган таълим олганлик тўғрисидаги дипломларни тан олиш Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақида”ги низом талаблари асосида амалга оширилади. Мазкур низом билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўғридан тўғри тан олинадиган хорижий давлатларда олинган ҳужжатлар тоифалари белгиланган. Жумладан, низомнинг 7-банди ўнинчи хатбошида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан тўғри (махсус синовларсиз) тан олиниши белгиланган.

ГлобалдипломМарказий Осиёолий таълимратификацияЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Ҳизбуллоҳ” ҳарбий раҳбари Исроил томонидан ўлдирилди
Қирғизистон собиқ президентининг ўғли қўлга олинди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа