Skip to content
Trending
5 февраля 23:57Халқаро тўлов платформалари учун янги ҳуқуқий имкониятлар яратилди 3 июня 12:39Тошкент вилоятида қарийб 9 кг гашиш билан кетаётган шахс ушланди 11 июля 16:05Багамада йўловчи самолёти ҳалокатга учради: бортдаги 10 кишининг барчаси ҳалок бўлди 16 июля 17:11Ўзбекистонда “Barca Academy” очилиши мумкин 10 мая 19:59АҚШ Венесуэладаги бойитилган уранни олиб чиқиб кетди 13 июня 09:41Андижонда пора талаб қилган икки мансабдор қўлга олинди 7 сентября 14:15TESLA ОСТИНДА ҲАЙДОВЧИСИЗ CYBERCAB ХИЗМАТИНИ ИШГА ТУШИРДИ 5 сентября 17:07Тошкентда бир суткада 22 та ЙТҲ содир бўлди: 4 киши оғир жароҳат олди 25 ноября 12:01Президент Тошкентдаги экологик вазият бўйича фармон чиқарди 25 мая 10:01Бухорода соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари пора билан ушланди
  Воскресенье 22 ноября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Боливияда сўнгги 100 йилда илк бор ёввойи мушукнинг янги тури аниқланди
Дунё

Боливияда сўнгги 100 йилда илк бор ёввойи мушукнинг янги тури аниқланди

ShaxriyorShaxriyor—19 сентября 10:590 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Боливиянинг тоғли ўрмонларида илгари фанга номаълум бўлган янги ёввойи мушук аниқланди. Бу билан ллимлар сўнгги юз йилда илк марта мушуксимонларнинг янги турини расман рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маҳаллий аҳоли томонидан Тилкаё деб аталадиган бу жонивор Жанубий Американинг кўп қисмида учрайдиган йўлбарс мушуклар гуруҳига киради. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, у Боливиянинг Юнгас ўрмонида топилган. Бу ҳудуд булутлар билан қопланган ва ҳавоси жуда нам бўлган тоғли ўрмон ҳисобланади.

Янги тур тахминан 46 сантиметр узунликка ва 1,4 килограмм вазнга эга. Бу кўрсаткич билан уни оддий хонаки мушукдан ҳам кичикроқ деса бўлади. Тадқиқотчилар генетика маълумотларидан фойдаланиб, бу жонивор янги тур эканини тасдиқлади. Уникал илмий ном сифатида Leopardus tilcayo берилди ва унинг маҳаллий номи сақлаб қолинди.

More stories

Боливияда сўнгги 100 йилда илк бор ёввойи мушукнинг янги тури аниқланди

19 сентября 10:59

Боливия собиқ президенти Луис Арсе ҳибсга олинди

11 декабря 14:25

Ўрганилган янги тур ҳақидаги мақола 17 сентябрь куни Current Biology журналида чоп этилди. Мақола муаллифларидан бири, National Geographic тадқиқотчиси Паола Ногалес-Аскаррунснинг таъкидлашича, мушукнинг мўйнаси оч жигарранг бўлиб, танасида леопардники каби доғлар бор.

Ҳозирча бу мушукнинг биологияси ва турмуш тарзи ҳақида маълумотлар кам. Ахлат намуналарида кичик кемирувчилар қолдиқлари топилган. Бу уларнинг рационининг бир қисми бўлиши мумкин. Фотоқопқонлар эса жониворнинг тунда фаолроқ бўлишини кўрсатган.

Бельгиянинг Антверпен университети эволюцион биологи ва тадқиқот ҳаммуаллифи Ёнас Лескроартнинг айтишича, йўлбарс мушуклар сирли турлардандир. Яъни уларни фақат ташқи кўринишидан бир-биридан ажратиш қийин.

Илгари йўлбарс мушуклар бир тур деб ҳисобланган. Бироқ ўн йиллар аввал ўтказилган генетик тадқиқотлар бир нечта турлар мавжудлигини кўрсатган эди.

Бутунлай бошқа жонивор

Ногалес-Аскаррунснинг сўзларига кўра, Боливиядаги бу мушукни кузатиш катта қизиқиш уйғотган. Чунки унинг хусусиятлари Бразилия мушукларида учрамайди. Олимлар жамоаси Жанубий Американинг бир нечта мамлакатидан тўпланган 38 та мушукнинг ДНКсини таҳлил қилди. Улар орасида музейларга тегишли 8 та намуна ҳам бор эди. Тадқиқот йўлбарс мушуклар аслида ирсий жиҳатдан фарқ қилувчи 5 та алоҳида тур эканини кўрсатди.

Лескроарт бу Боливия йўлбарс мушуги алоҳида тур бўлиб чиқишини ҳеч ким кутмаганини айтди. Генетик таҳлиллар Тилкаё насли бошқа йўлбарс мушуклардан тахминан 1,4 миллион йил аввал ажралиб чиққанини кўрсатди.

Боливияёввойи мушукМушуксимонларянги тур
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Филиппинда мактабда отишма юз берди: 6 киши ҳалок бўлди
Нобель мукофотининг 125 йиллиги муносабати билан пул мукофоти оширилди
Related posts
Дунё

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34 70
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 90
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56 90
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34 70
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 90
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56 90
Жамият

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18 90
Жамият

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10 100
Дунё

Ҳусийлар Саудия Арабистонига олтита ҳужум уюштирганини маълум қилди

30 октября 14:19 90
Load more

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1977
  • Жамият1893
  • Спорт323
  • Иқтисод151
  • Технология37
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа