Skip to content
Trending
20 июня 16:39Истанбулда метро поезди рельсдан чиқиб кетди 3 июня 12:39Тошкент вилоятида қарийб 9 кг гашиш билан кетаётган шахс ушланди 10 марта 08:35Жанубий Кореяда 50 ёшли ўзбекистонлик ишчи бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлди 5 ноября 13:57Ўзбекистонга 9 ойда 40 мингдан ортиқ электромобиль импорт қилинди 18 декабря 17:09Имомали Раҳмон ҳам Японияга жўнаб кетди 14 ноября 12:01Россия Киевга ракета орқали ҳужум уюштирди 5 марта 14:11Германия Эронга қарши урушда иштирок этмаслигини маълум қилди 14 февраля 18:03АҚШ элчиси: Хитой истаса Россия–Украина уруши тез тугаши мумкин 8 декабря 10:34Ўзбекистонда муомаладаги нақд пуллар массаси сезиларли ортган— Марказий банк 29 декабря 09:12Трамп ва Зеленский урушни якунлаш бўйича режаларни муҳокама қилди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Яман жанубида янги тўқнашув: коалиция авиацияси Ал-Далени бомбардимон қилди
Дунё

Яман жанубида янги тўқнашув: коалиция авиацияси Ал-Далени бомбардимон қилди

ShaxriyorShaxriyor—7 января 18:480 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Яманда Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция кучлари ва Жанубий ўтиш кенгаши (ЖЎК) сепаратистлари ўртасидаги қарама-қаршилик кескинлашмоқда. Коалиция авиацияси мамлакат жанубидаги Ал-Дале вилоятига ҳаво ҳужумлари уюштирди, оқибатда 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TRT World хабар берди.

AFP агентлигининг шифохоналардаги манбаларига таяниб хабар беришича, Ал-Дале вилоятидаги Ал-Наср ва Ал-Тадамон касалхоналарига камида тўрт нафар ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари ва олти нафар ярадор олиб келинган.

Коалиция матбуот котиби Турки ал-Малкийнинг 7 январь кунги баёнотига кўра, ушбу “чекланган профилактик зарба” ЖЎК етакчиси Айдарус ал-Зубайдийнинг ҳарбий тажовузини тўхтатиш мақсадида амалга оширилган.

More stories

Саиф ал-Ислом Каддафий Ливиядаги тўқнашувлар чоғида ҳалок бўлди

4 февраля 11:09

Эрон АҚШнинг Саудиядаги базасида 5 та KC-135 самолётини зарарлаган

14 марта 11:48

Саудия Арабистонида ичида зиёратчилар бўлган автобуc ёниб кетди

17 ноября 15:18

Ҳусийлар 4 йиллик танаффусдан сўнг Саудияга ракета ҳужуми уюштирди

14 июля 13:08

Бу қарама-қаршиликка ал-Зубайдийнинг Саудия Арабистонига боришдан бош тортгани сабаб бўлган. Унга 4 январь куни 48 соат ичида Ар-Риёдга бориш ва президентлик кенгаши раҳбари Рашад ал-Алимий билан Ҳадрамаут ҳамда Ал-Маҳрадаги ҳужумларни муҳокама қилиш буюрилган эди. Бироқ у Адан аэропортида бир неча соатлик кечикишдан сўнг белгиланган самолётга чиқмаган.

“Шу вақт ичида қонуний ҳукумат ва коалиция Айдарус ал-Зубайдий катта ҳарбий куч, жумладан, зирҳли жанговар машиналар, оғир ва енгил қурол-яроғ ҳамда ўқ-дориларни сафарбар қилгани ҳақида маълумот олди”, дея таъкидлади ал-Малкий.

Зарбалардан мақсад ушбу кучларни зарарсизлантириш ва низонинг Ал-Дале вилоятига ёйилишининг олдини олиш бўлгани айтилмоқда.

Жанубдаги вазият ва ички низолар

БАА томонидан қўллаб-қувватланадиган Жанубий ўтиш кенгаши собиқ мустақил Жанубий Яман давлатини қайта тиклашни мақсад қилган. Сўнгги ҳафталарда улар Ҳадрамаут ва Ал-Маҳра провинцияларини ҳукумат кучларидан тортиб олиб, ўз назоратини кенгайтирган эди.

Ямандаги ҳозирги ҳукумат (президентлик кенгаши) турли фраксиялардан иборат бўлиб, уларни фақат умумий душман — Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи ҳусийларга қарши кураш бирлаштириб туради. Ҳусийлар 2014-йилда пойтахт Санани эгаллаб, шимолий ҳудудларни назорат қилиб келмоқда.

Риёд ва Абу Даби ўртасидаги фарқлар

Яман масаласида Саудия Арабистони ва БАА ўртасидаги қарашлар вақти-вақти билан тўқнаш келмоқда. Чунки, Риёд Яманнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш тарафдори. Абу Даби эса жанубий гуруҳларни, жумладан, ЖЎКни қўллаб-қувватлаб келади. Ушбу манфаатлар тўқнашуви мамлакат жанубида тез-тез ҳокимият учун кураш ва зўравонликларнинг авж олишига сабаб бўлмоқда.

бомбардимонкоалицияСаудиятўқнашувЯман
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

СССР ва Россия фойдасига жосуслик қилган Алдрич Эймес АҚШ қамоқхонасида вафот этди
АҚШ Атлантикада Россия байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уринмоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа