Skip to content
Trending
8 ноября 16:38“Трамп ўз ҳаракатлари билан АҚШни шарманда қилмоқда” — Байден 4 декабря 14:30Президент Сирдарёга борди 20 мая 12:04Сурхондарёда дарёга оқиб кетган 13 ёшли қизчанинг жасади топилди 28 июля 10:34Путин Россия армияси сонини яна ошириш ҳақидаги фармонни имзолади 13 февраля 18:05“Дизайн” жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди 26 января 19:57Венесуэла муваққат етакчиси Делси Родригес Оқ уй талабларини рад этди 13 июня 09:49Истанбулдаги ЙТҲда ўзбекистонлик аёл, турмуш ўртоғи ва 2 ойлик чақалоқ ҳалок бўлди 20 января 14:10Фарғонада тоғ орасидаги йўлда Captiva ағдарилиб кетди: ҳайдовчи вафот этган 12 марта 16:40YouTube реклама даромади бўйича рекорд ўрнатди 13 августа 21:05Сув остидаги ўрмонлар: ўнлаб йиллар сув тубида ётган дарахтлар нега қиммат?
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Дональд Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри Зоҳран Мамдани билан учрашади
Дунё

Дональд Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри Зоҳран Мамдани билан учрашади

ShaxriyorShaxriyor—20 ноября 13:000 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Эртага, 21 ноябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри этиб сайланган Зоҳран Мамдани билан учрашади. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ўзининг Truth Social саҳифасида ёзиб қолдирди.

“Нью-Йорк шаҳрининг коммунист мэри Мамдани учрашув сўради. Биз ушбу учрашув 21 ноябрь куни Овал кабинетда бўлиб ўтишига келишиб олдик. Батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади”, дея ёзган Трамп.

Қайд этиш жоиз, Дональд Трамп очиқчасига Мамданини танқид қилиб келади. У ҳатто Мамдани ғалаба қозонган тақдирда Нью-Йоркка қўшимча федерал маблағ ажратмаслигини айтган. Трамп уни “коммунист, ақлдан озган”, деб атаган. 

Экспертлар Трамп ва Мамдани ўртасидаги келажакдаги тўқнашувлар АҚШ сиёсатида янги можаро майдонига айланиши мумкинлигини айтади.

More stories

АҚШнинг Эронга қарши уруши 25 миллиард долларга тушди

30 апреля 11:29

Саудия шаҳзодаси АҚШга 1 трлн доллар сармоя киритишга ваъда берди

19 ноября 11:39

АҚШ элчиси: Хитой истаса Россия–Украина уруши тез тугаши мумкин

14 февраля 18:03

“Трамп ўз ҳаракатлари билан АҚШни шарманда қилмоқда” — Байден

8 ноября 16:38

Маълумот учун, Мамдани жорий йилнинг 4 ноябрь куни Нью-Йорк мэри сайловида ғалаба қозонган. У республикачи Кёртис Слива ва мустақил номзод сифатида қатнашган Нью-Йорк собиқ губернатори Эндрю Куомони ортда қолдирган. Маълумотларга кўра, Мамдани 49,7 фоиз овоз тўплаган. Мустақил номзод – собиқ губернатор Эндрю Куомо 41,6 фоиз, республикачи Кёртис Слива эса 8,1 фоиз овоз олган.

Ҳозирги кунда Нью-Йорк мэрининг вазифасини Эрик Адамс бажариб келмоқда. У аввал сайловга мустақил номзод сифатида қайта қатнашмоқчи бўлган, бироқ сентябрь ойида пойгадан чиқаётганини эълон қилган.

2024 йилнинг октябрида Мамдани ўз номзодини эълон қилганида, кўпчилик унинг ғалабасига ишонмаган эди. Бугун эса у АҚШ сиёсатида тез кўтарилаётган янги номга айланди, тарафдорлари сони эса ортиб бормоқда. 34 ёшли Мамдани Нью-Йорк тарихида мэр лавозимини эгаллаган биринчи мусулмон бўлди.

Зоҳран Мамдани Угандада, Ҳиндистондан келган оилада туғилган. Онаси – машҳур кино режиссёр Мира Наир, отаси – олим Маҳмуд Мамдани. У 5 ёшида оиласи билан Жанубий Африкага, икки йилдан кейин эса Нью-Йоркка кўчиб келган. АҚШ фуқаролигини 2018 йилда олган.

2020 йилда у Нью-Йорк штати Ассамблеясига сайланган. Дастлаб унинг мэрлик учун имкониятлари жуда кам деб баҳоланган бўлса-да, у партия ичидаги саралашда 56,4 фоиз овоз билан ғалаба қилди.

У узоқ йиллар кам таъминланган фуқароларга уй-жой масаласида ёрдам берган. Шу сабабли, унинг сайловолди кампаниясидаги асосий мавзу – арзон уй-жой муаммоси бўлган.

Мамдани 2017 йилдан буён АҚШдаги энг йирик социалистик ташкилот – “Америка демократик социалистлари” аъзоси. У бойлар учун солиқларни ошириш, минимал иш ҳақини 2030 йилгача соатига 30 долларгача кўтариш, бепул мактабгача таълим ва автобусда бепул қатнов тизимини жорий қилиш тарафдори.

Мамдани чап қарашлари сабаб кўп танқид қилинади. Иқтисодчилар ва айрим бизнес вакиллари унинг режалари иш ўринларини камайтириши ва компанияларни шаҳардан кетишга мажбур қилиши мумкинлигини айтмоқда.

АҚШДональд ТрампЗоҳран МамданиНью-Йорк
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ашраф Ҳакими Африкада “йилнинг энг яхши футболчиси” деб топилди 
Исроил армияси яна “Ҳизбуллоҳ”га зарбалар йўллади
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 50
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа