Жасур Умиров кичик ёшдаги ўғли билан юқори тезликда катерда, қутқарув нимчасиз ҳаракатланди. ФВВ хавфсизлик қоидаларини бузган хонанда билан профилактик суҳбат ўтказилганини маълум қилди.
Хонанда Чорвоқ сув омборида ўғли билан катерда сайр қилгани акс этган видеони Instagram’даги саҳифасида эълон қилгач, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. Вазирлик матбуот хизмати ҳолат юзасидан Жасур Умиров билан профилактик суҳбат ўтказилиб, сув ҳавзаларида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, хусусан, катерда ҳаракатланиш вақтида қутқарув нимчасидан фойдаланиш зарурлиги юзасидан тушунтиришлар берилганини билдирди.
“Катердами, бошқадами, қутқарув нимчасисиз ҳаракатланманглар деб қоламиз. Буни менга Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан, Ички ишлар вазирлигидан келиб тушунтиришди, бу нотўғрилигини билдим”, деган хонанданинг ўзи.
