Skip to content
Trending
27 января 20:21Исроил АҚШ билан келгуси 10 йиллик ҳарбий келишувга тайёргарликни бошлади 26 июля 13:32Туркияда 42 йўловчили автобус ағдарилиб кетди 9 декабря 14:44АҚШ Хитойга сунъий интеллект чипларини сотишга рухсат берди 13 декабря 15:37Тошкентда кредит қарздорлиги учун фуқаронинг уйлари олиб қўйилди 6 июня 12:05Биткоин нархи 60 минг доллардан пастга тушди 22 января 12:39Трамп Гренландия масаласида Европа давлатларига қарши 10 фоизлик божлардан воз кечди 6 января 09:34Жиззахда табиатга 387 млн сўм зарар етказган браконьерлар қўлга олинди 15 августа 16:50Ферран Торрес расман ПСЖ футболчисига айланди 21 апреля 09:40Қашқадарё ва Навоийда хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди 4 июня 10:24FIFA Жаҳон чемпионати олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Хитойда талабаларга кабоб ва барбекю тайёрлашни ўргатадиган университет очилди
Дунё

Хитойда талабаларга кабоб ва барбекю тайёрлашни ўргатадиган университет очилди

ShaxriyorShaxriyor—23 марта 19:310 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Хитойда талабаларга кабоб ва бошқа чўғда тайёрланадиган таомларни тўғри пишириш ўргатиладиган университет очилди. Бу ҳақда CNA хабар берди.

Ўқув юрти Юэян Очиқ университети ва шаҳар Барбекю ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган. Ушбу дастур мамлакатда тўлиқ маҳаллий барбекю (кабобпазлик) индустриясига бағишланган биринчи лойиҳа сифатида тақдим этилмоқда.

More stories

Грецияда ҳарбий офицер Хитойга махфий маълумот узатишда гумонланиб ҳибсга олинди

7 февраля 13:05

Хитой: Россия активларидан фойдаланиш халқаро ҳуқуққа зид

17 декабря 17:06

Хитой АҚШни огоҳлантирди: Тайванга қурол сотилса, Трамп ташрифи бекор бўлиши мумкин

8 февраля 05:03

Хитойда пора олган амалдор осиб ўлдирилди

9 декабря 16:48

Юэян шаҳри ўз гастрономик брендини фаол ривожлантирмоқда. Расмий маълумотларга кўра, шаҳарда 2000 дан ортиқ барбекю-ресторанлари фаолият юритади, улар ҳар йили тахминан 291 миллион доллар даромад келтиради ва 50 минггача кишини иш билан таъминлайди. Маҳаллий зираворлар, чили ва перилла қўшилган аччиқ қўй гўштидан тайёрланган кабоблар энг машҳур таомлар сирасига киради.

Коллеж талабалари ҳам назария, ҳам амалиётни ўрганади. Дастурга масаллиқларни танлаш, олов ва кўмирни бошқариш, шунингдек, ўзига хос таъмларни ишлаб чиқиш каби фанлар киритилган. Бундан ташқари, ўқитиш бизнес-модулларни ҳам ўз ичига олади – ресторан бошқаруви, харажатларни ҳисоблаш ва тадбиркорлик асослари ўргатилади.

Курсни тамомлагандан сўнг битирувчиларга нафақат диплом, балки кадрлар бўлимлари томонидан тан олинадиган профессионал сертификат ҳам берилади.

Декан Ху Цзюннинг сўзларига кўра, дастурга қизиқиш жуда юқори бўлган: ўқув юртига ҳам соҳада ишлаётган ходимлардан, ҳам янги иш бошламоқчи бўлган тадбиркорлардан кўплаб аризалар тушган.

Ўқитиш жараёнига 30 дан ортиқ тажрибали шеф-ошпазлар, шунингдек, махсус ўқув материалларини ишлаб чиққан соҳа экспертлари жалб этилган. Университет маҳаллий ресторанлар билан ҳам ҳамкорлик қилади, у ерда талабалар амалиёт ўташлари ва ўз бизнесларини йўлга қўйишда ёрдам олишлари мумкин.

Асосий ўқув дастури уч йилга мўлжалланган бўлиб, у академик курслар ва жадал амалий модулни ўз ичига олади. Шунингдек, амалий кўникмаларга йўналтирилган бир ойлик қисқа муддатли курслар ҳам мавжуд.

барбекюкабобуниверситетХитой
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Илмда янги қадам: кўз билан кўриш мумкин бўлган вақт кристалли яратилди
Жиззахда электр тармоқлари ходими наркотик сотаётганда қўлга тушди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа