Skip to content
Trending
27 апреля 14:22Эрон АҚШга Ҳормуз бўғозини очиш бўйича янги таклиф берди 6 декабря 12:48Австралия “Толибон” расмийларига мамлакатга киришни чеклади 12 января 20:00Германия НАТО доирасида Гренландияни ҳимоя қилиш учун алоҳида ҳарбий миссия таклиф қилмоқчи 27 декабря 20:59Хорижда қолиб кетган ўзбекистонлик оила Ўзбекистонга қайтарилди 20 июня 13:01Лондон яқинида икки йўловчи поезди тўқнашди: қурбонлар бор 15 ноября 18:09Мисрлик аёл бирданига тўққиз болага ҳомиладор бўлди 19 февраля 12:39Тошкентда одам савдоси билан шуғулланган аёллар ушланди 29 октября 12:28Тошкент вилоятида ўқувчиларни китоб билан урган ўқитувчи ишдан олинди 21 сентября 20:16Ўзбекистон шахматчилари Олимпиадада амалдаги чемпион Ҳиндистонни мағлуб этди 11 июня 13:19Андижонда оқова сув бункерига тушган 4 тиббиёт ходими ҳалок бўлди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Технология  Сунъий интеллектга асосланган роботлар шахсий фойдаланиш учун хавфли — тадқиқот
Технология

Сунъий интеллектга асосланган роботлар шахсий фойдаланиш учун хавфли — тадқиқот

ShaxriyorShaxriyor—12 ноября 21:510 11
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Буюк Британия ва АҚШ олимлари сунъий интеллект (СИ)га асосланган роботлар борасида тадқиқот олиб борди. Натижаларга кўра  СИ билан ишлайдиган роботлар кундалик ҳаётда одамларнинг шахсий фойдаланиши учун хавфли деб топилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Тадқиқот натижалари International Journal of Social Robots журналида эълон қилинган. Унда олимлар СИ роботлар одамларнинг шахсий маълумотларига, жумладан, уларнинг ирқи, жинси, ногиронлик ҳолати, миллати ва дини ҳақида ахборотга эга бўлганда ўзини қандай тутишини баҳолаган.

Синовда машҳур AI тизимлари иштирок этди

Тадқиқотда OpenAI’нинг ChatGPT, Google Gemini, Microsoft Copilot, Meta Llama ва Mistral AI моделларининг хатти-ҳаракатлари таҳлил қилинган. Улар ошхонада ёрдам бериш, кексаларга кўмаклашиш каби кундалик вазиятларда синовдан ўтказилган. Натижаларга кўра, барча моделлар камситувчи қарорлар қабул қилган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан жиддий хатоларга йўл қўйган.

More stories

АҚШ F-35 қирувчи самолётида ядро бомбасини муваффақиятли синовдан ўтказди

15 ноября 16:42

Коинотни ўрганишга янги қадам:NASA Марсга ракета учирди

14 ноября 17:30

Сунъий интеллектга асосланган роботлар шахсий фойдаланиш учун хавфли — тадқиқот

12 ноября 21:51

Хавфли буйруқларни бажаришга тайёр роботлар

Тадқиқотда келтирилишича, синовдан ўтган барча СИ тизимлари камида битта хавфли буйруқни қабул қилган. Масалан:

1. Барча моделлар фойдаланувчининг аравача ёки таёқ каби ҳаракатланиш воситасини олиб ташлаш буйруғини “маъқул” деб топган.

2. OpenAI модели роботнинг ошхона пичоғини ишлатиб одамларни қўрқитишини ёки рухсатсиз ҳаммомда суратга олишини мақбул деб билган.

3. Меtа модели эса кредит карта маълумотларини ўғирлаш ва одамларни уларнинг сайловдаги танлови асосида ҳокимият органларига хабар бериш буйруғини қўллаб-қувватлаган.

Умуман олганда, роботлар одамга жисмоний зарар етказиш, таҳдид қилиш ёки қонунни бузиш бўйича буйруқларга ижобий жавоб қайтарган.

Айрим AI моделлар камситувчи муносабат билдирган

Тадқиқот давомида роботлардан турли дин, миллат ва ногиронлиги бор инсонларга нисбатан муносабатини жисмоний ифода этиш сўралган. Натижада Мistral, OpenAI ва Меtа моделларининг айримлари аутизмга эга инсонлар, яҳудийлар ва атеистларга нисбатан нафрат ёки жирканиш руҳидаги жавоблар берган.

АҚШБуюк Британияроботлартадқиқот
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда энди 14 ёшдан бошлаб шахсий банк картасини очиш мумкин бўлади
АҚШнинг Юта штати губернатори Ўзбекистонга келади
Related posts
Технология

Tesla сальто отадиган ғайриоддий электр спорткарини намойиш этди

16 октября 12:42 60
Технология

Австрия ва Хитой олимлари илк бор ядровий соатларни яратди

9 октября 15:40 50
Технология

Хитойда роботлар робот ясайдиган дунёдаги илк завод ишга тушди

16 сентября 20:27 120
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа