Skip to content
Trending
30 октября 15:48Бухорода 28 нафар ишчининг пуллари ундириб берилди 9 июня 16:21Самарқандда 7 нафар набирасига зўравонлик қилган аёлдан болалар олиб қўйилди 30 января 10:44Туркиянинг Измит шаҳрида нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди 17 апреля 17:54Владикавказда чиқинди контейнеридаги портлашда ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди 11 ноября 23:00Ўзбекистонда 4 баллик зилзила содир бўлди 24 января 17:28АҚШ ҳарбийлари Тинч океанида қайиққа зарба берди: 2 киши ҳалок бўлди 24 января 16:36Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазо кескин кучайтирилади 3 марта 10:03Андижонда 473 грамм олтинни Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган она-бола қўлга олинди 6 июня 16:54Пентагон Исроилни жосусликда гумон қилмоқда 5 августа 10:43Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Туркияда давом эттириши кутилмоқда
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Мексикада футбол майдонидаги отишма юз берди: камида 11 киши ҳалок бўлди
Дунё

Мексикада футбол майдонидаги отишма юз берди: камида 11 киши ҳалок бўлди

ShaxriyorShaxriyor—27 января 10:120 14
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Мексиканинг Гуанахуато штати Саламанка шаҳрида жойлашган футбол майдонида 25 январь куни отишма юз берди. Оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши турли даражадаги жароҳатлар олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бир неча автомобилда келган қуролланган шахслар Лома де Флорес даҳасидаги Cабанас футбол майдонига бостириб кирган ва у ерда тўпланган одамларга қарата ўт очган. Ўша пайтда маҳаллий клублар ўртасидаги ўйиндан сўнг кўплаб оилалар стадионда ҳордиқ чиқараётган бўлган. Қурбонлар орасида бир аёл ва бир бола борлиги тасдиқланган.

Воқеа пайтида яқин атрофда бўлганларнинг сўзларига кўра, ҳужум пайтида 100 дан ортиқ ўқ овози эшитилган. Ҳозирда маҳаллий ва федерал хавфсизлик кучлари мазкур қонли воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Мазкур фожиадан бир кун олдин шаҳарда беш киши ўлдирилиб, бир киши ўғирлаб кетилган эди.

More stories

Ҳиндистонда ноқонуний кўмир конида портлаш: 18 киши ҳалок бўлди

6 февраля 13:36

Россияда альпинистлар қор кўчкиси остида қолди: 11 киши ҳалок бўлди

7 сентября 16:49

Афғонистон–Покистон чегарасидаги тўқнашувларда 70 дан ортиқ афғон ҳарбийси ҳалок бўлди

27 февраля 10:22

Лос-Анжелесда вертолёт қулаб тушди: 3 киши ҳалок бўлди

16 сентября 09:52

Жиноятчилик ва гуруҳлар ўртасидаги рақобат

Гуанахуато штати 2025 йилда Мексикада қотилликлар сони бўйича энг юқори кўрсаткични қайд этган. Штатда ёнилғи ўғрилиги, наркотрафик ва товламачилик билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар кескинлашган. Жиноятчилар кўпинча давлатга қарашли Pemex компаниясининг нефть қувурларини тешиш ва ёнилғи ташувчи юк машиналарини талаш билан шуғулланади.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Саламанка шаҳридаги (бу ерда йирик Pemex заводи жойлашган) кўплаб шафқатсиз жиноятлар ортида “Халиско янги авлод” ва Санта Роса де Лима картеллари ўртасидаги рақобат ётибди.

“Афсуски, ҳокимиятни бўйсундиришга уринаётган жиноий гуруҳлар бор, лекин улар бунга ҳеч қачон эриша олмайди”, деди Саламанка мэри.

Мексика ҳукумати 2025 йилда мамлакатда қотиллик даражаси 2016 йилдан буён энг паст кўрсаткичга (ҳар 100 минг аҳолига 17,5 та) тушганини даъво қилмоқда. Бироқ таҳлилчилар бу рақамлар реал вазиятни тўлиқ акс эттирмаслигини таъкидлади.

АҚШ давлат департаменти 2025 йилда “Халиско янги авлод” гуруҳини “хорижий террорчилик ташкилоти” деб эълон қилган бўлса, яқинда Санта Роса де Лимаъга қарши санкциялар жорий этди. АҚШ президенти Дональд Трамп героин, фентанил ва кокаин каби гиёҳванд моддаларни мамлакатга олиб кираётган картелларга қарши курашни устувор вазифа қилиб белгилаган. Трамп аввалроқ картеллар Мексикани бошқармоқда дея даъво қилиб, наркотеррорчиларга қарши қуруқликда зарбалар бериш билан таҳдид қилган эди.

Ҳозиргача АҚШ денгиз орқали наркотик ташиётган кемаларга камида 36 марта зарба берган, оқибатда 125 киши ҳалок бўлган. Ҳуқуқшунослар ва Трампнинг танқидчилари ушбу операцияларнинг қонунийлигини шубҳа остига олмоқда.

Ўтган ҳафтада Мексика президенти Клаудия Шейнбаум 37 нафар “юқори даражадаги” гумондорни АҚШга топширди. Маҳаллий ОАВ буни Мексика ҳукуматининг Вашингтон билан ҳамкорлик қилиш орқали Трампнинг Мексика ҳудудида бир томонлама ҳарбий зарбалар йўллашининг олдини олишга уриниши сифатида баҳоламоқда.

Мексикафутболҳалок бўлдиюз берди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

«Миялар сотилмайди»: Макрон Францияда болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашни топширди
Трамп Жанубий Корея маҳсулотларига божларни 25 фоизгача оширди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа