Skip to content
Trending
23 февраля 10:23Зеленский: “Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган” 25 февраля 11:49Санкт-Петербург губернатори қаҳрамон ўзбекистонликни тақдирлади 7 декабря 20:03Конституция куни муносабати билан 615 нафар маҳкум афв этилди 19 марта 13:56Япониялик олимлар ўсмирларда ва катталарда учрайдиган хавфли қон саратони турини аниқлади 7 июня 11:05Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайди 6 февраля 13:18Космосда янги рақобат: Хитой сунъий йўлдошларга қарши қурол яратди 7 ноября 17:34Қидирувдаги Ўзбекистонлик йигит Туркияда қўлга олинди 29 апреля 08:58Сирдарёда солиқ ходими пора билан ушланди 6 января 10:23АҚШда виза сиёсати ўзгарди: 13 та мамлакат фуқароларига қўшимча талаблар 2 декабря 15:2942 кишини сиғдира оладиган минивен Гиннес рекордлари китобига киритилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  «Миялар сотилмайди»: Макрон Францияда болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашни топширди
Дунё

«Миялар сотилмайди»: Макрон Францияда болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашни топширди

ShaxriyorShaxriyor—27 января 10:070 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Францияда келаси ўқув йилидан бошлаб 15 ёшга тўлмаган болалар ва ўсмирларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши бутунлай тақиқланиши кутилмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэл Макрон маълум қилди.

“Фарзандларимизнинг мияси сотилмайди”

Шанба, 24 январь куни эълон қилинган видео мурожаатида Макрон қонунчилардан 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқларга киришни чекловчи қонун лойиҳасини қабул қилиш жараёнини тезлаштиришни сўради. Мақсад — ушбу тартибни 2026 йилнинг сентябрь ойида, яъни янги ўқув йили бошланишига қадар кучга киритишдир.

More stories

X ижтимоий тармоғининг Франциядаги офисида кибержиноятчилик бўйича тинтув ўтказилди

3 февраля 17:29

Макрон Франция ядровий арсеналини оширишни буюрди

3 марта 07:13

Франция мудофаа қудратини оширади: янги атом авиаташувчи қурилади

22 декабря 14:24

Испанияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

5 февраля 11:54

“Фарзандлар ва ўсмирлар  онги сотилмайди. Уларнинг туйғулари Америка платформалари ёки Хитой алгоритмлари томонидан манипуляция қилиниши учун сотувга қўйилмаган”, дея таъкидлади Франция президенти.

Смартфонлар ҳам тақиқланади

Макроннинг “Республика учун бирга” коалицияси аъзоси, депутат Лор Миллер 26 январь куни тегишли қонун лойиҳасини Миллий ассамблеяда кўриб чиқиш учун тақдим этиши режалаштирилган. Мазкур ҳужжат нафақат ижтимоий тармоқларга чеклов қўяди, балки ўрта таълим ўқувчиларига смартфонлардан фойдаланишни ҳам тақиқлайди.

Франциянинг ушбу ташаббуси Европадаги умумий тенденциянинг бир қисмидир. Австралия 2025 йилда дунёда илк бор 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлаган эди. Шунингдек, Данияда ҳам 15 ёшдан кичиклар учун ижтимоий тармоқларни блоклаш бўйича келишувга эришилган (қонун 2026 йил ўрталарида кучга кириши мумкин).

Франция анча вақтдан бери болаларнинг телефон ва ижтимоий тармоқларга боғланиб қолишига қарши курашиб келади. 2023 йилда ҳам 15 ёшгача бўлганлар учун чекловлар ва ота-она розилиги ҳақида қонун қабул қилинган эди. Бироқ у Европа Иттифоқининг Рақамли хизматлар тўғрисидаги акти билан зид келгани сабабли амалиётга татбиқ этимаганди.

Тақиқ қандай ишлайди?

Янги қонун лойиҳасида айнан қайси платформалар тақиқланиши кўрсатилмаган, бироқ Википедия каби энциклопедиялар ва бошқа таълимий ресурслар учун истисно қилинади. Ёшни аниқлаш (верификация) масаласи ҳозирча баҳсли бўлиб турибди. Депутат Лор Миллернинг сўзларига кўра, бу жараён 2024 йилда қабул қилинган порнографик сайтларга киришни назорат қилиш тизимига ўхшаш бўлиши мумкин. Ҳозирда Францияда ёшни аниқлашнинг иккита усули қўлланилади:

  • фойдаланувчининг шахсий гувоҳномаси (ID-карта) фотосурати ва селфисини солиштириш;
  • сунъий интеллект ёрдамида селфи орқали фойдаланувчининг ёшини тахминий аниқлаш.
ижтимоий тармоқМакронтақиқФранция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар пора билан ушланди
Мексикада футбол майдонидаги отишма юз берди: камида 11 киши ҳалок бўлди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа