Skip to content
Trending
7 мая 09:35Самарқандда Damas’га 28 нафар болани миндирган ҳайдовчилар ушланди 12 декабря 19:30Қозоғистонга тухум олиб кириш вақтинча тақиқланди 25 апреля 18:37Наманганда миллиардлаб айланмага эга ноқонуний ўйин тармоғи фош этилди 21 марта 21:53Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШдаги халқаро мусобақада ғолиб бўлди 12 октября 13:34Саудия Арабистони пойтахтидаги халқаро аэропортга яна ҳужум қилинди 7 апреля 16:45Ижтимоий тармоқлардаги «кар ҳайдовчи» таҳқирланган видео саҳналаштирилгани маълум бўлди 26 марта 19:49Тошкент вилоятида мушук болаларига шафқатсизлик қилган шахслар жазоланди 8 октября 20:29Таиландга бормоқчи бўлган ўзбекистонликлар учун янги виза тартиби эълон қилинди 17 ноября 20:31Тошкентда ҳарбий парад ўтказилади 4 апреля 18:21Озарбайжон Эронга учинчи гуманитар ёрдам партиясини жўнатди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ ва Саудия ўртасида атом ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилмоқда
Дунё

АҚШ ва Саудия ўртасида атом ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилмоқда

ShaxriyorShaxriyor—20 февраля 21:350 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасида имзоланиши кутилаётган ядровий келишув доирасида Риёд ўз ҳудудида уранни бойитиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Конгресси ҳужжатлари ва қуролларни назорат қилиш бўйича экспертлар хулосасига таяниб, Associated Press хабар берди.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, Саудияда уранни бойитиш учун мўлжалланган центрифугаларнинг пайдо бўлиши келажакда қиролликнинг шахсий ядро қуроли дастурини яратишига йўл очиши мумкин. Бу айниқса, Эрон ва АҚШ ўртасидаги атом можароси давом этаётган бир пайтда минтақадаги мувозанатни бутунлай ўзгартириб юборишидан хавфсиралмоқда.

Қироллик валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон аввалроқ, агар Теҳрон атом бомбасига эга бўлса, Риёд ҳам шундай йўл тутишини очиқчасига таъкидлаган эди.

Покистон омили ва ядровий хавфсизлик

More stories

Венесуэла нефти АҚШ назоратида экспорт қилинади

8 января 11:08

Трамп барча фуқароларига 2 минг доллардан беришни ваъда қилди 

10 ноября 12:19

АҚШда Қосим Сулаймонийнинг икки қариндоши ҳибсга олинди

5 апреля 07:39

“Россия АҚШ таклиф этган тинчлик режасини ошкора муҳокама қилмайди” — Кремль

21 ноября 23:21

Ўтган 2025-йилда Саудия ва ядро қуролига эга Покистон ўртасида ўзаро мудофаа пакти имзоланган эди. Покистон мудофаа вазири зарурат туғилганда мамлакат ядровий дастури Саудия ихтиёрига берилишини маълум қилган. Бу қадам Исроил учун жиддий огоҳлантириш сифатида баҳоланмоқда.

Вашингтондаги Қуролларни назорат қилиш ассоциацияси директори Келси Давенпортнинг сўзларига кўра, АҚШнинг янги таклифи Саудия Арабистонига уранни бойитиш технологияларига кириш имконини беради.

“Ҳатто чекловлар қўйилган тақдирда ҳам, Риёд уранни бойитиш бўйича билим ва кўникмаларни эгаллаши эҳтимоли юқори”, дейди эксперт.

Миллиардлаб долларлик шартнома

Конгресс ҳисоботига кўра, Трамп маъмурияти дунё бўйлаб, жумладан, Саудия Арабистони билан 20 та ядровий бизнес-келишувни амалга оширишни кўзламоқда. Бу шартномалар АҚШ иқтисодиёти учун миллиардлаб доллар фойда келтириши ҳамда Россия, Хитой, Франция ва Жанубий Корея каби рақобатчиларнинг бу сектордаги устунлигига чек қўйиши кутилмоқда.

“Келишув лойиҳасига кўра, ҳар икки давлат МАГАТЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик) назорати остида иш олиб бориши шарт бўлади”, дейилади хабарда.

Эрон билан кескинлик фонида

Ушбу ташаббус АҚШ ва Эрон ўртасидаги муносабатлар ўта таранглашган паллага тўғри келмоқда. Трамп агар Эрон ўз ядровий дастури бўйича келишувга эришмаса, унга нисбатан ҳарбий куч ишлатиш билан таҳдид қилмоқда.

Эрон ҳозирда уранни 60 фоизгача бойитмоқда, бу эса ядро қуроли даражаси ҳисобланган 90 фоизга жуда яқин кўрсаткичдир. Мамлакат ихтиёрида бўлган 60 фоизгача бойитилган 440 килограмм ураннинг қаердалиги ва ҳолати ҳануз ноаниқ. Агар бу уран 90 фоиздан юқори даражагача бойитилса, 10 та ядровий қурол ясаш учун етарли бўлиши мумкин.

АҚШатом ҳамкорлигикўриб чиқилмоқдаСаудия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россияда ичида хитойлик сайёҳлар бўлган автобус чўкиб кетди
Эрон ядровий музокаралар бўйича АҚШга таклиф тайёрламоқда – Ароқчи
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа