Skip to content
Trending
29 января 20:41Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди 16 апреля 22:43АҚШ Суриядаги “Қасрак” базасидан қўшинларини тўлиқ олиб чиқди 28 февраля 12:31АҚШда ёш хоккейчиларга зўравонлик қилган мураббийга 300 йиллик қамоқ жазоси берилди 4 февраля 11:26АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн ишига оид минглаб ҳужжатларни сайтидан олиб ташлади 30 апреля 15:20Чирчиқда ишни “босди-босди” қилмоқчи бўлган инспектор қўлга тушди 6 апреля 09:45Фарғонада фермер 3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлди 23 декабря 16:49Disney+ “Уйда ёлғиз” уйини печеньедан қуриб, жаҳон рекордини ўрнатди 22 июня 20:49Наркотиклар иши бўйича тинтувда Пикассонинг ўғирланган картинаси топилди 23 февраля 10:06Бухоро вилоятида тунги клубдаги қизлар фоҳишаликка мажбурланди 26 декабря 23:43АҚШ тарихидаги иккинчи энг йирик лотерея ютуғи қайд этилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Ўзбекистон Россия билан мигрантлар масаласида амалий ҳамкорликни муҳокама қилди
Жамият

Ўзбекистон Россия билан мигрантлар масаласида амалий ҳамкорликни муҳокама қилди

ShaxriyorShaxriyor—27 января 17:260 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алексей Ерхов билан учрашув ўтказди ва Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни муҳокама қилди.

More stories

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Японияга боради

29 ноября 11:49

Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди

3 декабря 22:44

Ўзбекистонда февраль ойида 11 банк жаримага тортилди

26 марта 12:17

Тўқаев Тошкентда. У янги аэропортга қўнган илк хорижий етакчи бўлди 

14 ноября 16:44

Жорий йилнинг 15 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти юзасидан ўтказаётган видеоселектор йиғилишида хорижий мамлакатларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ўзбекистонликларга нисбатан бўлаётган ғайриинсоний ҳаракатлар, рейд тадбирларига Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги нари борса нота бериш билан кифояланаётганини айтиб, танқид қилган эди.

Мазкур танқиддан сўнг бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон дипломатлари Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир долзарб масалаларни батафсил муҳокама қилган.

Хусусан, муҳокамаларда Ўзбекистон томонидан Россия Федерацияси ҳудудларида фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси бош консуллари иштирок этган. Бу эса жойлардаги амалий иш тажрибасини инобатга олган ҳолда кўтарилган масалаларни аниқ ва атрофлича кўриб чиқиш имконини берган. Россия томонидан эса дипломатик ваколатхонанинг консуллик бўлими раҳбарияти, миграция масалалари бўйича масъул ходимлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари қатнашган.

Ўзбекистон томони миграция текширувлари ва рейд тадбирлари ўтказилаётган жараёнда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг – ҳам қонунга риоя қилаётган, ҳам миграция қонунини бузган фуқароларнинг – ҳуқуқлари ва инсоний қадр-қимматини камситишнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйилмаслиги принципиал аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлаган.

Учрашув томонларнинг миграция жараёнларини тартибга солиш, шунингдек Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонуний меҳнат фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган прагматик ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотни ривожлантиришга интилишини тасдиқлаган.

Шунингдек, томонлар амалий ҳамкорликни доимий равишда такомиллаштириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам консуллик маслаҳатлашувлари ҳамда икки томонлама учрашувлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаган.

муҳокамаРоссияЎзбекистонҳамкорлик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россия Одессага 50 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди
Абдуқодир Ҳусанов ОФКнинг 2025 йил учун рамзий терма жамоасига киритилди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа