Skip to content
Trending
24 февраля 13:30АҚШ Суриядаги асосий базалардан бирини бўшатмоқда — қўшин чиқариш жараёни бошланди 1 декабря 14:36Сирдарёда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди 14 января 21:11Украинада йирик коррупция можароси: Тимошенко иши тергов остида 6 февраля 13:36Ҳиндистонда ноқонуний кўмир конида портлаш: 18 киши ҳалок бўлди 3 августа 09:43Грецияда ўрмон ёнғинини ўчираётган икки вертолёт тўқнашиб кетди 22 января 20:56Тошкентда ҳайдовчи чорраҳада ЙПХ инспекторини уриб юборди 7 ноября 18:42Аҳолининг катта қисми тўйларга қўйилган чекловлардан хабардор эмас — сўровнома 19 декабря 12:26Шавкат Мирзиёев Япония Императори билан кўришди 23 марта 19:31Хитойда талабаларга кабоб ва барбекю тайёрлашни ўргатадиган университет очилди 8 ноября 18:17Кения президенти Зеленскийдан асирга олинган кенияликларни озод қилишни сўради
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Спорт  “Формула-1” пойгалари Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин
Спорт

“Формула-1” пойгалари Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—9 декабря 22:320 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистонда “Формула-1” пойгалари ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро автомобиль федерациясининг (FIA) президенти Муҳаммад бин Сулайм билан учрашуви чоғида муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Муҳаммад бин Сулайм бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Бош ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турибди. Учрашувда делегация таркибида FIA Сенати президенти Кармело Санс де Баррос ҳамда мобиллик ва туризм бўйича вице-президенти Тим Ширман ҳам иштирок этган.

More stories

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогида чорак финалга чиқди

9 марта 17:55

Бугун Ўзбекистон Португалияга қарши ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади

23 июня 12:18

Ўзбекистон Суперлигаси учрашувини илк бор аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради

26 ноября 13:18

Ўзбекистон фуқаролигини олган теннисчи WTA 125 чемпиони бўлди

9 декабря 10:43

Автоспортни тартибга солувчи ва йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилувчи ушбу глобал ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Муҳаммад бин Сулайм Ўзбекистонда амалга оширилаётган профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолаган.

Мамлакатда автомобиль спортининг картингдан тортиб, то “Формула” пойгаларигача бўлган барча йўналишларини ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги қайд этилган.

FIA университетининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўзбекистонлик пойгачилар, картинг ҳайдовчилари, муҳандислар, конструктор ва механикларни тайёрлаш, Ўзбекистонда замонавий автоспорт инфратузилмасини яратиш, пиёда ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш дастурларини амалга оширишга кўмаклашиш ҳамда мазкур халқаро ташкилот шафелигида халқаро мусобақалар, аввало, “Формула-1” босқичларини ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашув якунида мамлакат етакчиси Халқаро автомобиль федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда автоспортни халқаро стандартларга мувофиқ оммалаштиришга қўшган катта шахсий ҳиссаси учун FIA раҳбарига Ўзбекистоннинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширган.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон 2019 йилдан буён федерациянинг фаол аъзоси ҳисобланади. Ўтган йили Самарқандда FIA’нинг 120 йиллигига бағишланган навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтган эди. Бу йилги тадбир доирасида 12 декабрь куни “Humo Arena” мажмуасида юқори мартабали хорижий меҳмонлар ва чемпион пойгачилар иштирокида энг намунали спортчилар ва жамоаларни тақдирлаш маросими ўтказилади.

пойгаЎзбекистонўтказилиши мумкинФормула-1
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

FIFA Жаҳон чемпионатининг янги қоидаларини жорий қилди
Макка ва Мадинадаги муқаддас жойларда фото ва видеога олиш тақиқланади
Related posts
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 60
Спорт

Туркий давлатлар ўртасида ҳар икки йилда бир марта футбол турнири ўтказилиши мумкин

17 октября 14:18 60
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 20
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 20
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа