Skip to content
Trending
16 января 17:00“Taftish.uz” иши бўйича қўшимча маълумот берилди 12 февраля 12:59Ўзбекистонда чиқинди хизмати қарзи учун 199 мингга яқин абонент электр тўловидан вақтинча чекланди 11 декабря 18:47Ўзбекистон Парагвай билан ЖСТга аъзолик бўйича келишувга эришди 15 июня 12:30Гулистонда мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди 18 ноября 00:36Хитой ядровий синов майдончасини тайёрламоқда – ОАВ 9 февраля 18:37Президент қарори: норасмий иш билан бандлик қисқартирилади 19 ноября 12:40Роналду Оқ уйда. Трамп шоҳона кечки овқат уюштирди 2 декабря 10:35“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши космосга учирилади 3 декабря 18:12Марказий Осиё сув инқирози хавфи остида – экспертлар 20 мая 14:00Қозоғистонда Марказий Осиёдаги илк аэротакси синовдан ўтказилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  ОАВ номи ортида товламачилик: “Taftish.uz” иши бўйича тергов давом этмоқда
Жамият

ОАВ номи ортида товламачилик: “Taftish.uz” иши бўйича тергов давом этмоқда

ShaxriyorShaxriyor—17 января 13:590 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

ОАВ номи остида фаолият юритиб, фуқаролар ва тадбиркорларга товламачилик қилишда гумонланаётган “Taftish.uz” интернет-нашри ходимларига оид жиноят иши доирасида янги тафсилотлар маълум бўлди.

Аниқланишича, жиноий гуруҳга раҳбарлик қилган 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ўзини ОАВ раҳбари сифатида кўрсатиб, турли ҳудудлардаги можароли вазиятларни бир томонлама ёритувчи видеоматериаллар тайёрлашни йўлга қўйган. Ушбу видеоларда фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва айрим ташкилотларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилган. Кейинчалик мазкур материалларни интернетдан олиб ташлаш ёки янги видеолар чиқармаслик эвазига пул талаб қилингани айтилмоқда.

More stories

“Taftish.uz”нинг 4 нафар ходими товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди

16 января 14:36

Ўзбекистонда ОАВ устидан назорат бошқа ташкилотга топширилди

12 декабря 13:46

Ўзбекистонлик асос солган қаҳвахоналар тармоғига нисбатан АҚШда тергов бошланди

25 июня 12:41

Наманганда дам олиш маскани яқинида 23 ёшли йигит сувда чўкиб кетди

1 июня 14:23

Терговга кўра, Абераев гуруҳ аъзолари — Азизжон Юлдашев, Дилшод Нишонов ва Маржона Эшқувватова билан биргаликда Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Наманган, Самарқанд ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фуқаролар мурожаатлари асосида видеолар тайёрлаб, уларни “Taftish.uz” номидан YouTube ва бошқа ижтимоий тармоқларга жойлаштириб келган. Айрим ҳолатларда ушбу материаллар атайлаб кескин ва баҳсли руҳда тайёрлангани қайд этилган.

Жиноят иши доирасида бир нечта аниқ эпизодлар келтирилмоқда. Жумладан, савдо мажмуаси, қурилиш компаниялари ҳамда оилавий низолар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тайёрланган видеолар кейинчалик молиявий босим воситасига айлантирилган. Тадбиркорлар ва фуқаролардан видеоларни ўчириш ёки кейинги материалларни чиқармаслик эвазига миллионлаб сўм талаб қилингани айтилмоқда.

​Азизжон Юлдашев илгари судланмаган, бироқ терговга кўра, у жиноий гуруҳнинг фаол ижрочиларидан бири бўлган. У ижтимоий тармоқларда кескин ва ҳақоратомуз чиқишлари билан танилиб, фуқаролар ва мансабдор шахсларга босим ўтказишда иштирок этган. Юлдашев шармандалик келтирувчи видеолар тайёрлаш ва уларни кейинчалик молиявий талаблар билан боғлашда фаол қатнашгани қайд этилган.

Дилшод Нишонов аввал ҳам ёлғон ахборот тарқатиш ва шахсий маълумотларга оид қонунбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Тергов материалларига кўра, у оилавий низолар ва жанжалларни атайлаб кескин руҳда ёритиб, бир томон шаъни ва қадр-қимматини камситувчи кўплаб видеолар тайёрлаган. Айрим ҳолатларда у жабрланувчилардан видеоларни ўчириш эвазига пул талаб қилгани айтилмоқда.

Маржона Эшқувватова илгари ёлғон ахборот тарқатиш бўйича жавобгарликка тортилган. Терговда у ижтимоий тармоқларда давлат органлари ходимларини обрўсизлантирувчи материаллар жойлагани, шунингдек, йўл ҳаракати қоидаларини мунтазам бузиб келгани аниқланган. Хусусан, у ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан транспорт воситасини бошқарган, автомашинаси жарима майдонига қўйилганидан кейин ҳам қоидаларни менсимасдан яна ўнлаб қоидабузарликларга йўл қўйгани қайд этилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари таъкидлашича, мазкур иш журналистика ёки блогерлик фаолиятига қарши қаратилмаган бўлиб, фақат фуқароларнинг мурожаатлари асосида аниқ шахсларнинг қонунга хилоф ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмоқда. Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

давом этмоқдаОАВТерговтовламачилик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда 2025 йилда автомобиль бозори ижобий ўсишни сақлаб қолди
Криштиану Роналду 2025 йилнинг энг сердаромад спортчиси бўлди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа