Skip to content
Trending
29 мая 21:23Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатлари билан ягона рақамли платформаларни ривожлантиришни таклиф қилди 3 ноября 19:16Мирзиёев ИИВ ўринбосарини ишдан олди 11 июня 17:54Жиззахда аттракцион қулаб тушди, 4 киши жароҳатланди 22 ноября 03:05“Украина ўз тарихидаги энг қийин дамларни бошидан кечирмоқда” — Зеленский 28 октября 10:34Эрини фарзандлари кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган наманганлик аёл 10 йилга қамалди 14 февраля 13:53Мисрда қадимий тош санъати ёдгорлиги топилди 26 августа 10:31“Толибон” Афғонистонда ҳар қандай намойиш ўтказишни тақиқлади 17 ноября 10:01Олимлар қаришнинг асосий сабабини аниқлади 6 февраля 11:06Биткоин курси кескин пасайиб, 62 минг долларга етди 10 февраля 18:52Макрон: Европа геосиёсий фавқулодда вазиятда — тезкор чоралар зарур
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  The Lancet инсоният келажагига таҳдид солаётган 17 та глобал хавфни баҳолади
Дунё

The Lancet инсоният келажагига таҳдид солаётган 17 та глобал хавфни баҳолади

ShaxriyorShaxriyor—12 октября 14:070 9
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Дунёнинг нуфузли тиббиёт нашрларидан бири — «The Lancet» журнали ўз комиссиясининг глобал хавф-хатарларга бағишланган янги ҳисоботини эълон қилди. Соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт, хавфсизлик ва технология соҳаларининг 37 нафар етакчи экспертидан таркиб топган комиссия инсоният саломатлиги ва келажагига жиддий таҳдид солаётган 17 та асосий хавф-хатарни баҳолаб чиқди.

Бу таҳдидларни баҳолаш учун экспертлар 2025–2100 йилларда касалликлар оқибатида йўқотилиши кутилаётган умумий умр йилларини ҳисоблаб чиқиш усулини қўлладилар. Бу кўрсаткич давлатларнинг оқилона сиёсий қарорлари ва аралашуви орқали ижобий томонга ўзгартирилиши мумкин бўлган тиббий юкни англатади.

Рўйхатнинг энг юқори поғонасидан ядровий уруш хавфи ҳамда сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланиш (масалан, СИ кўмагида биологик қуроллар ишлаб чиқиш) таҳдиди жой олди.

Комиссия хулосасига кўра, қолган 15 та глобал хавф-хатар қуйидагилар:

  • Ҳавонинг ифлосланиши;
  • Антибиотикларга чидамлилик (микробларга қарши дориларнинг кучсизланиб қолиши);
  • Болаларнинг тўйиб овқатланмаслиги, озиқ-овқат тақчиллиги;
  • Глобал иқлим ўзгариши;
  • Оддий қуроллар ёрдамида олиб бориладиган анъанавий урушлар;
  • Тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун ажратиладиган халқаро молиявий ёрдамларнинг камайиши;
  • Ичкиликбозлик;
  • Юқори қон босими касалликлари;
  • Аҳоли даромадлари тенгсизлиги;
  • Саводхонлик ва таълим даражасининг пастлиги;
  • Табиий омиллар туфайли келиб чиқадиган янги пандемиялар;
  • Семириш ва вазн ортиши муаммоси;
  • Аҳоли руҳий саломатлигининг ёмонлашиши;
  • Тамаки чекиш (кашандалик);
  • Носоғлом қариш (кексаликдаги сурункали хасталиклар).
More stories

The Washington Post: Хитой кенг кўламли ядровий урушга тайёргарлик кўрмоқда

10 марта 08:59

Исроил “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливан пойтахтига зарба бериш билан таҳдид қилди

3 ноября 10:39

Эрон АҚШ ҳужумлари қайта бошланса уранни 90 фоизгача бойитиш билан таҳдид қилди

12 мая 20:45

Трамп Куба таҳдиди сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди

30 января 10:48

Комиссия ушбу хавф-хатарларни қатъий рейтинг сифатида тақдим этган эмас, яъни айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, уларнинг ўринлари нисбий. Ҳисоботда бу таҳлил доимий ўзгарувчан жараён сифатида кўрилиши кераклиги алоҳида таъкидланган — янги далил ва маълумотлар тўпланиши билан тадқиқот хулосалари ўзгаради. Келажакдаги глобал тиббий таҳдидларни баҳолашга қаратилган ҳар қандай уриниш, айниқса, якуний нуқта 2100 йил каби узоқ муддатни қамраб олган бўлса, ноаниқликлардан холи бўлмаслиги табиий.

Иқлим ўзгаришининг таъсирини баҳолаш жараёни комиссия дуч келган мураккабликларга яққол мисол бўлади. Экспертлар ўз таҳлилларида глобал иқлим исишининг инсон саломатлигига рахна солувчи янги омиллари ва яширин йўлларини очиб беришди. Натижада, жорий асрда айнан иқлим инқирози туфайли юз бериши прогноз қилинаётган ўлим ҳолатлари аввалги тадқиқотлардаги кўрсаткичлардан анча юқори бўлиб чиқди. Яъни иқлим ўзгариши инсон саломатлигига тўғридан-тўғри зарар етказиш билан бирга, мавжуд ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни янада чуқурлаштиради. Унинг салбий оқибатларини энг аввало камбағал ва ижтимоий ҳимоясиз қатламлар ҳис қилади, айниқса, Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африка давлатлари аҳолисига оғир бўлади.

Бундан ташқари, жазирама ва ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳавонинг ифлосланиши юрак-қон томири ҳамда нафас йўлларининг сурункали хасталикларини баттар авж олдиради. Шунга қарамай, экспертлар иқлим инқирозининг тиббий оқибатларини прогноз қилишда баъзи чекловлар борлигини қайд этишган. Сабаби, иқлим ўзгариши инсониятга нафақат тўғридан-тўғри, балки аграр соҳадаги йўқотишлар каби билвосита йўллар билан ҳам таъсир қилади. Қолаверса, жараёнда олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган хавфли бурилиш нуқталари ҳам талайгина. Масалан, сув тақчиллиги, кучли қурғоқчилик ва очликнинг инсон саломатлигига кўрсатадиган салбий таъсирларини ушбу умумий ҳисоб-китобларга қамраб олишнинг имкони бўлмаган.

Қолаверса, иқлим инқирозининг аср давомидаги салбий таъсири бир текис кечмайди, балки йиллар ўтгани сайин кучайиб боради. Комиссия мазкур фактлар ва ноаниқликларни ҳисобга олган ҳолда жиддий бир хулосани илгари сурмоқда: «Агар атмосферага зарарли газлар чиқарилиши зудлик билан камайтирилмаса, иқлим ўзгариши кейинги асрларда инсониятни бутунлай қириб юборадиган муқаррар таҳдидга айланиши мумкин».

Комиссия нималарни тавсия қилмоқда?

Биринчидан, хавф-хатарларга шайликни ошириш зарур. Бунинг учун ҳар қандай глобал таҳдидга дош бера оладиган тиббиёт тизимларини барпо этиш, хавфларнинг олдини олиш ва ҳимояланиш салоҳиятини доимий молиялаштириб бориш лозим.

Иккинчидан, илмий кашфиётларни қўллаб-қувватлаш шарт. Илм-фан ва инновацияларга йўналтирилаётган инвестициялар ҳажмини сезиларли даражада ошириш зарур.

Учинчидан, таҳдидларни мунтазам кузатиб бориш керак. Шу мақсадда «The Lancet» журнали комиссия билан ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди. Инсон саломатлиги ва яшаб қолишига рахна солувчи мавжуд ҳамда янги юзага келаётган хавфларни ўз вақтида баҳолаш учун «XXI асрда соғлиқни сақлашга таҳдид солувчи глобал хавф-хатарлар қўшма мониторинги» йўлга қўйилади.

The Lancetглобал хавфтаҳдидтаҳлилядровий уруш
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Япония Ой атрофида улкан қуёш энергияси ҳалқасини қуришни режалаштирмоқда
Сурхондарёда археологлар қадимий тураржой ва оташгоҳ қолдиқларини топди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа