Skip to content
Trending
1 мая 10:53АҚШда мактабда пичоқли ҳужум: 6 киши жароҳатланди 12 июля 14:37Андижонда эрини ўлдириш учун қотил ёллаган аёл қўлга олинди 26 февраля 13:2428 февраль куни Ўзбекистонда 6 сайёра паради кузатилади 27 марта 09:22Имрон Хоннинг ўғли БМТдан отасини озод қилишни сўради 1 апреля 12:24Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупция ишида гумонланмоқда 13 мая 13:32Муборак газни қайта ишлаш заводига 10,8 млрд сўм компенсация белгиланди 27 ноября 14:33Перу собиқ президенти пора олишда айбланиб 14 йилга қамалди 25 ноября 15:51Шавкат Мирзиёев биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг мақбарасини зиёрат қилди 9 сентября 21:12Эрон Ҳормуз бўғозида АҚШнинг 2,5 миллион долларлик сувости дронини қўлга олди 4 марта 11:49Андижон–Тошкент йўлида Cobalt йўловчисидан 1 кг “гашиш” аниқланди
  Воскресенье 20 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий кемалари Арабистон денгизида тўқнашиб кетди
Дунё

Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий кемалари Арабистон денгизида тўқнашиб кетди

ShaxriyorShaxriyor—16 сентября 16:320 8
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ҳиндистон ва Покистон ҳарбий кемалари денгизда тўқнашиб кетди. Ҳодиса ортидан Нью Деҳли Покистоннинг мамлакатдаги бош дипломатини чақиртирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Дипломатнинг чақиртирилиши Покистон ҳарбий-денгиз кучларининг номақбул ва нопрофессионал хатти-ҳаракатлари билан изоҳланган. У орқали Покистон ҳукуматига расмий норозилик билдирилган.

Бу ядровий қуролга эга қўшнилар ўртасида 2025 йилдаги тўрт кунлик ҳарбий тўқнашувдан бери юзага келган биринчи очиқ ҳарбий кескинликдир. Кемалар тўқнашуви халқаро сувларда содир бўлган.

More stories

Афғонистон-Покистон чегарасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Қурбонлар бор

9 декабря 21:20

Эрон Ҳиндистон танкерларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат бериши мумкин

12 марта 17:51

Россия Украинага қарши уруш учун 200 нафардан ортиқ ҳиндистонликни ёллаган — BBC

19 декабря 17:04

Покистонда кетма-кет икки портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

21 июня 13:22

Ҳиндистон манбаларига кўра, 15 сентябрь куни Арабистон денгизининг шимолий қисмида Покистон ҳарбий кемаси мунтазам кузатув миссиясини бажараётган Ҳиндистон кемасига юқори тезликда яқинлашган ва тўқнашув келиб чиққан.

“Зарба ҳеч қандай жиддий талофот етказмади. Аммо Покистоннинг хатти-ҳаракати икки давлат ўртасидаги ҳарбий машқлар, манёврлар ва қўшинлар ҳаракатини тартибга солувчи 1991 йилдаги келишувга тўғридан тўғри зиддир”, дея баёнот берди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги.

Келишувга кўра, ҳар икки давлатнинг ҳарбий ва сувости кемалари халқаро сувларда кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун бир-биридан камида уч денгиз мили (5,5 километр) масофа сақлаши шарт. Покистон ҳукумати ва ҳарбийлари ҳолат бўйича дарҳол изоҳ бермади.

Ҳиндистон эса чақиртирилган дипломат орқали Покистон томонига бундай ҳодисалар такрорланмаслиги учун икки томонлама келишувларга риоя этиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Ҳиндистоннинг Исломободдаги дипломатига ҳам Покистон Ташқи ишлар вазирлигига худди шундай эътироз билдириш топширилган.

Ҳиндистон ва Покистон бир-бирининг пойтахтларида элчиларга эга эмас. 2019 йилдаги Кашмир можароси сабаб дипломатик муносабатлар даражаси пасайтирилган. Ўшандан бери дипломатик миссияларни муваққат ишлар вакиллари бошқариб келмоқда.

Икки давлат ўртасидаги сўнгги тўқнашув

2025 йил апрель ойида Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир минтақасидаги Паҳалгам шаҳри яқинида содир этилган терактдан кейин давлатлар ўртасига муносабат ёмонлашганди. Ўшанда “Қаршилик фронти” жангарилари сайёҳларга ҳужум қилиб, 26 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Ҳиндистон ҳужумда Покистонни айблаган, расман Исломобод ҳужумда иштирок этмаганини айтиб, айбловни рад этган. Кескинлик давомида Ҳиндистон Покистон билан 1960 йилдаги муҳим сув шартномасини тўхтатган ва ягона қуруқликдаги чегара ўтиш пунктини ёпган.

Покистонҳарбий кемаҲиндистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Сурхондарёда 2 гектар ерни арзонга олиб бериш учун 2 минг доллар сўраганлар ушланди
Жавоҳир Синдоров ва Гукеш ўртасидаги Жаҳон чемпионлиги баҳси саналари тасдиқланди
Related posts
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45 40
Жамият

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43 30
Дунё

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40 30
Дунё

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35 30
Дунё

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10 60
Дунё

Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

19 сентября 11:06 60
Load more

Чирчиқда 17 ёшли ўқувчи 600 минг долларлик гашиш билан қўлга олинди

20 сентября 13:45

Тошкентда SAT сертификатини олиб бериш учун «бункер» ташкил қилган талабалар ушланди

20 сентября 13:43

Финляндияда иқлим исиши сабаб заҳарли ўргимчак тури тарқала бошлади

20 сентября 13:40

Эрон Қатар орқали АҚШга урушни тўхтатиш бўйича ўз шартларини юборди

20 сентября 13:35

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1872
  • Жамият1824
  • Спорт308
  • Иқтисод149
  • Технология33
  • Қизиқарли27
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонХитойИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа