Skip to content
Trending
16 декабря 10:50Трамп BBC’ни судга берди 14 ноября 21:13Хоразмдаги ЙТҲда 16 ёшли қиз вафот этди 12 июня 10:02Жиззахда ноқонуний қурол сақлаш ҳолатлари фош этилди 17 февраля 18:44Наманганда уйида қиморхона ташкил қилганлар қўлга олинди 7 марта 09:18BBC: Россия АҚШ кемалари ҳақидаги разведка маълумотларини Эронга бермоқда 27 октября 21:48Геология соҳасида АҚШ билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этилади 25 ноября 18:00Покистон тунда Афғонистонга ҳужум қилди, 9 бола ҳалок бўлди 14 марта 20:34Эрон Украинага таҳдид қилди 25 мая 11:44Андижонда электромонтёр 17 млн сўмни олган вақтида қўлга тушди 8 мая 19:29Пеп Гвардиола АПЛда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Британия “мудофаа банки” яратишни режалаштирмоқда
Дунё

Британия “мудофаа банки” яратишни режалаштирмоқда

ShaxriyorShaxriyor—29 апреля 09:430 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Британия ҳукумати Шимолий Европалик иттифоқчиларига қайта қуролланишни тезлаштиришда ёрдам берадиган “мудофаа банки”ни яратиш имкониятларини ўрганмоқда. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.

More stories

ЖССТ Ғазода 40 мингдан ортиқ болани эмлашни режалаштирмоқда

20 ноября 23:01

NASA Марсга янги вертолётлар юборишни режалаштирмоқда

25 марта 15:08

SpaceX Ой ва Марсда шаҳарлар қуришни режалаштирмоқда

9 февраля 15:36

Буюк Британия 20 млрд фунтлик мудофаа шартномалари билан 40 йиллик рекорд ўрнатди

26 декабря 15:42

Нашрнинг ёзишича, ушбу схема Европа Иттифоқининг қурол-яроғ сотиб олишни молиялаштириш учун мўлжалланган кредит механизми асосида тузилиши мумкин. JEF (Joint Expeditionary Force — Бирлашган экспедиция кучлари) банки НАТОга аъзо ўнта Шимолий Европа давлатидан иборат альянсга арзонроқ заемлар ҳисобига мудофаа лойиҳаларини молиялаштириш имконини беради. JEF таркибига Буюк Британиядан ташқари Норвегия, Финляндия, Швеция, Эстония, Латвия, Литва, Дания, Исландия ва Нидерландия киради.

Ўтган ойда альянснинг учта давлати – Буюк Британия, Финляндия ва Нидерландия янги механизм устида ишлашни бошлашга келишиб олган. Ундан кўп томонлама мудофаа дастурларини молиялаштириш, саноат ишлаб чиқаришини кенгайтириш, қурол сотиб олиш ва Украинага ҳарбий ёрдам бериш учун фойдаланиш мумкин бўлади. Муҳокамалар жараёнидан хабардор манбанинг айтишича, музокаралар ҳозирча дастлабки босқичда. Расмий эълон июль ойи бошида, НАТО етакчиларининг Анқарада бўлиб ўтадиган йиллик саммитигача берилиши мумкин.

Буюк Британиянинг ўзи мудофаа харажатларини 2029–2030 йилларга бориб ЯИМнинг 3 фоизигача ошириш учун зарур бўлган 17,6 миллиард фунтни топишда қийинчиликларга дуч келмоқда. Ўтган ҳафтада газета Молия вазири Рэйчел Ривз зарур маблағларни жалб қилиш учун аҳоли ва молиявий институтлар учун “ҳарбий облигациялар” чиқаришни кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган.

Агар бундай схема бошқа JEF иттифоқчиларига ҳам татбиқ этилса, қарз олиш харажатлари камайиши мумкин: блок давлатлари биргаликда энг юқори AAA кредит рейтингига умид қила олади. Жалб қилинган маблағларни Арктика, Шимолий Атлантика ва Болтиқбўйи минтақасида Россия таҳдидининг олдини олиш бўйича қўшма лойиҳаларга йўналтириш режалаштирилган.

Шу ҳафтада иттифоқчилар Россия кучларининг ҳаракатларига жавобан ушбу ҳудудларда ҳарбий-денгиз иштирокини кучайтиришга келишиб олган. Британияда альянсни Москва томонидан таҳдид юзага келган тақдирда жанговар ҳаракатларга шай бўлган доимий бирлашган кучларга айлантириш керак деб ҳисобламоқда. 

“Биз Буюк Британия ўсиб бораётган таҳдидларга жавоб беришга тайёр бўлиши учун жорий парламент муддати давомида мудофаага 270 миллиард фунт миқдорида инвестиция киритишни тасдиқладик – бу совуқ уруш давридан бери энг йирик ўсишдир”, дейди Британия ҳукумати вакили.

Буюк Британиямудофаа банкирежалаштирмоқда
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Москвада қурилиш майдонидаги ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди
Чехия Бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Related posts
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 30
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 30
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 30
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 30
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 60
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа