Skip to content
Trending
1 мая 13:07Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади 18 ноября 10:04Фарғонада 26 туп дарахтни кесиб ташлаган фуқаро 10 млн сўмдан ортиқ жаримага тортиладиган бўлди 19 января 13:34Ливияда одам савдоси билан боғлиқ даҳшатли жиноят фош этилди 9 февраля 15:10Жанубий Корея мигрантлар учун тил талабларини кучайтирмоқда 20 февраля 12:32Сурхондарёда аёлларни БААга фоҳишалик учун юбормоқчи бўлганлар ушланди 6 февраля 15:27Шавкат Мирзиёев “Нишони Покистон” ордени билан тақдирланди 20 декабря 10:53АҚШ ИШИД ҳужумига жавобан Сурияда кенг кўламли зарбалар берди 17 апреля 20:10Сурия президенти Яқин Шарқда савдо йўлларини қайта қуришга чақирди 25 июля 17:18Тошкентда маст аёл автобус тагига ётиб олди 28 января 21:10Манфаатлар тўқнашуви: Хоразмда ўнлаб амалдорлар тадбиркорлик билан шуғулланган
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Трамп ядро қуролларини зудлик билан синовдан ўтказишни буюрди
Дунё

Трамп ядро қуролларини зудлик билан синовдан ўтказишни буюрди

ShaxriyorShaxriyor—30 октября 09:560 19
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагонга ядро қуроллари синовларини бошлашни топширди. Бу ҳақда у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Бошқа давлатлар синов дастурларини ўтказаётгани боис, Мудофаа вазирлигига ядро қуролларимизни тенг асосда синовдан ўтказишни бошлашни топширдим. Бу жараён дарҳол бошланади”, деб ёзди АҚШ президенти.

Трампнинг таъкидлашича, ҳозирда АҚШда “бошқа ҳар қандай давлатга қараганда кўпроқ ядро қуроли мавжуд”.

“Россия иккинчи ўринда, Хитой эса катта фарқ билан учинчи ўринда турибди. Бироқ у беш йил ичида бизга тенглашади”, деди у.

Россия ва АҚШнинг ядро каллаклари сони ҳақидаги очиқ маълумотлар фарқли бўлса-да, умумий ҳисобда уларнинг захиралари деярли тенг. Бундан ташқари, ядровий арсеналларни баҳолашда нафақат жанговар каллаклар сони, балки уларни етказиб бериш воситалари миқдори ҳам ҳисобга олинади.

More stories

Хитой Россиядан нефть импортининг қарийб ярмидан воз кечди

5 ноября 16:50

«Улар биз билан ўйин ўйнамайди, биз ҳам улар билан ўйнамаймиз», — деди Трамп Россиядаги «Буревестник» ракета синовига изоҳ берар экан

27 октября 12:51

Путин ва Трамп телефон орқали Украина уруши ва Москва–Вашингтон алоқаларини муҳокама қилди

5 июля 14:19

Трамп 2026 йил учун 901 млрд долларлик мудофаа бюджетини имзолади

19 декабря 13:49

АҚШ 1992 йилдан бери ядро синовларини ўтказмаган

Трамп тўлиқ ядровий портлашларни, етказиб бериш воситаларини синовдан ўтказишни сўраганми ёки портлашсиз ўтказиладиган субкритик синовларни назарда тутганми номаълум.

АҚШ 1992 йилдан бери ядро қуролларини тўлиқ синовдан ўтказмаган. Вашингтон 1996 йилдаги Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаган, аммо ратификация қилмаган. Ўшандан бери АҚШ Невада полигонида ерости субкритик ядро синовларини ўтказиб келмоқда.

Россия 1990 йилдан бери ядро синовларини ўтказмаган

Москва сўнгги ядро синовини СССР мавжуд бўлган 1990 йилдаёқ ўтказган эди. Россия Ядро синовларини ҳар томонлама тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолаган ва ратификация қилган, бироқ 2023 йилда имзосини қайтариб олди. Бунга қадар АҚШ Россияни ядро синовларга мораторийни бузганликда айблаган эди.

Сўнгги кунларда Владимир Путин аввал чексиз узоқликка уча оладиган “Буревестник” қанотли ракетасини, кейин эса ядровий энергия қурилмаси билан жиҳозланган “Посейдон” сувости дронини синовдан ўтказилганини маълум қилди.

Кимда қанча ядро қуроли бор?

Дунё бўйича ҳозирда тўққизта давлатда ядро қуроллари мавжуд. Шулардан бештаси — Буюк Британия, Хитой, Россия, АҚШ ва Франция ҳисобланади. Улар расмий ядро давлатлари мақомини олган, бу мақом 1968 йилги Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномада белгиланган.

2025 йил январь ҳолатига кўра, дунёда 12 241 та ядровий каллак мавжуд эди. Стокгольм халқаро тинчлик тадқиқотлари институти таҳлилчилари шундай маълумот бермоқда. Барча ядро қуроллари захираларининг қарийб 90 фоизи ва ҳисобдан чиқарилган барча жанговар каллаклар Россия (4 309 та)ва АҚШ ҳиссасига (3 700 та)тўғри келади.

Хитой арсеналида 600 та жанговар каллак мавжуд. Хитойнинг захиралари бошқа ядровий давлатларга қараганда тезроқ ўсиб бормоқда (2023 йилдан бери йилига тахминан 100 та жанговар каллак). 2030 йилларнинг бошига келиб Хитой Россия ва АҚШда бўлгани каби кўплаб қитъалараро баллистик ракеталарни қуриши мумкин. Аммо Пекин 2035 йилга келиб 1,5 мингта ядровий каллакка эга бўлса ҳам, бу Вашингтон ва Москвага нисбатан атиги учдан бир қисмни ташкил этади.

АҚШПутинРоссияТрампФранцияХитойядро
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

«Пахтакор» қийин тарзда Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонди
Рио-де-Жанейродаги қонли операция: салкам 120 киши ҳалок бўлган
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа