Skip to content
Trending
3 августа 09:48АҚШ боши учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган наркобарон қўлга олинди 22 декабря 12:33Ғазо бўйича музокаралар янги босқичга ўтмоқда — Уиткофф 6 ноября 18:11Андижонда Хитой билан ҳамкорликда 350 млн долларлик саноат лойиҳаси қурилмоқда 11 июля 15:33Термизда ертўлада яширин онлайн қимор бункери фош этилди 5 марта 11:16Тошкентда автобусда 16 ёшли қизга шилқимлик қилган эркак жазоланди 11 декабря 16:30Шаҳноза Мирзиёева Осиё ордени билан тақдирланди 8 сентября 17:11Тошкентда Damas’да 25 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди 15 июля 12:22Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба берганини билдирди 12 июня 14:28Тошкентда 34 килограмм наркотик билан ҳаракатланган шахслар қўлга олинди 14 января 18:55Hengaw: Эронда 17 ёшли спортчи норозилик намойишларида отиб ўлдирилди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Саудия Арабистони пойтахтидаги халқаро аэропортга яна ҳужум қилинди
Дунё

Саудия Арабистони пойтахтидаги халқаро аэропортга яна ҳужум қилинди

ShaxriyorShaxriyor—12 октября 13:340 8
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд халқаро аэропортига кеча, 11 октябрь куни яна ҳужум уюштирилди. Оқибатда 1 киши ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари маълум қилишича, аэропортнинг 4-терминалига номаълум снаряд келиб тушиши оқибатида ёнғин чиққан. Шунингдек, мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Подшоҳ Холид халқаро аэропорти яқинида қанотли ракетани тутиб қолган.

More stories

Саудия Арабистони Сомали билан стратегик ҳарбий келишув тайёрламоқда

18 января 22:52

Саудия Арабистонида 142 ёшли энг кекса фуқаро вафот этди

17 января 17:57

Ар-Риёддаги АҚШ элчихонаси дрон ҳужумига учради

3 марта 08:55

Саудия Эроннинг ҳужумларини қоралаб, Теҳронни огоҳлантирди

28 февраля 17:30

Кейинчалик Саудия Арабистонининг Шарқий вилоятида дрон уриб туширилгани, Хамис-Мушайт шаҳри томон учирилган баллистик ракета ҳам ҳавода йўқ қилингани маълум бўлган. Мамлакат жанубидаги Абҳа шаҳрида ҳам фавқулодда огоҳлантириш эълон қилинган. Бироқ кўп ўтмай хавф бартараф этилган.

Бу Ар-Риёд аэропортига бир кун ичида иккинчи ҳужум бўлган. Жорий йилнинг 10 октябрь куни уюштирилган аввалги ҳужум оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 300 дан ортиқ одам жароҳатланган эди. Саудия расмийларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар мамлакат фуқароси бўлган, қолганлари хорижликлардир. Ўша ҳужумдан кейин аэропорт фаолияти тўхтатилган ва 11 октябрь куни ҳам ёпиқ қолган.

Ямандаги ҳусийлар ҳаракатининг ҳарбий вакили Яҳё Сари 11 октябрь куни телевидение орқали қилган чиқишида 10 октябрь кунги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Шунингдек, у Саудия Арабистонининг Шарқий вилоятидаги Даммам халқаро аэропортига ва Saudi Aramco нефть компаниясининг иккита объектига ҳам зарба берилганини айтган.

Саудия Арабистони фуқаро авиацияси идораси Даммамдаги Подшоҳ Фаҳд халқаро аэропортига ҳужум қилинганини тасдиқлаган. Ҳозирда аэропорт иншоотларига етказилган зарар баҳоланмоқда ва хавфсизлик текширувлари олиб борилмоқда.

“Reuters“ билан суҳбатлашган гувоҳнинг айтишича, 11 октябрь куни кечқурун аэропортдаги самолётлар яқинига снаряд тушиб, ёнғин чиққан. Шундан сўнг, самолёт терминалга қайтарилган, йўловчилар туширилиб, аэропортни тарк этишлари сўралган. Парвозларни кузатиш хизмати маълумотларига кўра, Даммам аэропортида айрим рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган.

Ҳусийлар Саудия Арабистонини Ямандаги ҳарбий амалиётлари учун ҳам огоҳлантирган. Ҳаракат вакиллари сўнгги 24 соат ичида Саудия Арабистони Яман ҳудудига 124 та ҳаво зарбаси берганини даъво қилган.

“Саудия душмани Яманга қарши тажовуз ва аралашувини тўхтатмаса, бундан ҳам ёмон воқеалар юз беради”, дейилади ҳусийлар назоратидаги Яман Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Ар-РиёдСаудия Арабистонихалқаро аэропортҳужум
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

NASA’нинг Curiosity марсоходи Марсдаги сирли қояларни суратга олди
Непалда кучли сув тошқини юз берди: камида 5 киши бедарак йўқолди
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа