Skip to content
Trending
7 марта 17:26Яқин Шарқдан 17 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 2 апреля 17:41Туркий давлатлар Бош вазирлари Бакуда йиғилди 26 января 00:08Андижонда ўқувчига нисбатан зўравонлик: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди 10 декабря 17:03Ямаль Чемпионлар Лигасида Мбаппенинг рекордини янгилади 12 июля 14:39Конор Макгрегор UFC’да Макс Холлоуэйга техник нокаут билан мағлуб бўлди 25 апреля 16:36Истанбулда ер остидаги энг йирик яширин қурол омбори фош этилди 24 марта 10:40Ўзбекистонда олтин қуймалар нархи тушди 23 апреля 17:55Наманганда икки бош мутахассис 22 минг доллар пора билан ушланди 5 ноября 10:30Криштиану Роналду: “‘Манчестер Юнайтед’ тўғри йўлдан кетмаяпти 28 января 21:19Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсумига қуръа ташланди
  Вторник 13 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Сурхондарёда машинасида 50 кг “гашиш” олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди
Жамият

Сурхондарёда машинасида 50 кг “гашиш” олиб кетаётган фуқаро қўлга олинди

ShaxriyorShaxriyor—12 декабря 12:100 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Сурхондарё вилоятида машинасида 50 кг “гашиш” олиб кетаётган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. 1985 йил Термиз шаҳрида туғилган шахс ўзининг бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситасида 50 кг 978 гр “гашиш” моддасини олиб кетаётган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 186 гр “гашиш” моддаси олинган.

Тадбир давомида унинг 1986 йилда туғилган шерободлик жиноий шериги ҳам ушланган.

More stories

Сурхондарёда чегара постида 12 дона ўрамдаги “гашиш” мусодара қилинди

13 мая 20:03

Фарғонада “гашиш” сотган 19 ёшли йигит 8 йилга қамалди

10 июня 15:43

Бухорода 5 кг симобни 240 минг долларга сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

29 апреля 15:06

Тошкент вилоятида наркосавдогарлар қўлга олинди

25 ноября 17:41

Аниқланишича, улар афғонистонлик наркокуреърлар томонидан айланма йўллар орқали мамлакатга ўтказилган ушбу гиёҳвандлик воситаларини сотишни мақсад қилган.

Таъкидлаш лозимки, қонунбузарларнинг бири муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун, иккинчиси эса фирибгарлик жинояти учун судланган.

Бу йўналишда Тошкент шаҳрида кузатилган ҳолатда, Учтепа туманида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро томонидан Telegram мессенжери орқали пойтахт ҳудудида синтетик гиёҳвандлик воситалари сотиш ҳолати аниқланган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда у 225 гр “Алъфа ПВП” синтетик наркотик моддаси билан қўлга олинган.

Сўнгра унинг 2005 йилда  туғилган таниши ҳам 2 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаси билан ушланган. Дастлабки сўровда, у дори воситасини Мирзо Улуғбек туманидаги дорихоналарнинг биридан сотиб олгани аниқланган.

Тезкор тадбир давомида ушбу дорихонанинг норасмий сотувчиси 14 дона “Регапен” дори воситасини мижозга 1 млн 200 минг сўмга сотган вақтида ушланган.

Шунингдек, дорихонанинг ёрдамчи омборхонасидан 20200 дона “Габатен”, 823 дона “Регапен”, 100 дона “Галара”, 4 дона “Торгабалин” каби таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар сақловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

гашишқўлга олиндимашинаСурхондарёФуқаро
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Японияда 6,7 балли зилзила содир бўлди
Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги Бетарафлик монументи пойига гул қўйди
Related posts
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Жамият

Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

13 октября 10:34 10
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа