Skip to content
Trending
16 января 10:57Трамп маъмурияти Эронга қарши санкцияларни янада кучайтирди 20 ноября 13:00Дональд Трамп Нью-Йоркнинг янги мэри Зоҳран Мамдани билан учрашади 29 января 14:29Россия ва Украина урушда 1,8 миллион ҳарбийни йўқотган — ҳисобот 14 февраля 20:09Самарқандда 796 грамм “опий”ни ноқонуний олиб киришга уринган икки фуқаро ушланди 19 апреля 11:10Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этиб, 5 ёшли болани уриб кетди 10 ноября 12:19Трамп барча фуқароларига 2 минг доллардан беришни ваъда қилди  28 апреля 11:04Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб кетди 22 ноября 15:45Бухорода ЙПХ инспектори унга йўл бермаган ҳайдовчига асоссиз айблов қўйди 25 февраля 22:06Нарендра Моди Исроилга ташриф буюрди 1 мая 21:58Шаҳрисабзда эркак 45 кгдан ортиқ гашиш билан қўлга олинди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  “Ғазони иккига ажратувчи ‘сариқ чизиқ’ Исроил учун янги чегара бўлади” — Исроил армияси раҳбари Эял Замир
Дунё

“Ғазони иккига ажратувчи ‘сариқ чизиқ’ Исроил учун янги чегара бўлади” — Исроил армияси раҳбари Эял Замир

ShaxriyorShaxriyor—9 декабря 15:490 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш режаси доирасида Ғазони ажратиб турувчи “сариқ чизиқ” Исроил учун янги чегара ҳисобланади. Бу ҳақда Исроил армияси бош штаби раҳбари Эял Замир ҳудудга жойлаштирилган ҳарбийлар билан учрашув чоғида маълум қилди.

Замирнинг айтишича, Исроил ҳозир эгаллаб турган ҳарбий позицияларни тарк этмайди. Ушбу позициялар Ғазонинг ярмидан кўпроғини, жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларининг катта қисмини ҳамда Миср билан чегарадаги ўтиш пунктини қамраб олади.

“Сариқ чизиқ” — янги чегара бўлиб, у жамоаларимиз учун олдинги мудофаа чизиғи ва оператив фаолият ҳудуди вазифасини бажаради”, деди Замир.

​Унинг таъкидлашича, Исроил армияси Ғазо секторининг катта қисми устидан оператив назоратни сақлаб қолади ва мазкур мудофаа чизиғида қолади. Исроил ҳужумлари ва эвакуация буйруқлари оқибатида Ғазонинг шарқий қисми аҳолиси мажбуран кўчирилган.

Омон қолган деярли 2 миллиондан ортиқ фаластинлик ҳозир денгиз бўйидаги тор қумли ҳудудда жамланган. Бу ҳудуд майдони АҚШдаги Вашингтон шаҳридан ҳам кичик.

More stories

Буюк Британия Украинага қўшин жойлаштириш учун армиясини 230 миллион евро билан қайта жиҳозлайди

10 января 17:25

Покистон Афғонистон чегарасида махсус амалиёт ўтказиб, 29 нафар жангарини йўқ қилди

29 июня 12:18

Японияда ходим йиллик мукофоти камайгани учун раҳбарини ўлдирди

21 января 16:05

Ғазода тери касалликлари авж олмоқда

5 мая 20:58

Замирнинг Исроил қўшинлари Ғазода қолишини билдириши октябрь ойида имзоланган сулҳ келишувига зид ҳисобланади. Чунки келишувда “Исроил Ғазони босиб олмайди ва аннексия қилмайди” деб аниқ белгиланган.

Трампнинг 20 банддан иборат режасига кўра, Исроил ҳарбийлари Ғазо ҳудудларини босқичма-босқич халқаро хавфсизлик кучларига топшириши ва охир-оқибат, чегара бўйлаб кичик хавфсизлик ҳудудидан ташқари, бутунлай чиқиб кетиши керак.

Исроил ҳукумати Замирнинг баёноти расмий сиёсатни акс эттирадими-йўқми, деган саволга изоҳ бермади. Расмийлардан бири Исроил кучлари “сулҳ шартларига мувофиқ жойлаштирилганини” айтиб, ҲАМАСни келишувни бузишда айблади.

Сулҳ келишувига кўра, Исроил қўшинларининг чиқиб кетиши ҲАМАСнинг қуролсизлантирилиши билан боғланган. Бироқ бу жараён қандай ва қачон амалга оширилиши бўйича аниқ механизм ёки муддат белгиланмаган.

Ноябрь ойида қабул қилинган БМТ резолюцияси халқаро хавфсизлик кучларини ташкил этишга рухсат берди. Бироқ ҳозирча бирорта давлат бу кучлар учун қўшин ажратмади. Айрим мамлакатлар тинчликпарвар миссияда қатнашишга қизиқиш билдирган бўлса-да, Трамп маъмуриятининг босимига қарамай, аскарларини ҲАМАСга қарши жангга юбориш хавфини ўз зиммасига олишни истамаяпти.

Исроил армияси ўз позицияларини мустаҳкамлаш мақсадида “сариқ чизиқ” бўйлаб янги бетон постлар қурди ва уни ўлим хавфи мавжуд бўлган чегара деб эълон қилди. Сулҳ амалда бўлишига қарамай, аскарлар бу чизиқни кесиб ўтганликда айбланган фаластинликларни, жумладан болаларни ҳам бир неча бор отиб ўлдирган.

Чизиқнинг айрим қисмларини белгилаш учун ўрнатилган бетон таянчлар Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий назоратини кенгайтириш воситаси сифатида ҳам қўлланилган. Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, баъзи белгилар сулҳ хариталарида келишилган чизиқдан юзлаб метр ичкарига жойлаштирилган.

АҚШ ҳарбийлари ҳам Ғазони “сариқ чизиқ” бўйлаб узоқ муддатга бўлиб ташлаш режасини ишлаб чиқмоқда. АҚШ расмийси Ғазони қайта бирлаштиришни “фақат орзудаги мақсад” деб атаган.

The Guardian кўрган ҳужжатларга кўра, ҳудуд Исроил ва халқаро ҳарбийлар назорати остидаги “яшил зона” ва  номаълум муддатга вайрон ҳолатда қолдириладиган “қизил зона”га ажратилиши режалаштирилган.

армияҒазораҳбарсариқ чизиқчегараЭял Замир
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

АҚШ Хитойга сунъий интеллект чипларини сотишга рухсат берди
Куба собиқ иқтисодиёт вазири жосусликда айбланиб, умрбодга қамалди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа