Skip to content
Trending
13 августа 14:55Наманганда собиқ банк раҳбари 20 минг доллар олаётганда ушланди 16 сентября 16:32Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий кемалари Арабистон денгизида тўқнашиб кетди 5 августа 11:40Ўзбекистоннинг Samarqand-2028 сунъий йўлдоши космосга учирилди 12 августа 17:02Air India учувчиси парвоз вақтида наркотик таъсирида бўлгани аниқланди 23 июня 12:23Фарғона ва Хоразмда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди 10 марта 12:45Жакартада чиқиндихона қулаб, камида 7 киши ҳалок бўлди 26 марта 11:34Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди 23 декабря 17:16Кредит ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ашёвий далиллар билан ушланди 11 ноября 22:36Сирдарёда 10 ойда солиқдан қарздорларнинг 110 млрд сўмлик мулки аукционга чиқарилди 19 ноября 01:27Ўзбекистон миллий терма жамоаси «Ал-Айн Кубоги» мусобақаси ғолибига айланди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  ПСЖнинг ғалабаси Париж кўчаларида тартибсизликларга сабаб бўлди
Дунё

ПСЖнинг ғалабаси Париж кўчаларида тартибсизликларга сабаб бўлди

ShaxriyorShaxriyor—1 июня 08:290 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Европа Чемпионлар лигаси финалида “Пари Сен-Жермен” (ПСЖ)нинг ғалабасидан сўнг Франция пойтахти Парижда оммавий тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши комага тушган, 219 киши жароҳатланган ва қарийб 800 киши қўлга олинган.

Ҳалок бўлган йигит 2002 йилда туғилган бўлиб, у тунги байрам пайтида мототцикл бошқаруви устидан назоратни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган.

Орадан бир неча соат ўтиб, 17 ёшли йигитга пичоқ билан ҳужум қилинган. Гувоҳларнинг айтишича, у талончилик содир этганидан кейин тўрт киши унга ташланган. Жабрланувчи оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

More stories

Шумахернинг илк ғалабасини олиб келган Benetton B192 аукционга чиқди

6 января 11:34

Парижда аномал иссиқ оқибатида 109 ўлим ҳолати қайд этилди

28 июня 20:08

“Эль Менчо”га қарши рейддан сўнг Мексикада тартибсизлик: қурбонлар сони ортиб бормоқда

23 февраля 23:39

Парижда эркак хайрия лотереясида Пабло Пикассонинг асарини ютиб олди

15 апреля 21:27

Финал ҳуштаги янграши билан Эйфель минораси ПСЖ рангларида ёритилган. Минглаб мухлислар кўчаларга чиқиб, жамоа тарихидаги йирик муваффақиятни нишонлай бошлаган.

Айниқса, пойтахтнинг мрказий кўчаларида вазият кескинлашди. Бу ерга қарийб 20 минг мухлис йиғилган. Байрам вақт ўтиши билан полиция билан тўқнашувларга, петардалар портлатилишига ва ёнғинларга айланган.

Тартибсизликлар оқибатида камида олти автомобиль, новвойхона ва ресторан бинолари зарар кўрган. Эйфель минораси атрофида ахлат контейнерлари ёниб кетган, полиция эса оломонни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Парс дес Принсес яқинида ҳам мухлислар полицияга пиротехника воситаларини улоқтирган. Стадион ҳудудидаги тартибсизликлар ўйин давомидаёқ бошланган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 150 га яқин мухлис стадионга бостириб киришга уринган.

Воқеалар эҳтимоли олдиндан ҳисобга олиниб, Франция ҳукумати 22 минг нафар полициячи ва жандармларни сафарбар қилган эди. Уларнинг 8 минг нафари Париж ва унинг атрофида хизмат қилган.

ПСЖ президенти Нессер Аль-Хелаифи мухлисларни вазминликка чақириб, “муаммо чиқармасликни” сўраган. Клуб ҳам байрамларни масъулият билан ўтказишга даъват қилган, бироқ бу чақириқлар тартибсизликларнинг олдини ола олмаган.

Шунга қарамай, Франция Ички ишлар вазирлиги Париждаги тантанали чемпионлик парадини бекор қилиш учун асос йўқлигини маълум қилган.

Маълумот учун, 30 май куни бўлиб ўтган финалда пенальтилар сериясида ПСЖ 4:3 ҳисобида “Арсенал”дан устун келиб, Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди. Шу тариқа парижликлар кетма-кет иккинчи мавсум Европанинг энг нуфузли клублар турнирида зафар қучди.

ғалабаПарижПСЖтартибсизлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан таъзия билдирди
Россияда 5 ёшли қизчани зўрламоқчи бўлган педофил қамоққа олинди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа