Skip to content
Trending
11 августа 17:47Азиз Ҳакимовга 4 йил 2 ойлик қамоқ жазоси тайинланди 15 марта 12:30Тошкентда наркокурерлар фаолиятига чек қўйган инспекторга майор унвони берилди 24 декабря 22:18Жиззахда маст ҳайдовчи инспекторга пора таклиф қилди 1 июля 14:39Шавкат Мирзиёев Грузияга давлат ташрифи билан боради 27 ноября 15:57Мбаппе ўзини Роналду билан таққосланишига муносабат билдирди 11 декабря 14:25Боливия собиқ президенти Луис Арсе ҳибсга олинди 20 ноября 17:24Ўзбекистон компанияси ҳам АҚШнинг “қора рўйхати”га киритилди 6 марта 13:53Германия 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилишни кўриб чиқмоқда 21 ноября 23:06ИШИДга алоқадор исёнчилар Конгода 89 нафар аҳолини ўлдирди — БМТ 6 декабря 17:50Тошкент вилоятида қарийб 1 млрд сўмлик хорижий валютани четга олиб чиқиш олди олинди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Франция давлат хизматчиларига Zoom, Google Meet ва Teams’дан фойдаланишни тақиқлайди
Дунё

Франция давлат хизматчиларига Zoom, Google Meet ва Teams’дан фойдаланишни тақиқлайди

ShaxriyorShaxriyor—28 января 17:360 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Франция ҳукумати давлат хизматчиларига видеомулоқот учун Google Meet, Zoom ва Microsoft Теаms каби АҚШ платформаларидан фойдаланишни тақиқлайди. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Қарор ҳукумат ўз фаолиятини маҳаллий технологик платформага ўтказиши доирасида қабул қилинди. Европада АҚШ хизматларига қарамлик борасидаги хавотирлар кучаяётгани ҳам бунга сабаб бўлмоқда.

Бош вазир идораси амалдорлар учун Visio номли видеомулоқот дастуридан фойдаланишни талаб қилувчи кўрсатма тайёрлаган. Ушбу дастур Франциянинг Идоралараро рақамли бошқармаси (Dinum) томонидан ишлаб чиқилган. У Outsale компаниясининг инфратузилмасида ишлайди.

More stories

Германия ва Франция 100 миллиард евролик қирувчи самолёт лойиҳасини тўхтатди

9 июня 18:30

Францияда поезд ва ҳарбий юк машинаси тўқнашди: машинист ҳалок бўлди

7 апреля 16:40

Франция Миллий ассамблеяси вице-президенти НАТОдан чиқиш ташаббуси билан чиқди

10 января 12:02

Франция Павел Дуровдан ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлади

14 ноября 09:30

Dinum вакилининг айтишича, кўрсатма яқин кунларда расман эълон қилинади. Қарор 25 январь куни Давлат ислоҳоти вазири Давид Амиэлининг баёноти ортидан қабул қилинди. У 2027-йилгача Франция маҳаллий видеомулоқот платформасига тўлиқ ўтишни режалаштираётганини айтганди.

Франция 2025 йил ёзда расмийларга WhatsApp ва Telegramдан воз кечиб, фақат давлат хизматчилари учун мўлжалланган Tchap тезкор хабар алмашиш хизматидан фойдаланишни буюрган эди.

Ҳозирда Visio дастуридан 40 минг нафар ходим фойдаланади. Шу жумладан, аксарият вазирликлар ва уларнинг айрим тузилмалари, масалан, Франция Миллий илмий тадқиқотлар маркази ҳам фойдаланувчилар қаторига киради.

Dinum фойдаланувчилар сонини 250 минг нафарга етказишни режалаштирган. Идора платформага ўтиш жараёнига риоя этилишини назорат қилади ва яқин ойларда давлат интернет тармоғи орқали бошқа видеодастурлардан фойдаланишни чеклаши ёки блоклаши ҳам мумкин.

Маълумот ўрнида, Францияда 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаш кўриб чиқилмоқда. Президент Эммануэл Макрон ушбу тартибни 2026-йилнинг сентябрь ойида, яъни янги ўқув йили бошланишига қадар кучга киритишни буюрган.

“Фарзандлар ва ўсмирлар мияси сотилмайди. Уларнинг туйғулари Америка платформалари ёки Хитой алгоритмлари томонидан манипуляция қилиниши учун сотувга қўйилмаган”, деган Франция президенти.

​Франциянинг ушбу ташаббуси Европадаги умумий тенденциянинг бир қисмидир. Австралия 2025-йилда дунёда илк бор 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаган эди. Шунингдек, Данияда ҳам 15 ёшдан кичиклар учун ижтимоий тармоқларни блоклаш бўйича келишувга эришилган (қонун 2026 йил ўрталарида кучга кириши мумкин). Қўшни Қозоғистонда ҳам тегишли тақиқдан фойдаланиш кўриб чиқилмоқда.

Google MeetZoomтақиқлайдиФранция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россияда мигрантлар камида бир йил иш жойини алмаштира олмаслиги мумкин
Талабаларга уй ижарага берувчиларга 64,3 млрд сўм солиқ имтиёзи берилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа