Skip to content
Trending
6 марта 12:29Навоийда ихтисослашган мактабнинг 23 ўқувчиси талабаликка қабул қилинди 13 октября 16:12Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди 26 ноября 16:53Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича Жаҳон Кубоги ғолибига айланди 9 июня 10:18Шавкат Мирзиёев Филиппин Президентига ҳамдардлик билдирди 19 января 19:14Навоийда олтин изловчи жиноий гуруҳ қўлга олинди 20 мая 18:35Россия Қирғизистон билан ягона ҳаво мудофааси бўйича ҳамкорликни давом эттиради 26 января 10:41АҚШнинг авиация ташувчи кемаси Яқин Шарққа етиб борди 30 октября 09:15«Пахтакор» қийин тарзда Ўзбекистон кубогида ғалаба қозонди 6 декабря 20:16Германия канцлери Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан телефон орқали суҳбатлашди 9 марта 17:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогида чорак финалга чиқди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Суд қароридан норози эркак Олий суд қаршисида дарахтга чиқиб олди
Жамият

Суд қароридан норози эркак Олий суд қаршисида дарахтга чиқиб олди

ShaxriyorShaxriyor—1 апреля 20:060 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 1 апрель куни ижтимоий тармоқларда судлардан норози эркак Олий суд қаршисидаги дарахтга чиқиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Олий суд муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 30 март куни фуқаро А. Ч. (1979 йилда Тошкент вилоятида туғилган) Олий суд биноси ёнида дарахтга чиқиб, ўзига оид жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорларидан норозилигини билдирган.

More stories

Тошкентга Германиядан қорадори олиб келган курьер қамалди

17 ноября 11:48

Олий суд экстремистик ва террористик деб топилган интернет манбалар рўйхатини эълон қилди

13 января 17:19

“Real Sanjik” қамоққа олиниш сабаби очиқланди

28 ноября 19:44

Ўзбекистонда 2025 йилда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум этилди — Олий суд

31 января 11:19

Фуқаро пастга туширилиб, жисмоний ҳолати текширилган, унга шикаст етмагани аниқланган. Шундан сўнг А.Ч. Олий суд раиси Бахтиёр Исломов томонидан қабул қилиниб, унинг шикояти тегишли тартибда ўрганиш учун расмийлаштирилган.

Маълумот учун, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг 2020 йил 5 октябрдаги ҳукмига кўра А.Ч. Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланиб, унга Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Биринчи инстанция судининг ҳукми юқори инстанция судларида кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилган.

Бундан ташқари, А.Ч. 2025 йил 29 ноябрь куни Олий суд раиси томонидан қабул қилиниб, унга нисбатан чиқарилган суд қарорларини ўзгартириш учун асослар етарли эмаслиги маълум қилинган.

“Фуқароларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган бўлиб, улар Олий судга белгиланган процессуал тартибда эркин ва тўсиқсиз мурожаат қилиш имкониятига эгадир. Шу боис, мурожаат қилиш учун ноодатий ёки хавфли ҳаракатларга қўл уришнинг ҳожати йўқ.

Хусусан, мазкур ҳолатдан келиб чиқиб таъкидланадики, Олий судга мурожаат қилиш учун “дарахтга чиқиш” каби ҳаракатлар талаб этилмайди ва бундай усуллар масалани ҳал этишга хизмат қилмайди. Аксинча, мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шакллар орқали амалга оширилиши лозим.

Фуқароларга ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, мурожаат қилишнинг қонуний механизмларидан тўғри фойдаланиш ва ўз ҳуқуқларини қонуний усуллар орқали ҳимоя қилиш тавсия этилади”, дейилади Олий суд баёнотида.

қарорнорозиОлий суд
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Самарқандда Starlink қурилмасини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди
Қозоғистонда Сергеевка сув омбори тошиб кетди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа