Skip to content
Trending
18 мая 16:35Венгрия президенти истеъфога чиқишдан бош тортди 25 ноября 21:17Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликлар БААда қўлга олинди 28 января 19:13Руанда ҳукумати Халқаро арбитраж судига Буюк Британияга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди 31 октября 11:45Эртадан табиий газ истеъмоли бўйича баъзавий меъёр 5 баробарга оширилади 16 января 10:34Захарова Соловёв атрофидаги баҳсларга изоҳ берди 11 июня 11:08Хитойдаги кучли портлашда 7 киши ҳалок бўлди 2 ноября 05:13“Ливан ҳукумати ‘Ҳизбуллоҳ’ қўлида” — АҚШ элчиси 13 февраля 13:45Тадбиркорга нотўғри ҳисобланган 516 млн сўмлик солиқ ва жарима бекор қилинди 29 сентября 11:54Россияда ўзбекистонлик ишчиларнинг олиб қўйилган ҳужжатлари қайтарилди 13 февраля 17:17АҚШда 1,6 млн га яқин ноқонуний муҳожир депортация қилиниши мумкин
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Европа автомобилларига 25% бож жорий қилди
Дунё

АҚШ Европа автомобилларига 25% бож жорий қилди

ShaxriyorShaxriyor—2 мая 16:260 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

АҚШ КХДРга қарши санкция киритди

5 ноября 13:48

Макрон: Европа геосиёсий фавқулодда вазиятда — тезкор чоралар зарур

10 февраля 18:52

Швециярия Трампга совғалар бериш орқали АҚШ божларини пасайтиришга эришди — Axios

17 ноября 15:08

АҚШ, Россия ва Хитой Ой учун янги пойгага киришди

5 октября 14:47

АҚШ Президенти Дональд Трамп Европа Иттифоқидан импорт қилинадиган енгил ва юк автомобилларига бож ставкасини 25 фоизгача оширишга қарор қилди. У янги тарифлар келаси ҳафтадан кучга киришини ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Трамп бу қарорини Европа Иттифоқи аввал тузилган савдо келишуви шартларига риоя қилмаётгани билан изоҳлаган. Бироқ у айнан қайси мажбуриятлар бузилганини аниқлаштирмаган.

Шу билан бирга, АҚШ ҳудудида ишлаб чиқарилган Европа автомобилларга ушбу божлар татбиқ этилмаслиги таъкидланган. Президент, шунингдек, АҚШда умумий қиймати 100 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги автомобиль заводлари қурилаётганини билдириб, улар яқин орада ишга тушишини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил июль ойида АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасида “савдо уруши”дан сўнг келишув имзоланган эди. Унга кўра, Европадан АҚШга экспорт қилинадиган маҳсулотларга 15 фоизлик бож жорий этилган, Европа эса АҚШ товарларини божхона тўловларисиз қабул қилиш, инвестицияларни кенгайтириш ҳамда Америка энергия ресурслари ва ҳарбий техникасига талабни кафолатлашга рози бўлган.

2026 йил 20 февраль куни АҚШ Олий суди Трамп илгари жорий қилган божларнинг катта қисмини бекор қилган эди. Суд Президент ўз ваколатларини ошириб юборган, деган хулосага келган. Шундан сўнг Трамп бу қарордан норози эканини билдирган, бироқ божларни қайта тиклашнинг бошқа йўлларини топишини айтганди.

автомобилларАҚШбожЕвропа
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

II–III асрларга оид артефактлар Ўзбекистонга қайтарилди
Вобкентда оилали эркакни шантаж қилган икки дугона ушланди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа