Skip to content
Trending
20 декабря 15:18Кумуш нархи рекорд даражада кўтарилди 6 мая 12:03Олимлар икки қуёшли тизимлардаги сирли сайёраларни аниқлади 1 апреля 12:35Вазирлик бош мутахассиси 1500 доллар пора билан қўлга тушди 13 февраля 21:08АҚШда махфий лазер тизими нотўғри гумон қилинган ҳаво объектларига қарши қўлланди 25 ноября 15:00Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда 20 декабря 01:16“Сув — қурол эмас”: Покистон Ҳиндистон ҳаракатларини қоралади 11 февраля 12:26Индонезия Ғазога юбориш учун 8 минг аскар тайёрламоқда 6 ноября 13:07Нью-Йоркнинг янги мэри Зохран Мамдани ишини «омадсиз бошлади» –Трамп 1 июня 08:29ПСЖнинг ғалабаси Париж кўчаларида тартибсизликларга сабаб бўлди 12 февраля 15:28Хорижлик фуқаролар иштирокидаги ҳолат бўйича ов қуроли вақтинча олиб қўйилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Фаластинлик маҳбус қийноққа солинганини фош этган Исроил собиқ ҳарбий прокурори ҳибсга олинди
Дунё

Фаластинлик маҳбус қийноққа солинганини фош этган Исроил собиқ ҳарбий прокурори ҳибсга олинди

ShaxriyorShaxriyor—4 ноября 12:000 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Исроил армиясининг собиқ прокурори Йифат Томер-Ерушалми ҳисбга олинди. У исроиллик аскарлар фаластинлик маҳбусни қийноққа солгани акс этган видеони тарқатганди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Томер-Ерушалми ўтган ҳафта Исроил армиясининг бош ҳарбий адвокати лавозимидан истеъфога чиқди. У зўравонлик акс этган видеонинг тарқалиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. 2 ноябрь куни Томер-Ерушалми бедарак йўқолган. Полиция Тель-Авив шимолидаги пляжда уни соатлаб қидирган ва топиб, ҳибсга олган.

  • Ҳарбий прокурор қандай видеони тарқатган эди?

2024 йил август ойида Исроил янгиликлар каналида видео эфирга узатилди. Видеода Сде Тейман ҳарбий базасидаги аскарлар ҳибсдаги фаластинликни калтаклаб, ўткир нарса санчгани тасвирланган. Қўлга олинган фаластинлик оғир жароҳатлар билан даволанган.

Ҳолат юзасидан 5 нафар захирадаги ҳарбийга “оғирлаштирилган зўравонлик ва маҳбусга оғир тан жароҳати етказганлик” айби қўйилган. Улар ўзларига қўйилган айбловларни рад этган ва суд жараёнини бекор қилишни талаб қилган.

More stories

Германия Исроилга қурол сотиш чекловини олиб ташлади

18 ноября 11:45

Рим папаси Лев ХИВ Фаластин давлатини тан олиш кераклигини айтди

2 декабря 13:55

Франция Исроилнинг миллий хавфсизлик вазирини “қора рўйхат”га киритди

24 мая 14:16

Саудия Арабистони Исроил билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш учун талабларни кучайтирди

10 ноября 09:51

Генерал Томер-Ерушалми тергов давомида таътилга чиқарилган. 31 октябрь куни мудофаа вазири Исроил Кац прокурор ўз лавозимига қайтмаслигини айтди. Кўп ўтмай, генерал Томер-Ерушалми истеъфога чиққан.

Истеъфо хатида у медиага тарқатилган ҳар қандай материал учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олганини таъкидлаган.

“Мен армиянинг ҳуқуқ-тартибот идораларига қарши йўналтирилган ёлғон пропагандага қарши курашиш учун медиага материал беришни ма’қулладим. Маҳбусга нисбатан зўравонлик ҳаракатлари ҳақида асосли шубҳа пайдо бўлганда, буни текшириш бизнинг бурчимиздир”, деган у.

Томер-Ерушалми истеъфога чиққанидан сўнг Кац унинг хатти-ҳаракатларини қаттиқ қоралаган.

“Кимки Исроил армияси қўшинларига қарши қонли туҳматлар тарқаца, у армия формасида бўлишга нолойиқ”, дея даъво қилган яҳудий мудофаа вазири.

Бош вазир Биньямин Нетаньяху ҳам унинг сўзларини такрорлаб, Сде Теймандаги воқеа “эҳтимол, Исроил давлати ташкил топганидан бери бошдан кечирган энг оғир жамоатчилик билан алоқалар ҳужуми” бўлганини айтди.

Бир неча соат ўтгач, Исроил оммавий ахборот воситаларида Томер-Ерушалми бедарак йўқолгани ҳақида биринчи хабарлар пайдо бўлди. Катта қидирув ишлари бошланди. Бир неча соат ўтгач, у Герцлия қирғоқ ҳудудида “соғ-саломат ва яхши ҳолатда” топилди.

3 ноябрь куни полиция вакили тергов доирасида “маълумотлар сизиб чиқиши ва бошқа оғир жиноий ҳуқуқбузарликлар”да гумон қилиниб, икки киши ҳибсга олинганини эълон қилди. Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, улар Томер-Ерушалми ва собиқ бош ҳарбий прокурор, полковник Матан Соломош бўлган.

ИсроилмаҳбусмудофаапрокурорТель-АвивФаластинлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Америкаликларни сюрпризлар кутмоқда”. Россия Венесуэлага “Орешник” етказиб бериши мумкин
Энг кўп никоҳ қайси ҳудудда қайд этилган?
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа