Skip to content
Trending
18 января 21:33Кремлга яқин файласуф Александр Дугин Марказий Осиё давлатлари суверенитетини инкор қилди 31 января 11:19Ўзбекистонда 2025 йилда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди — Олий суд 8 января 11:12Гвардиола: “Ҳусанов — жуда тезкор ва ажойиб ҳимоячи” 4 декабря 22:19UEFA “Бенфика”ни жаримага тортди 2 мая 10:3026 нафар фуқаро АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди 13 января 18:49Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводидаги модернизация ишлари билан танишди 24 февраля 21:54Қозоғистон ва Россия “Байтерек” доирасида мартда ракета учиришни режалаштирмоқда 27 декабря 09:50Хитой Тяншан тоғлари остида рекорд даражадаги энг узун туннелни очди 4 декабря 15:58Самарқандда 90 кг гиёҳванд моддалар аниқланди 7 мая 15:02Андижонда давлат идораси ходими 15 минг доллар пора билан ушланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ливан Ғарб кўмаги билан “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантирмоқчи
Дунё

Ливан Ғарб кўмаги билан “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантирмоқчи

ShaxriyorShaxriyor—18 декабря 18:510 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 18 декабрь куни Франция, Саудия Арабистони ва АҚШ расмийлари Парижда Ливан армияси қўмондони билан “Ҳизбуллоҳ” гуруҳини қуролсизлантириш механизмини амалга ошириш бўйича йўл харитасини якунлашга қаратилган музокаралар ўтказади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Маълумки, Исроил ва Ливан 2024 йилда АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган, бироқ Исроил Ливан армиясининг “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига шубҳа билан қарамоқда. Исроил ҳарбий авиацияси эса Ливан жанубида, ҳатто пойтахт Байрутда ҳам “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарбаларни кучайтирди.

More stories

“Ҳизбуллоҳ” ва Эрон 11 март куни кечқурун Исроилга зарба берди

12 марта 12:42

Исроил армияси яна “Ҳизбуллоҳ”га зарбалар йўллади

20 ноября 13:03

Исроил “Ҳизбуллоҳ” туфайли Ливан пойтахтига зарба бериш билан таҳдид қилди

3 ноября 10:39

Исроил авиацияси Ливан жанубидаги икки аҳоли пунктига зарба берди

3 февраля 11:18

Дипломатларга кўра, 2026 йилда Ливанда ўтказиладиган парламент сайловлари яқинлашар экан, сиёсий келишмовчиликлар ва партиялар ўртасидаги рақобат мамлакатдаги беқарорликни кучайтириши мумкин. Бу эса президент Жозеф Ауннинг “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш масаласида қатъий чоралар кўришига тўсқинлик қилиши мумкин.

“Вазият ниҳоятда нотинч ва қарама-қаршиликларга бой. Порох бочкасини портлатиш учун кўп вақт талаб этилмайди”, дейди исмини ошкор қилмасликни сўраган юқори лавозимли расмийлардан бири. 

Унинг сўзларига кўра, Аун қуролсизлантириш жараёнини очиқча олиб боришни истамайди, чунки бу мамлакат жанубидаги шиа жамоаси билан зиддиятга ва кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

Манбаларга кўра, Ливан армиясининг “Ҳизбуллоҳ”ни мустақил равишда қуролсизлантириш имкониятлари чекланган. Шу сабабли, мавжуд сулҳ механизмини Франция, АҚШ ва эҳтимол бошқа ҳарбий мутахассислар ҳамда БМТ тинчликпарвар кучлари иштирокида мустаҳкамлаш таклиф этилмоқда. Томонлар келгуси йил бошида Ливан армиясини кучайтириш бўйича халқаро конференция, шунингдек, айниқса Ливан жанубини қайта тиклашга қаратилган алоҳида анжуман ўтказишга умид қилмоқда.

Ливан давлат ахборот агентлиги NNА хабарига кўра, 18 декабрь куни Парижда музокаралар бўлиб ўтаётган бир пайтда Исроил Ливан жанубидаги бир қатор шаҳарлар ҳамда Бекаа водийси ҳудудларига ҳаво ҳужумларини уюштирди. Исроил ҳарбийлари Ҳизбуллоҳга тегишли бўлган, машғулотлар ўтказиш, қурол сақлаш ва артиллерия ўқлари учун фойдаланилган ҳарбий объектларга зарба берилганини маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, мазкур объектлар Исроил ва Ливан ўртасидаги ўзаро келишувларни бузган ҳамда Исроил хавфсизлигига таҳдид солган.

Шунингдек, Исроил армияси Ливан жанубидаги Тайбе ҳудудида “Ҳизбуллоҳ” вакилига зарба берилганини билдирди. Парламент спикери ва “Ҳизбуллоҳ” иттифоқчиси бўлган Амал ҳаракати етакчиси Набиҳ Берри ушбу ҳужумларни Париждаги конференцияга йўлланган “Исроил хабари” сифатида баҳолади.

ҒарбқуролсизлантирмоқчиЛиванҲизбуллоҳ
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Яқинда озодликка чиққан Шукуров яна қамалди
Шавкат Мирзиёев Япониядаги ватандошларимиз билан учрашди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа