Skip to content
Trending
30 августа 12:35Бухоро туманида Ўзбекистондаги иккинчи энг катта футбол стадиони қурилади 16 февраля 14:25Сурхондарёда инспекторга пора таклиф қилган хорижлик қўлга олинди 20 апреля 16:45Ўзбекистонда солиқдан қочганлар қамоқ жазосига тортилиши мумкин 16 декабря 15:37Ўзбекистонда 9,2 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди 27 декабря 23:24Андижонда Ички ишлар ходими пора олаётганда қўлга олинди 27 марта 09:22Имрон Хоннинг ўғли БМТдан отасини озод қилишни сўради 25 марта 15:08NASA Марсга янги вертолётлар юборишни режалаштирмоқда 25 марта 09:58Муҳаммад Салоҳ мавсум охирида “Ливерпуль”ни тарк этади 20 ноября 17:35Исроилнинг Ғазога ҳужумида 28 фаластинлик ҳалок бўлди  11 мая 11:05Самарқанд шаҳрида 6 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
  Вторник 13 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Санкт-Петербургда тарихий Миллер саройи тўлиқ ёниб кетди
Дунё

Санкт-Петербургда тарихий Миллер саройи тўлиқ ёниб кетди

ShaxriyorShaxriyor—2 октября 12:070 6
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган тарихий Миллер саройи тўлиқ ёниб кетди. Ёнғин 2 минг квадрат метр майдонни қамраб олиб, олов қўшни бинонинг томига ҳам ўтган. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ёнғин кеча, 1 октябрь куни соат 20:11 да Исаак майдонидаги бинода бошланган. Ёнғин соат 20:26 да иккинчи даражага, 21:12 да эса учинчи даражага ошгани қайд етилган. Ёнғин вақтида саройнинг томи қулаган.

More stories

Россия дронлари Украинага зарба берди: 5 киши ҳалок бўлди

4 апреля 18:25

Украина Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди

21 августа 17:23

Россия “Протон” ракета ташувчисини учиришни кечиктирди

15 декабря 10:48

Польша қирувчилари Болтиқ денгизида Россия разведка самолётини тутиб олди

26 декабря 09:33

Олов қўшни бинонинг томига ҳам ўтиб, 250 квадрат метр майдондаги конструкцияларга зарар етказган. У ерда меҳмонхона жойлашгани сабаб барча ходимлар ва меҳмонлар эвакуация қилинган. Ёнғин ҳудудидан 10 киши қутқарилган. Жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ёнғинни ўчиришга 165 нафар қутқарувчи ва 37 та техника жалб қилинган. Сувни узлуксиз етказиб бериш учун Нева дарёсидан ёнғин жойигача магистрал қувур тортилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Андрей Литовканинг айтишича, бинодаги ёғоч қаватлар ва тўсиқлар, шунингдек, юқори ҳарорат, бўшлиқлар, очиқ жойлар, мураккаб режалаштириш ва қўшимча қурилмалар оловнинг тез тарқалишига сабаб бўлган.

Соат 00:40 да ёнғиннинг тарқалиши тўхтатилган ва унинг тоифаси иккинчи даражага туширилган. Очиқ олов соат 01:45 да тўлиқ ўчирилган. Шундан сўнг, қутқарувчилар конструкцияларни қайта ёнғин чиқишининг олдини олиш учун сув билан совитишда давом этган.

Ҳодиса юзасидан Россия Тергов қўмитаси текширув бошлаган. “Фонтанка“ нашрининг Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги манбаси ёнғинга қасддан ўт қўйиш сабаб бўлиши мумкинлигини айтган. Бироқ вазирлик матбуот хизмати раҳбари ёнғин тўлиқ ўчирилмасдан туриб унинг сабаблари ҳақидаги версияларни муҳокама қилишга ҳали эрта эканини билдирган.

Маълумот учун, Миллер саройи XVIII асрнинг иккинчи ярмида қурилган. 1879 йилда мулкни истеъфодаги муҳандис-подполковник Карл Миллер сотиб олган ва уни қайта қуришни меъмор бўлган укаси Франс-Фердинанд Миллерга топширган. 2021 йилда сарой ва даромад уйи минтақавий аҳамиятга эга маданий мерос объектлари реестрига киритилган. Сўнгги йилларда бўш турган бинони “ТАС“ компанияси реставрация қилиб, элита уй-жойига мослаштиришни режалаштирган. Лойиҳа қиймати 700 млн рублдан ортиқ деб баҳоланган, ишларни эса 2027 йилда якунлаш мўлжалланган.

Компания кеча, 1 октябрь куни бинода реставрация ишлари бошланганини билдирган. Кейинчалик эса аниқлик киритиб, ёнғин олдидан саройда реставрациянинг ўзи эмас, балки унга тайёргарлик ишлари олиб борилганини маълум қилган. Ёнғин вақтида бинода ишчилар бўлмаган.

ёниб кетдиМиллерРоссияСанкт-ПетербургТарихий
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда Uzum Market номидан фойдаланган “кибербункер” фош этилди
Қирғизистоннинг биринчи миллий сунъий йўлдоши орбитага учирилди
Related posts
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа