Skip to content
Trending
12 июня 11:29АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келинди 8 августа 14:17Самарқандда 15 млрд сўмлик криптовалюта ноқонуний айирбошлангани аниқланди 10 марта 16:59Австралия Эрон аёллар терма жамоасининг 5 футболчисига гуманитар виза берди 4 февраля 17:47Forbes: Маскнинг умумий капитали 852 млрд долларга етди 7 мая 15:02Андижонда давлат идораси ходими 15 минг доллар пора билан ушланди 26 февраля 22:39Тошкентда ЙПХ инспекторини уриб кетган ҳайдовчига қарши жиноят иши очилди 13 марта 21:22Туркиянинг машҳур тарихчиси Илбер Ортайли 78 ёшида вафот этди 28 ноября 21:06Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосферани ифлослантирган корхоналар 250 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди 2 июня 16:31Ҳиндистонда 4900 долларлик янги хетчбек тақдим этилди 13 января 18:41Хитойда “Ўлдингми?” номли мобил илова қисқа вақтда оммалашди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни тасдиқлади
Дунё

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни тасдиқлади

ShaxriyorShaxriyor—16 декабря 13:310 22
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Украинадаги уруш бошлангандан буён Россия 680 минг нафар аскарини йўқотган бўлиши мумкин

7 декабря 13:16

Россия нефть экспорти даромадлари 2022 йилдан бери энг паст даражага тушди

8 января 17:00

Шимолий Корея Россияга яна 5 мингта аскарини совға қилди

5 ноября 12:23

Киевга ҳужум. Қурбонлар бор

25 ноября 13:32

Кеча, 15 декабрь куни Европа Иттифоқи Россияга нисбатан 20-санкциялар пакетини қабул қилди. ЕИга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари 17 нафар жисмоний ва юридик шахсга қарши янги чеклов чораларини маъқуллади. Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.

Мазкур чоралар Европа Иттифоқининг 20-санкциялар пакети доирасига киради ва жумладан, “соя флоти”га қарши йўналтирилган. Шунингдек, санкциялар рўйхатига илк бор АҚШ фуқароси ҳам киритилди.

Хусусан, рўйхатга МГИМО халқаро муносабатлар факультети декани Андрей Сушенцов, Россия Халқаро ишлар кенгаши бош директори, “Валдай” клуби дастур директори Иван Тимофеев, “Валдай” мунозара клубини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси кузатув кенгаши раиси Андрей Бистрицкий, “Россия глобал сиёсатда” журнали бош муҳаррири, “Валдай” клубининг илмий ишлар бўйича директори Федор Лукьянов, украиналик журналист Диана Панченко ҳамда Флоридада илгари шериф ёрдамчиси бўлган Жон Марк Дуган киритилган. Улар “Россиянинг интернетдаги ахборот операцияларини қўллаб-қувватлагани” учун санкция остида қолган.

ЕИ маълумотларига кўра, Жон Марк Дуган 2016 йилда сиёсий бошпана сўраганидан сўнг Россия фуқаролигини олган. Шунингдек, уч нафар Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби Бош разведка бошқармаси офицерига нисбатан ҳам чекловлар жорий этилган.

Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига Швейцария махсус хизматининг собиқ офицери Жак Бо, франциялик эксперт Ксавье Моро ҳамда учта кема қатнови компанияси – БААга тегишли Citrine Marine SPC ва Nova Shipmanagement LLC-FZ ҳамда Вьетнамнинг Hung Phat Maritime Trading компанияси ҳам киритилган.

Европа ИттифоқиРоссиясанкциялартасдиқлади
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Жанубий Кореядан жўнатилган протаин ичидан гиёҳванд модда топилди
Наманганда эркак 23 нафар болага ноқонуний диний таълим бериб келгани аниқланди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа