Skip to content
Trending
8 декабря 20:53Искандария қирғоғида қадимги Миср қайиғи топилди 23 января 14:31Халқаро агентлик: Россия гази Хитой ва Ўзбекистон йўналишида рекорд ўсиш кўрсатди 26 февраля 10:23Жиззахда таълим раҳбари пора билан ушланди 7 октября 11:23Тошкент метросида поезд техник носозлик сабаб 6 дақиқага тўхтаб қолди 26 июля 18:35Наманганда тадбиркордан пул талаб қилган товламачи ушланди 13 марта 15:08Ўзбекистонда 2025 йилда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалди 28 января 13:35Андижонда қимор ўйнаётган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди 27 апреля 12:19Пискентда 3 млрд сўмлик сув қувурлари талон-торож қилинди 6 июня 08:49Фарғонада 6 мингдан ортиқ кучли таъсир қилувчи дори воситаси мусодара қилинди 2 июня 22:42Россиянинг оммавий ҳужумида Украинада 16 киши ҳалок бўлди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Мирзачўлда дўстини отиб қўйган овчига 1,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди
Жамият

Мирзачўлда дўстини отиб қўйган овчига 1,5 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинланди

ShaxriyorShaxriyor—7 января 17:350 18
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

2025 йилнинг 5 октябрь куни Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида 32 ёшли эркак ов милтиғи билан ўзи билан бирга ов қилиш учун чиққан дўстини отиб қўйди. 

More stories

Жиззахда аттракцион қулаб тушди, 4 киши жароҳатланди

11 июня 17:54

Жиззах вилоятида одам савдосига уриниш ҳолати фош этилди

22 января 18:50

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги савдо мажмуасида ташриф буюрганлар билан мулоқот қилди

2 декабря 22:26

Жиззахда гиёҳванд модда сотаётган ўқитувчи ушланди

20 ноября 17:16

Ҳужжатда келтирилишича, Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидан бўлган судланувчи Ғ.А. 5 октябрь куни танишлари О.М. , Ғ.Т. ва Т.Ғ. лар билан ов қилиш мақсадида Мирзачўл тумани, “Гулзор” МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги майдонига борган.

Шу куни улар соат тахминан 22:30 ларда ёввойи чўчқани ов қуроли ёрдамида отиб, ушламоқчи бўлган. Бироқ Ғ.А. қамишлар орасида ўтирган вақтида қамишлар орасидан чиқиб келаётган О.М. ни ёввойи чўчқа деб ўйлаб, шошма-шошарлик билан эҳтиётсизлик оқибатида ўзига тегишли бўлган ов қуроли билан отиб қўйган. Ҳодиса ортидан О.М. нинг бош мия орқа қисми чап томони жароҳатланган ва у Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасида шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай вафот этган.

2025 йил 5 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судида мазкур иш кўриб чиқилган. Унда судланувчи кўрсатма бериб, айбига тўлиқ иқрор бўлган. Эркакнинг айтишича, у 2 йилдан бери қонуний равишда ов билан шуғулланиб келади. Воқеа содир бўлган куни улар дўстлари билан Мирзачўл туманига дам олиш учун борган ва кундуз куни балиқ овлаш билан шуғулланган. Кечга томон улар ёввойи чўчқанинг изини кўриб қолган ва дўстлари билан уни овлашга келишиб олган. Шу тариқа улар келишиб, 100-200 метр масофада ўз жойларини эгаллаган. Соат 22:30 лар атрофида Ғ.А. га яқин жойда шарпа кўринган ва у шарпани тўнғиз деб ўйлаб, отиб қўйган. Судда Ғ.А. марҳум О.М. билан 1 йилда буён таниш эканини ва у билан ўртасида ҳеч қандай адоват йўқлигини айтиб, енгиллик сўраган.

Шунингдек, суд мажлисида марҳумнинг отаси ҳам кўрсатма бериб, Ғ.А. билан ўғли О.М. ўртасида ҳеч қандай келишмовчиликлар бўлмаганини айтган ва суддан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраган.

Судланувчи А.Ғ. Жиноят кодексининг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга шу модда билан Жиноят кодексининг 45-моддаси (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланиб, 1 йил муддатга ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳамда иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

ЖиззахМирзачўловчитайинланди
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги: 19 мингдан ортиқ фуқарони Умрага ноқонуний юборганлар ушланди
СССР ва Россия фойдасига жосуслик қилган Алдрич Эймес АҚШ қамоқхонасида вафот этди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Load more

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа