Skip to content
Trending
23 ноября 16:59Нидерландия ҳарбийлари авиабаза устидаги дронларга қарата ўт очди 27 октября 11:37Россия ядровий қувватга эга янги “Буревестник” қанотли ракетасини синовдан ўтказди 24 февраля 21:52Telegram’da сохта аккаунт очиб, одамларни алдаган шахс ушланди 19 ноября 14:32Трамп журналистинг саволи ёқмагани учун уни “чўчқа” деб ҳақоратлади 27 июня 10:26Тошкент ва Қашқадарёда шифохонага ишга киритишни ваъда қилганлар ушланди 9 декабря 21:20Афғонистон-Покистон чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Қурбонлар бор 8 октября 18:56“Real Sanjik”нинг 5 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди 19 марта 10:47Наврўз ва Рамазон ҳайити арафасида 392 нафар маҳкум афв этилди 14 июля 16:12Сурхондарёда кундузи оғир юк машиналари ҳаракати чекланди 24 ноября 21:41Эрдўған Путин билан телефон орқали гаплашиб олди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий раҳбари Исроил томонидан ўлдирилди
Дунё

“Ҳизбуллоҳ” ҳарбий раҳбари Исроил томонидан ўлдирилди

ShaxriyorShaxriyor—24 ноября 14:450 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Исроил кеча, 23 ноябрь Байрутнинг жанубий туманига ҳаво зарбаси бериб, АҚШ воситачилигидаги ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг юқори ҳарбий расмийсини ўлдирди. Буни Исроил армияси тасдиқлади.

Армия баёнотига кўра, бир неча ойдан бери илк бор амалга оширилган зарба Ливан пойтахти атрофидаги туманга йўналтирилган бўлиб, “Ҳизбуллоҳ”нинг вақтинчалик бош штаби раҳбари Али Табтабоига қаратилган.

“Ҳизбуллоҳ” ўз баёнотида Табтабои вафотини тасдиқлаб, уни “буюк қўмондон”, “ўзининг муборак ҳаётининг охирги дақиқаларигача исроиллик душманга қарши курашган” деб таърифлади. Баёнотда унинг аниқ вазифаси ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

“Исроилнинг бу зарбаси кизил чизиқни бузди”, деди “Ҳизбуллоҳ” расмийси Маҳмуд Қимати Ҳарет Ҳрейқ туманидаги портлаган бино яқинида туриб. 

Унинг сўзларича, ташкилот раҳбарияти жавоб чораси бўладими-йўқми ва қандай бўлишини кейин ҳал қилади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, зарба оқибатида беш киши ҳалок бўлган ва яна 28 киши яраланган. Ҳужум кўп қаватли бинони нишонга олган ва унинг вайроналари пастдаги асосий йўлда турган машиналарнинг устига тушган.

“Reuters” мухбирининг айтишича, одамлар яна ҳужум бўлишидан қўрқиб, ўз уй-жойларидан ташқарига чиқиб кетган.

Қўшма Штатлар 2016 йилда Табтабоига нисбатан санкциялар жорий этган, уни “Ҳизбуллоҳ”нинг асосий раҳбарларидан бири сифатида кўрсатиб, у ҳақида маълумот учун 5 миллион долларгача мукофот таклиф қилган.

More stories

Axios: Нетаньяху АҚШ маъмуриятида Трампдан бошқа барча таянчини йўқотган

27 декабря 19:50

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса фуқарога Medicare учун 90 доллардан берилишини эълон қилди

4 октября 17:13

Россия “душманона” ҳаракатларга қарамай, АҚШ билан муносабатларни тиклашга тайёр — Кремль

27 октября 21:21

АҚШ ноқонуний иммиграцияга алоқадор ўзбекистонликларга виза чекловлари жорий қилди

20 февраля 09:56

Исроил армияси баёнотида таъкидланишича, Табтабои “Ҳизбуллоҳ”нинг аксарият қўшинларини бошқарган ва уларни Исроил билан урушга тайёр ҳолга келтириш учун қаттиқ меҳнат қилган”.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху телевидение орқали эълон қилинган қисқа баёнотида Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг кучларини қайта тиклашига йўл қўймаслигини” ва Ливан ҳукуматидан “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш бўйича ўз мажбуриятини бажаришини кутаётгани”ни айтди.

Ливан Президенти Жозеф Аун халқаро ҳамжамиятни Исроил ҳужумларини тўхтатиш учун аралашишга чақирди.

Зарба Рим папаси Леонинг Ливанга илк хорижий сафари доирасида келиши режалаштирилганидан бир ҳафта олдин амалга оширилди. Кўплаб ливанликлар бу ташриф мамлакатда яхшироқ кунлар бошланишининг белгиси бўлиши мумкин, деб умид қилмоқда.

2024 йил ноябрдаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил армияси ўртасидаги бир йиллик тўқнашувларга чек қўйиш учун мўлжалланган эди. Бу тўқнашувлар 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС амалга оширган ҳужумдан бир кун кейин “Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил постларига ракета отиши билан бошланган.

Бироқ Исроил келишувдан бери Ливанга қаршиликларини деярли ҳар куни давом эттириб келмоқда, ўзи айтганидек, “Ҳизбуллоҳ”нинг қурол-аслаҳа омборлари, жангчилари ва уларнинг қайта тикланиш уринишларини нишонга олмоқда. Сўнгги ҳафталарда ҳам зарбалар кучайтирилган.

Исроил АҚШга бу зарбадан олдин хабар берган-бермагани ҳақида сўралганда, Исроил ҳукуматининг матбуот котиби Шош Бедросиан Исроил қарорларни мустақил равишда қабул қилишини айтди.

Исроил бир йиллик уруш давомида гуруҳнинг раҳбариятининг катта қисмини, жумладан, ўша пайтдаги раҳбари Ҳасан Насруллоҳни ҳам йўқ қилган.

2024 йилдан бери Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш шартларини бузишда бир-бирини айблаб келмоқда.

Ливан Исроилнинг доимий ҳаво зарбалари ва Исроил қўшинларининг Ливан ҳудудидаги жанубий беш постни ишғол қилиб турганини кескин бузилишлар деб ҳисоблайди. Президент Аун музокараларга очиқлигини айтган, аммо Исроил расмийларидан ижобий жавоб олмаганини билдирди.

Исроил эса “Ҳизбуллоҳ”ни жанубда қайта тузилишга уринётганликда айбламоқда ва мамлакат бўйлаб, жумладан, “Ҳизбуллоҳ”га тегишли ноқонуний қуролларни мусодара қилиш борасида Ливандан қаттиқроқ чоралар кўришни талаб қилмоқда.

“Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатиш битими кучга кирганидан бери Исроилга ўқ отмаганини ва келишувга амал қилаётганини таъкидламоқда.

АҚШИсроилЛиванҳарбий раҳбарҲизбуллоҳ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Исроил яна бир ҲАМАС қўмондонини йўқ қилди
Ўзбекистон дипломлари 38 давлатда тан олиниши мумкин
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа