Skip to content
Trending
11 августа 11:46Тошкентнинг икки туманида газ 4 кунга ўчирилади 21 октября 11:35Тошкент вилоятида манзил-колониядан қочган маҳкум 3-синф қизни зўрлагани айтиламоқда. 15 января 10:45Reuters: АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин 15 сентября 10:57Чорвоқда ўғли билан қутқарув нимчасиз катерда юрган Жасур Умиров огоҳлантирилди 20 августа 12:36Сомон йўли 11,8 миллиард йил аввал йирик галактикани «ютиб юборган» 12 марта 14:07Нобель мукофоти совриндори ҳаводаги намликни ичимлик сувига айлантирувчи қурилма яратди 24 января 15:30Тошкентда маст ҳолда хонадонларга киришга уринган эркак жазоланди 1 апреля 12:27Чилонзорда 1 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди 11 августа 11:49“ПСЖ” “Реал”нинг 21 ёшли юлдузи Арда Гюлерни сотиб олмоқчи 20 февраля 10:36Жапаров оғир жиноятлар учун умрбод қамоқ жазосини жорий қилди
  Четверг 22 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Мальта яқинида Россиянинг газ ташувчи танкери ёниб, чўкиб кетди
Дунё

Мальта яқинида Россиянинг газ ташувчи танкери ёниб, чўкиб кетди

ShaxriyorShaxriyor—5 марта 10:180 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

3 март куни кечқурун Мальта ҳудудий сувлари яқинида Россияга тегишли, санкция рўйхатига киритилган “Арктик Метагаз” танкерида ёнғин чиқиб, у кейинчалик чўкиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Россия Транспорт вазирлиги эълон қилинган баёнотга кўра, 3 март куни Европа Иттифоқига аъзо Мальта давлати ҳудудий сувлари яқинида Россиянинг газ ташувчи кемасига ҳужум қилинган. Кема Мурманск портидан халқаро қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган юк билан йўлга чиққан.

Россия томонининг иддао қилишича, кемага Ливия соҳилидан учирилган экипажсиз катерлар орқали Украина ҳужум қилган.

Россия Президенти Владимир Путин “Москва. Кремль. Путин” дастури бошловчиси Павел Зарубинга берган интервьюсида бу ҳодисани Украина томонидан содир этилган “террористик акт” деб атаган. Унинг фикрича, бундай ҳужумлар жаҳон энергетика бозорларини издан чиқаради ва биринчи навбатда Украинага ёрдам бераётган Европа давлатларига зарба беради.

“Европа Иттифоқи Киев режимига чексиз равишда қурол ва молиявий ёрдам бермоқда, Киев эса Европа Иттифоқи учун муаммоларни бирин-кетин юзага келтирмоқда”, деган Путин.

More stories

Украина дронлари Россиядаги йирик нефт заводига зарба берди

22 мая 12:52

Россия Иркутскда ўлат ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилди

7 октября 14:33

Россия Киевга янги “тизимли зарбалар” билан таҳдид қилди

26 мая 12:45

ЕИ Россия газидан воз кечиш режасини маъқуллади

3 декабря 17:04

Украина Хавфсизлик хизмати эса Ўрта ер денгизидаги танкер билан боғлиқ вазиятга изоҳ бермаслигини маълум қилган.

Россия Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, кемада бўлган 30 нафар экипаж аъзоси – Россия фуқаролари қутқариб қолинган.

Аввалроқ, “Reuters” манбасига таяниб, кема Украина денгиз дрони томонидан ҳужумга учраган бўлиши мумкинлигини хабар қилган. Агар бу тасдиқланса, бу Украина томонидан Россиянинг суюлтирилган табиий газ ташувчи танкерига қилинган биринчи ҳужум бўлади.

Санкциялар остидаги мазкур кема АҚШ ва Буюк Британия томонидан чекловлар жорий этилган танкерлардан бири ҳисобланади. MarineTraffic маълумотларига кўра, кема охирги марта 2 март куни Мальта соҳиллари яқинида жойлашганини хабар қилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кемада кучли ёнғин чиққанини кўриш мумкин.

Украиналик блогер ва фаол Сергей Стерненко зарар кўрган кема суратларини эълон қилиб, у машиналар бўлими атрофида жиддий тешилиш олгани ва таъмирлаб бўлмас ҳолатга келганини айтган.

Мальта Қутқарув операциялари координация маркази кемадан фавқулодда сигнал келиб тушганини ва унинг жойлашуви аниқланганини маълум қилган. Мальта ҳарбийлари қутқарув операцияси ўтказиб, тирик қолганларни қутқарув қайиғида топган. Улар Ливиянинг қидирув ва қутқарув ҳудудида аниқланган.

Ливия порт маъмурияти маълумотига кўра, кема Сирт портидан тахминан 130 денгиз мили (240 км) шимолда тўсатдан юз берган портлашлар ва кучли ёнғиндан кейин тўлиқ чўкиб кетган.

Маълум қилинишича, кема тахминан 62 минг метр тонна суюлтирилган табиий газ ташиган ва Порт-Саид томон йўл олган.

Ливия Миллий нефть корпорацияси эса кема фақат Ўрта ер денгизининг марказий қисми орқали ўтиб кетаётганини ва улар фаолиятига алоқаси йўқлигини билдирган.

газ ташувчиМальтаРоссиятанкерчўкиб кетди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Самарқандда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
Марғилонда аёл ва унинг ўғлини калтаклаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа