Skip to content
Trending
12 октября 01:53Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди 8 января 21:07Испания Суперкубоги: “Барселона”дан рекордли ғалаба 3 ноября 22:16Ўзбекистонликлар энди рақамли олтин савдоси билан шуғулланиши мумкин 12 мая 16:56Роналду “Ал-Ҳилол”га қарши ўйин олдидан мухлисларга мурожаат қилди 30 июля 09:56Ўзбекистон Хитойнинг J-10CE қирувчи самолётларини сотиб олиши мумкин 9 июля 19:14Ўзбекистонлик икки футболчи Португалиянинг “Брага” клубига ўтди 7 декабря 17:53Сурия президенти Аҳмад аш-Шара президентлик сайловлари қачон ўтказилишини маълум қилди 6 июля 10:45Россия Киевга яна йирик ракета ва дрон ҳужумини уюштирди 10 января 17:18ДХХ ва ИИВ Қорақалпоғистонда опий контрабандасига чек қўйди 7 февраля 15:44Қорақалпоғистон собиқ ички ишлар вазири Жанабай Шилманов вафот этди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди
Жамият

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди

ShaxriyorShaxriyor—29 января 20:410 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар мазкур йиғилиш муборак Рамазон ойи ҳамда икки мамлакат ўртасида Абадий дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланганига 30 йил тўлиши арафасида ўтаётгани рамзий маънога эга эканини таъкидлади.

Сиёсий мулоқот жадал ривожланаётгани, халқаро масалалар юзасидан томонларнинг позицияси ўхшаш экани мамнуният билан қайд этилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттиришга келишиб олинди.

Парламентлараро алоқалар, жумладан, дўстлик гуруҳлари доирасида фаоллашди. Ўзаро савдо ҳажми, шунингдек, Туркиянинг етакчи компаниялари билан қўшма корхона ва лойиҳаларнинг сони изчил равишда ўсиб бормоқда.

More stories

Ўзбекистоннинг йирик мобил оператори MobiUz 351 миллион долларга сотилди

4 июня 15:27

Ўзбекистон беш йилдан сўнг илк бор Афғонистон билан чегарани очди

2 декабря 18:51

Ўзбекистонда гўшт нархи қимматлашди

26 марта 11:34

АҚШдан ноқонуний бўлиб турган 44 нафар Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди

21 января 22:27

Келгуси йилларда товар айирбошлаш ҳажмини, жумладан, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимдаги товарлар рўйхатини кенгайтириш орқали 5 миллиард долларга етказиш вазифаси белгилаб олинди.

Ташрифга тайёргарлик доирасида алоҳида дастур асосида амалга оширилиши назарда тутилган саноат кооперациясининг янги устувор йўналишлари ишлаб чиқилган.

Шунингдек, ҳудудлараро ҳамкорликнинг улкан салоҳияти қайд этилди. Йил охирига қадар Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан делегациялар ҳамкор ҳудудлар билан лойиҳалар портфелини ишлаб чиқиш мақсадида Туркияга ташриф буюради.

Қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, соғлиқни сақлаш ва тиббий туризм соҳаларида Туркиянинг илғор тажрибасини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Туризм йўналишида алоқаларни ривожлантириш, театр фестиваллари ва маданият ҳафталикларини ўтказиш, тарихий фильмларни биргаликда ишлаб чиқариш, маданий мерос объектларини ҳамкорликда тиклашга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида шу йил баҳорда Бухорода тўртинчи Ректорлар форумини ўтказишга келишиб олинди.

Шунингдек, Қўшма ҳукуматлараро комиссия ҳамраисларининг кўп қиррали ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунида икки давлат ҳукуматларига қабул қилинган қарорларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга Ўзбекистонга ташриф билан келишни таклиф қилди.

бўлиб ўтдимузокараолий даражадаТуркияЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Эрдўған АҚШ ва Эрон ўртасида кескинликни камайтириш учун телеконференция таклиф қилди
Японияда АҚШ авиабазаси шовқини учун аҳолига 16,3 млн доллар компенсация тўланади
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа