Skip to content
Trending
17 февраля 06:32Қўқонда кўп қаватли уйда газ портлаши юз берди 12 ноября 21:51Сунъий интеллектга асосланган роботлар шахсий фойдаланиш учун хавфли — тадқиқот 8 января 10:33Қодиров Зеленскийга жавоб берди: “Ўзинг таваккал қилиб кўрасанми?” 23 ноября 16:48Трампнинг бойлиги 1,1 млрд долларга камайди 30 мая 18:11YouTube сунъий интеллект ёрдамида шахсий видео тасмалар яратиш функциясини ишга туширди 7 сентября 14:15TESLA ОСТИНДА ҲАЙДОВЧИСИЗ CYBERCAB ХИЗМАТИНИ ИШГА ТУШИРДИ 17 марта 09:30Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди 25 октября 10:49Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга расмий ташрифи якунланди 21 января 12:14Испанияда навбатдаги поезд ҳалокати: бир киши вафот этди, юз минглаб йўловчилар йўлда қолди 27 февраля 21:07“Толибон” Покистон билан чегарада янги ҳужумлар бошлагани хабар қилинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШда аёл сунъий интеллект орқали яратилган сохта далиллар туфайли қамалди
Дунё

АҚШда аёл сунъий интеллект орқали яратилган сохта далиллар туфайли қамалди

ShaxriyorShaxriyor—17 января 15:260 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи Мелисса Симс собиқ севгилиси томонидан сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилган далиллар оқибатида икки кун қамоқда ўтиришга мажбур бўлди. Унинг сўзларига кўра, эркак гўёки аёл томонидан юборилгандек кўрсатилган, ҳақорат ва таҳдидларни ўз ичига олган сохта матнли хабарларни яратган.

Воқеа 2024 йил ноябрь ойида бошланган. Ўшанда Мелисса Симс жанжал вақтида полицияга мурожаат қилиб, собиқ севгилиси унинг уйини вайрон қилгани ва унга жисмоний зарар етказганини билдирган. Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари эса аксинча, Симсни “дўппослаш”да айблаб, уни ҳибсга олган. Кейинчалик у гаров пули эвазига озодликка чиқарилган ва суд қарорига кўра, айбловчи томон билан алоқада бўлиши қатъиян тақиқланган.

More stories

АҚШ маъмурияти нефть нархи 200 долларга чиқса иқтисодиёт қандай бўлишини ўрганмоқда

26 марта 18:02

Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий объектларига зарба берганини билдирди

15 июля 12:22

АҚШ НАТОдаги айрим ҳарбий ва разведка бўлинмаларини қисқартиради

21 января 14:03

“АҚШ 7 дақиқада Россияга етиб борадиган ракеталарини Европага жойлаштирмоқчи” — Белоусов

6 ноября 10:19

Бироқ орадан бир неча ой ўтгач, судга сунъий интеллект ёрдамида яратилган, Симс номидан ёзилгандек кўрсатилган ёзишмалар тақдим этилди. Унда Мелисса гўёки эркакка таҳдидлар қилган эди. Ушбу хабарлар суд қарорини бузганлик сифатида баҳоланиб, аёл қайта ҳибсга олинди. “Ҳеч ким далилларни текширмади”, деди Симс.

Колумбия округи Олий суди катта судьяси Герберт Диксоннинг таъкидлашича, дипфейклар — яъни сохта аудио, видео ва матн материаллари билан боғлиқ ҳолатлар сўнгги пайтларда тобора кўпайиб бормоқда. Дрексел университетининг сунъий интеллект асосидаги криминалистика бўйича мутахассиси, профессор Роб Д’Овидио сўзларига кўра, қалбакилаштирилган материалларни аниқлашга мўлжалланган замонавий воситалар технологияларнинг ривожланиш даражасига ета олмаяпти.

Ҳозирги сунъий интеллект асосидаги тасвирлар билан ўтказилган синов натижалари бунга яққол мисол бўла олади. Мазкур тестда турли дастурлар томонидан сохталаштириш эҳтимоли 1 фоиздан 62 фоизгача баҳоланган.

“Энди биз кўраётган ёки ўқиётган нарсаларимизга тўлиқ ишониб бўлмаяпти”, дея хулоса қилди профессор.

Саккиз ой давом этган суд жараёнлари ва адвокатнинг фаол саъй-ҳаракатларидан сўнг, Мелисса Симсга қўйилган барча айбловлар бекор қилинди. Ўтган ойда аёл тўлиқ оқланди. Эндиликда Симс суд жараёнларида сунъий интеллект асосида яратилган далиллардан фойдаланишни қатъий тартибга солувчи қонунларни жорий этиш тарафдори сифатида чиқишлар қилмоқда.

АҚШқамалдисохта далилларсунъий интеллект
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Криштиану Роналду 2025 йилнинг энг сердаромад спортчиси бўлди
Халқаро ўзбеклар кунини жорий этиш ташаббуси муҳокама қилинди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа