Skip to content
Trending
26 декабря 10:06Қозоғистон махсус комиссияси AZAL авиаҳалокати бўйича ҳисобот тақдим этди 8 марта 09:04Индонезия Трамп тузган “Тинчлик кенгаши”дан чиқиш билан таҳдид қилди 27 февраля 11:41Зеленский йил охиригача тинчликка эришишга умид қилмоқда :Axios 10 ноября 17:09Тиббиёт соҳасидаги намунали раҳбарларга мукофот берилади 23 января 11:49Фарғона вилоятида йирик миқдорда кучли таъсир қилувчи дори контрабандаси фош этилди 22 апреля 11:14АҚШ ва Эрон музокаралари ортидан сулҳ муддати чўзилди 31 октября 19:49Ўзбекистон ва Финляндия ўртасида 1 млрд евролик лойиҳалар шакллантирилди 22 ноября 21:12Роналду ҳар бир футболчи учун намуна – Садио Мане 19 марта 18:22Туркияда ўзбекистонлик аёл жинсий тажовузга учради 18 ноября 18:10Бозор қуламоқда: Биткоин нархи кескин тушди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Илмда янги қадам: кўз билан кўриш мумкин бўлган вақт кристалли яратилди
Дунё

Илмда янги қадам: кўз билан кўриш мумкин бўлган вақт кристалли яратилди

ShaxriyorShaxriyor—23 марта 19:220 20
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Нью-Йорк университети физиклари вақт кристаллининг янги турини – заррачалари барқарор даврий ҳаракатларни амалга оширадиган ғайриоддий материя шаклини тақдим этди. Аввалги талқинлардан фарқли ўлароқ, янги тизим макрооламда ишлайди, оддий кўз билан кўриш мумкин ва ҳавода товуш ёрдамида ушлаб турилади. Тадқиқот “Physical Review Letters” (PRL) журналида чоп этилди.

Вақт кристаллари – бу заррачалари ташқи таъсирсиз такрорий циклларда ҳаракатланадиган махсус тизимлардир. Улар назарий жиҳатдан башорат қилинган ва тахминан ўн йил олдин тажрибада тасдиқланган. Фундаментал хусусиятига қарамай, бундай тузилмалар квант ҳисоблашлари ва маълумотларни сақлаш учун истиқболли ҳисобланади.

More stories

Дональд Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри Зоҳран Мамдани билан учрашади

20 ноября 13:00

Вакцинаси йўқ Бурбон вируси Нью-Йоркда қайд этилди

2 августа 20:13

Қозоғистонлик шифокор Нью-Йорк–Тошкент рейсида йўловчи ҳаётини сақлаб қолди

11 марта 11:28

Николас Мадуро Нью-Йорк судида айбловларни рад этди

6 января 09:23

Янги ишда тадқиқотчилар акустик левитация ёрдамида вақт кристаллини яратган. Пенополистиролдан ясалган кичик шарчалар турғун товуш тўлқини ёрдамида ҳавода ушлаб турилади ва товуш тебранишлари билан алмашинуви орқали бир-бирига таъсир қилади.

“Товуш тўлқинлари заррачаларга сув юзасидаги тўлқинлар сузиб юрган баргга таъсир қилганидек таъсир қилиши мумкин”, дея тушунтирган Ню-Йорк университети аспиранти Миа Моррелл. 

Унинг сўзларига кўра, заррачаларни турғун тўлқин майдонига жойлаштириш орқали уларни оғирлик кучига зид равишда ҳавода тутиб туриш мумкин. Ушбу тизимдаги заррачаларнинг ўзаро таъсири ғайриоддий бўлиб чиққан. Каттароқ шарчалар кўпроқ товушни тарқатади ва кичикроқларига кучлироқ таъсир қилади. Натижада носимметрик ўзаро таъсир юзага келади.

“Пристанга яқинлашаётган икки хил ҳажмдаги паромни тасаввур қилинг: ҳар бири тўлқин ҳосил қилади ва бу тўлқинлар бошқасига турли даражада таъсир кўрсатади”, дейди Моррелл.

Бундай асимметрия тизимнинг ўзини Ньютоннинг учинчи қонунини (таъсир ва акс таъсир кучлари тенглиги) бузаётгандек тутишига олиб келади. Бу ҳолатда ўзаро таъсирлар “мувозанатсиз” бўлиб чиқади, бу эса заррачаларнинг ўз-ўзидан барқарор тебранишларга киришига, яъни вақт кристаллини ҳосил қилишига имкон беради.

Тадқиқот раҳбари, физика профессори Дэвид Гриер янги тизимнинг оддийлигини алоҳида қайд этган.

“Вақт кристаллари экзотик ва мураккаб бўлиб туюлади, аммо бизнинг тизимимиз ўзининг жуда оддийлиги билан ҳайратланарлидир”, дейди Дэвид Гриер.

вақт кристаллизаррачаларкристаллНью-Йорк
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Эронда 19 ёшли спортчи осиб ўлдирилди
Хитойда талабаларга кабоб ва барбекю тайёрлашни ўргатадиган университет очилди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа