Skip to content
Trending
22 февраля 09:00Покистон Афғонистонда жангариларга қарши ҳаво ҳужумлари амалга оширди 24 января 16:46АҚШ Италияни Ғазо бўйича халқаро барқарорлик кучларига қўшилишга таклиф қилди 28 января 19:17Навоийда олтин қазиб олишга ихтисослашган уюшган жиноий гуруҳ қўлга олинди 16 февраля 09:52“Тинчлик кенгаши” Ғазони тиклашга катта маблағ ажратмоқчи 11 мая 11:44Кучли ёғингарчилик сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларини сув босди 21 мая 12:48АҚШ 9 та ҳарбий кемага лазер тизими ўрнатди 13 января 12:30Трамп Эрон масаласида глобал савдога қаттиқ босим ўтказмоқда 2 декабря 15:12Ўзбекистон 500 млн доллар қарз олмоқда 10 октября 13:08“Ливерпуль” Юрген Клопп шарафига“Энфилд” стадионига ҳайкал ўрнатди 7 марта 09:03Наманганда турмуш ўртоғини ўлдиртирмоқчи бўлган аёл ва унинг жазмани ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди
Иқтисод

Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди

ShaxriyorShaxriyor—28 декабря 21:410 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Марказий банк 2025 йил III чорагида (июль–сентябрь) Ўзбекистон меҳнат бозорида қандай тенденциялар кузатилганини шарҳлади. Таҳлилда ишга таклиф ва талаб, даромадлар ҳамда хорижлан пул ўткамаларига оид рақамлар акс этган.

Вакантлар кўпайди

2025 йил III чорагида Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони 3,3 фоизга ошди. Уч ой давомида энг кўп вакантлар савдо (17,9 фоиз), умумий овқатланиш (17,1 фоиз) ва ишлаб чиқариш (17 фоиз) соҳалари ҳиссасига тўғри келди.

Июль-сентябрь ойларида аҳолида иш қидириш фаоллиги бир оз пасайган бўлсада, меҳнат аризалари (резюме) сони кўплигича қолган. Айниқса савдо, мижозларга хизмат кўрсатиш, уй хизматчилиги, маркетинг ва реклама йўналишларида иш изловчилар сони ортган. Сентябрда йил давомида кузатилган онлайн иш қидириш фаоллигининг мавсумий ўсиши секинлашган.

Ишга таклиф кўрсаткичлари

Уч ой давомида тадбиркорлар томонидан иш ўринлари таклифи сезиларли ошган. Ишга бўлган талаб ҳам юқори шаклланган.

Марказий банк июль–август ойларида ўтказган сўровига кўра, келгуси уч ойда иш ўринларини кўпайтиришни режалаётган тадбиркорлар улуши 33,9 фоизни ташкил этган (II чоракда 30,2 фоиз эди). Сентябрь ойида бу кўрсаткич мавсумий омиллар сабаб 30,8 фоизгача пасайган.

More stories

Ўзбекистонда еттита давлатдан импорт қилинган товарлар учун божларни бекор қилинади

7 декабря 13:32

Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга расмий ташрифи якунланди

25 октября 10:49

“Ўзбекистон АҚШга 100 млрд доллардан зиёд инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади” — Трамп

7 ноября 10:47

Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушади

7 ноября 11:07

Иш ўринларини қисқартиришни режалаётган тадбиркорлар улуши ҳам ошган — иккинчи чоракдаги 8,7 фоиздан учинчи чоракда 12,7 фоизгача. Бунда қурилиш соҳасида 16,4 фоиз, савдо соҳасида 25,6 фоиз иштирокчи иш ўринларини камайтиришини билдирган.

Иш ҳақи сезиларли ошди

Ўзбекистонда 2025 йил январь–сентябрь ойларида номинал иш ҳақи 19,2 фоизга, реал иш ҳақи 9,1 фоизга ошган. Марказий банк бунда давлат ходимларининг иш ҳақи оширилиши ва инфляция пасайиши муҳим рол ўйнашанини билдирган. Тўққиз ойлик кўрсаткичларга кўра, мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 6,2 млн сўмни ташкил этган.

Энг юқори ўртача иш ҳақи молия ва суғурта (16,8 млн сўм), ахборот ва коммуникация хизматлари (15 млн сўм) соҳаларида сақланиб қолган. Шу билан бирга, ижтимоий хизматлар, ташиш ва сақлаш йўналишларида иш ҳақи бошқа тармоқларга нисбатан тезроқ ўсган.

Қурилиш соҳасида эса иш ҳақи энг паст суръатда ўсган: номинал ўсиш 9,2 фоиз бўлса, реал ҳисобда ойликлар 0,1 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши Самарқанд (14,6 фоиз), Сирдарё (11,1 фоиз) ва Наманган (10,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган. Энг паст кўрсаткич Андижон (2,9 фоиз) ва Навоий (5,9 фоиз) вилоятларига тўғри келган.

Таҳлилга кўра, ҳудудларда иш ҳақи ўсишидаги тафовут иқтисодий фаоллик ва ишчи кучига талабдаги фарқлар билан боғлиқ. Иш ҳақи тез ўсаётган ҳудудларда истеъмол харажатлари ҳам ошиши мумкин. Бироқ иш ҳақи унумдорликдан тезроқ ошса, инфляцион босим кучайиши эҳтимоли бор.

Муҳожирлар кўпроқ пул жўнатди

2025 йил III чорагида меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга 5,7 млрд доллар пул юборган. Бу 2024 йил мос давридаги 4,8 млрд долларга нисбатан 18,5 фоизга кўп.

Марказий банк мазкур ўсишни муҳожирларни қабул қилаётган мамлакатларда иш ҳақи ошгани, иқтисодий фаоллик юқори бўлгани ва валюта курслари нисбатан барқарорлиги билан изоҳлайган.

Таҳлилда Болтиқ давлатлари ва бошқа минтақалардан келган пул ўтказмалари 40 фоизга ошгани қайд этилган. Европа, Россия ва Осиё мамлакатларидан келаётган ўтказмаларда эса ўсиш суръати секинлашгани билдирилган.

вакантиш ҳақиМарказий банкЎзбекистон
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Эронда 2025 йилда қарийб 2 минг нафар шахс қатл этилди
Трамп ва Зеленский урушни якунлаш бўйича режаларни муҳокама қилди
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 140
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа