Skip to content
Trending
14 мая 16:55Эронда Исроил учун жосусликда айбланган шахс қатл қилинди 3 июня 16:03Ҳиндистон пойтахтидаги меҳмонхонада чиққан ёнғин ўнлаб қурбонларга сабаб бўлди 28 октября 10:01Тошкентда алиментдан қарздор 69 нафар фуқаро чет давлатларга чиқиб кетган 26 декабря 20:26Ғазода вайроналар остида қолган инсонлар жасади топилди 24 мая 11:33Тошкентда Tesla’ни 214 км тезликда бошқарган ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди 25 ноября 12:01Президент Тошкентдаги экологик вазият бўйича фармон чиқарди 30 сентября 19:55Тошкентда Uzum Market номидан фойдаланган “кибербункер” фош этилди 6 января 09:23Николас Мадуро Нью-Йорк судида айбловларни рад этди 21 апреля 14:51Марказий Осиёдан 13 мингга яқин фуқаро Россия армиясида урушда қатнашгани маълум қилинди 31 мая 08:33Ҳиндистонда ноқулай об-ҳаво қурбонлари сони 28 нафарга етди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россиянинг янги ҳужумлари Украинада ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди
Дунё

Россиянинг янги ҳужумлари Украинада ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлди

ShaxriyorShaxriyor—25 июля 09:500 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россиянинг кеча, 24 июль куни Украинанинг Киев вилоятига берган баллистик ракета зарбаси оқибатида мудофаа саноатига бағишланган тадбирда 10 киши ҳалок бўлди, қарийб 100 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Украина расмийлари маълум қилди.

Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарув ишлари ҳодиса жойида якунланганини билдирган. Украина Президенти Владимир Зеленский бу ҳужумга изоҳ бериб, ҳодисани Россиянинг террори деб атаган.

More stories

BBC: Россия АҚШ кемалари ҳақидаги разведка маълумотларини Эронга бермоқда

7 марта 09:18

Россия уч кунлик стратегик ядровий машқларни бошлади

20 мая 14:02

Украина тинчлик эвазига ўз ҳудудларини бермайди– Ермак

28 ноября 16:04

Россия дронлари Украинага зарба берди: 5 киши ҳалок бўлди

4 апреля 18:25

“Бироқ биз минг марта айтдикки, уруш шароитида, бундай душманга қарши курашаётган пайтда, одамлар кўп тўпланадиган ҳар қандай қурол-яроғ кўргазмаларини, айниқса турар жойлар яқинида ўтказиш мутлақо қабул қилиб бўлмайди”, деган у.

Дрон ишлаб чиқарувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбир пойтахт чеккасидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ўтказилаётган эди. Украина Қуролли кучлари Бош штаби вакили тадбир ҳарбий идора тасарруфидаги объектда ўтмаганини, бироқ бундай тадбирларни ташкил этишда “энг юқори хавфсизлик чоралари” кўрилиши кераклигини айтган.

Киев вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Руслан Олийник бугун, 25 июль куни вилоятда мотам куни деб эълон қилинишини маълум қилган. Украина Мудофаа саноати кенгаши ракета зарбаси Украина мудофаа саноати вакиллари иштирок этаётган объектга берилганини тасдиқлаган. Кенгаш ўзини тадбир ташкилотчиси эмаслигини билдирган.

Украинанинг First Contact дрон компанияси асосчиси Валерий Боровик маҳаллий ОАВга ракета мудофаа саноати кўргазмаси ўтказилаётган машғулот полигонига тушганини айтган. Украина Бош прокурори Руслан Кравченко тадбирни ташкил этиш ва ўтказишда мансаб вазифаларини лозим даражада бажармаслик эҳтимоли юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Шунингдек, шарқий Украинадаги Славянск шаҳрида Россия авиация бомбаси ҳужуми оқибатида беш киши ҳалок бўлган, тўққиз киши яраланган. Бу ҳақда вилоят губернатори Вадим Филашкин хабар қилди. Унинг айтишича, кечқурун шаҳарга берилган яна бир Россия зарбаси натижасида 16 киши жароҳатланган ва турар жой биноларига зарар етган.

Бундан ташқари, Украинанинг шимолидаги Россия билан чегарадош Суми вилоятида Россия дрони ҳужуми икки кишининг ҳаётига зомин бўлган. Бу ҳақда вилоят губернатори Олег Григоров Telegram орқали маълум қилди. Шунингдек, жануби-шарқдаги Запорижжя шаҳрига берилган Россия зарбаси савдо марказида ёнғин келтириб чиқарган ва бир неча киши жароҳат олган.

Россия ҳам, Украина ҳам 2022 йил февралда Россиянинг кенг кўламли босқини билан бошланган уруш давомида тинч аҳолини атайлаб нишонга олганини рад этиб келади.

баллистик ракетаКиевРоссияУкраина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тожикистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни таваллуд куни билан табриклади
Жаҳон чемпионати қаҳрамони Возиня “Коло-Коло”га ўтмоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа