Skip to content
Trending
13 февраля 15:53Ўзбекистонда маҳаллий автомобиллар учун автокредит ставкалари пасайтирилади 30 сентября 09:43Ўзбекистон Глобал инновация индексида 77-ўринни эгаллади 14 марта 10:48Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ҳужумга учради 3 апреля 19:34Тошкентда ўгай она 13 ёшли қизни қийноққа солди 19 мая 08:20Германия фуқаролик мудофааси учун 10 миллиард евро ажратмоқчи 24 апреля 12:59Қозоғистон Ўзбекистонга нефть етказиб беришни режалаштирмоқда 6 апреля 08:53Ўзбекистонда 991 та дорихона нархларни асоссиз оширгани аниқланди 1 декабря 14:36Сирдарёда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди 3 июня 16:09Поп-ММА жангчиси “Сатурн” йўл қоидасини бузгани учун жаримага тортилди 26 марта 17:01Челябинскда 9-синф ўқувчиси мактабда отишма уюштирди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Reuters: АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин
Дунё

Reuters: АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга зарба бериши мумкин

ShaxriyorShaxriyor—15 января 10:450 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШ яқин 24 соат ичида Эронга зарба йўллайди. Бу ҳақда кеча, 14 январь куни европалик расмийларга таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Эрон қўшни давлатларни огоҳлантириб, агар АҚШ томонидан ҳужум уюштирилса, улар ўз ҳудудида жойлашган Америка ҳарбий базаларига зарба беришини маълум қилган. Шундан сўнг Вашингтон Яқин Шарқдаги базаларидан ҳарбийларнинг бир қисмини олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилган.

More stories

Исроилда Тожикистон ва Россия фуқароси Эрон фойдасига жосусликда гумонланиб қўлга олинди

2 июля 20:34

Геология соҳасида АҚШ билан ҳамкорликда янги марказ ташкил этилади

27 октября 21:48

Урушни тугатиш учун АҚШ билан ҳалол ишлашга тайёрмиз – Зеленский

21 ноября 11:19

Эронга қарши амалиёт фонида АҚШнинг ракета захиралари тугамоқда

3 марта 08:41

Хусусан, Қатар ҳудудидаги АҚШнинг Ал-Удайд авиабазасидаги айрим ҳарбийларга 14 январь кечга қадар базани тарк этиш бўйича кўрсатма берилган. Агентлик суҳбатдошларидан бири бу жараён эвакуация эмас, балки шунчаки қайта жойлаштириш эканини таъкидлаган.

Ал-Удайд авиабазаси АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий базаси ҳисобланади. У ерда тахминан 10 минг нафар америкалик ҳарбий хизматчи жойлашган. 2025 йил 23 июнда Теҳрон АҚШнинг Исфаҳон, Фордо ва Натанздаги Эрон ядро объектларига ҳужумига жавобан ушбу базага зарба берган эди. Ўшанда Трамп 14 та ракетадан 13 таси уриб туширилгани, яна биттаси хавф туғдирмаганини айтган. Қатар эса авиабаза йўналишида етти ракета учирилганини, улардан бири база ҳудудига келиб тушганини билдирган.

13 январь куни Трамп эронлик намойишчиларга мурожаат қилиб, уларни давлат муассасаларини эгаллашга чақирган ҳамда “ёрдам аллақачон йўлда” эканини айтган. Журналистлар билан суҳбатда АҚШ Президенти бу сўзлари билан нимани назарда тутганини аниқлаштирмаган, бироқ америкалик фуқароларнинг Эрондан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилиши кераклигини билдирган. “CBS News” телеканалига берган интервьюсида эса Трамп Теҳронга нисбатан ўзининг якуний мақсади ғалаба эканини айтган, лекин бу тушунчани изоҳлаб бермаган.

Нашрнинг исроиллик расмийга таяниб хабар беришича, 12 январь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг хавфсизлик кабинети “Эрон режимининг қулаши ёки АҚШ аралашуви эҳтимоли” ҳақида хабардор қилинган.

Эронда оммавий норозилик намойишлари 2025 йил декабрь ойининг охиридан бери давом этмоқда. Намойишлар мамлакатдаги чуқур иқтисодий инқироз фонида бошланган. Йил охирига келиб инфляция даражаси 42,2 фоизга етган, миллий валюта – эрон риали эса рекорд даражада қадрсизланиб, 1 доллар учун 1,42 миллион риалгача тушиб кетган.

Намойишчилар ҳукумат ва Ислом Республикаси Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Норозилик акциялари ўнлаб шаҳарларни қамраб олган. Бутун мамлакат бўйлаб интернет ўчирилгани сабабли қурбонлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш ва тасдиқлаш қийинлашмоқда. Ҳалок бўлганлар намойишчилар орасида, хавфсизлик кучлари сафида ҳам борлиги айтилмоқда.

ReutersАҚШзарба берадиЭрон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Uzbekistan Airports: Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани боис бир қатор рейслар бекор қилинди
2025 йилда Ўзбекистонда ЙТҲлар оқибатида 2 188 киши ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа