Skip to content
Trending
20 февраля 12:54Трамп ўзга сайёраликлар бўйича махфий файлларни ошкор қилишни буюрди 9 марта 13:11Андижон вилоятидаги ЙТҲда икки ака-ука ҳалок бўлди 6 мая 12:03Олимлар икки қуёшли тизимлардаги сирли сайёраларни аниқлади 15 февраля 14:39Зеленский сайловлар учун икки ойлик сулҳ талаб қилди 5 июня 10:23Ким Чен Ин ядровий қуроллар сонини кўпайтиришни буюрди 14 августа 17:05Сурхондарё ва бошқа айрим ҳудудларда электр таъминотида узилиш кузатилди 8 ноября 19:36“Толибон” Покистонга тўғридан тўғри уруш билан таҳдид қилди 19 марта 19:57Деновда 8 кг гиёҳвандлик воситасини 150 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди 28 октября 21:56Туркия ўзининг илк миллий жанговар танкини намойиш этди 7 ноября 12:13ДХХ Чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари Бахтиёр Мансуров вафот этди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Чилонзорда фирибгарликка ихтисослашган яширин Call-марказ фош этилди
Жамият

Чилонзорда фирибгарликка ихтисослашган яширин Call-марказ фош этилди

ShaxriyorShaxriyor—30 января 16:340 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Чилонзор туманида фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган яширин Call-марказ “кибербункер”и аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси (ИИББ) хабар берди.

More stories

Ўзбекистонда икки наркожиноий гуруҳ фош этилди

25 марта 12:36

Деновда 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди

18 апреля 10:45

Самарқандда 5,1 гектар ер учун 60 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

22 апреля 16:55

Навоийда 15,5 млрд сўмлик ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолати фош этилди

27 февраля 13:42

Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирда Чилонзор туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласида ноқонуний Call-марказ “кибербункер” фаолияти фош этилган. 

Аниқланишича, Андижон вилоятида яшовчи 1994 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан икки маротаба судланган шахс ва унинг шериклари фуқароларга қўнғироқ қилиб, уларни гўёки, ютуқли ўйин ғолиби бўлган ҳақида ёлғон маълумотлар берган. Шунингдек, улар савдо платформасида ўзларини маҳсулот етказиб берувчи сифатида рўйхатдан ўтказгани аниқланган. 

Маҳсулот етказиб беришни талаб қилган ёки устларидан шикоят қилишини айтиб, норозилик билдирган айрим харидорларга атайлаб жуда арзон, сифатсиз ёки буюртмага мутлақо мос келмайдиган маҳсулотлар юборган. Бу йўл билан жабрланучларнинг эътибори чалғитилиб, ажратилган кредит ёки микроқарз лимитарини тўлиқ ўзлаштиришга эришилган. 

Текширувлар давомида Чилонзор туманида ташкил этилган кибербункерда 16 нафар оператор фаолият юритгани, улар ижтимоий тармоқлардаги сохта онлайн дўконлар номидан юзлаб фуқароларга қўнғироқ қилиб, дастлабки терговга қадар 50 нафар фуқаронинг 200 миллион сўмдан ортиқ маблағларни ноқонуний йўл билан ўзлаштиргани аниқланган. 

Шунингдек, тадбирда 22 та компютер жамланмаси, мобил телефонлар, сим карталар, банк пластик карталари ҳамда 2500 нафардан ортиқ фуқароларнинг тўлиқ қайд этилган шахсий ва молиявий маълумотлари рўйхатлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан 50 дан зиёд шахсларнинг аризалари бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Call-марказфирибгарликфош этилдиЧилонзоряширин
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

“Uzum Market” бўйича шикоятлар қаноатлантирилди — Рақобат қўмитаси
Вобкентда аёлни дарёдан қутқарган профилактика инспекторига майор унвони берилди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа