Skip to content
Trending
18 января 21:14Маск OpenAI бўйича йирик молиявий даъво билан судга мурожаат қилди 13 июля 17:39Хоразмда кучли иссиқ сабаб барча давлат боғчалари вақтинча ёпилади 17 марта 09:30Ўзбекистон Эронга инсонпарварлик ёрдами юборди 2 сентября 12:32Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади 8 апреля 12:21Бозорда аёлларга шилқимлик қилган шахс 15 суткага қамалди 14 сентября 18:30Қарши давлат техника университети биносида ёнғин содир бўлди 10 мая 20:03Bloomberg — Эрон билан уруш глобал нефть захираларини рекорд даражада қисқартирди 19 июня 16:51Андижонда қарийб 2,5 кг “гашиш” мусодара қилинди 12 августа 12:59Италиянинг муҳим сув манбаларидан бири бўлган По дарёси қуриб бормоқда 28 января 21:15Президент ташаббуси: шакар истеъмолига қарши солиқ сиёсати
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Путин ва Трамп телефон орқали Украина уруши ва Москва–Вашингтон алоқаларини муҳокама қилди
Дунё

Путин ва Трамп телефон орқали Украина уруши ва Москва–Вашингтон алоқаларини муҳокама қилди

ShaxriyorShaxriyor—5 июля 14:190 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 4 июль куни Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп телефон орқали мулоқот ўтказди. Унда Украина ва Эрон атрофидаги вазият ҳамда Москва ва Вашингтон ўртасидаги келгуси алоқалар муҳокама қилинди. Музокаралар якунида томонлар мулоқотни давом эттиришга ва яқин орада яна телефон орқали боғланишга тайёр эканликларини тасдиқлади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу суҳбат бир ярим соат давом этган. Москвага қўнғироқ қилиш ташаббуси билан Вашингтон чиққан (гарчи 4 июль куни Қўшма Штатларда Мустақиллик куни нишонланган бўлса-да).

More stories

АҚШ Канада билан барча савдо музокараларини тўхтатди

24 октября 19:00

“Украина келажаги Европа Иттифоқига боғлиқ” — Зеленский

5 ноября 17:37

“Трамп ўз ҳаракатлари билан АҚШни шарманда қилмоқда” — Байден

8 ноября 16:38

Москвада маймунчечак билан касалланган шахс аниқланди

2 февраля 17:47

Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги телефон мулоқоти якунларига изоҳ берган. Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг миллий байрами арафасида Россия раҳбари Трампга табрик телеграммаси йўллаган ва унда конструктив, тенг ҳуқуқли ҳамда ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш нафақат икки халқ, балки бутун жаҳон ҳамжамияти манфаатларига мос келишига ишонч билдирган.

“Бу суҳбат жорий йилдаги тўртинчиси бўлиб, табиийки нафақат протокол хусусиятига эга эди, балки амалий ва жуда конструктив руҳда ўтди. Ушбу мулоқот икки томонлама ва халқаро кун тартибидаги долзарб мавзуларни очиқчасига муҳокама қилиш имконини берди. Дарвоқе, бу суҳбат деярли бир ярим соат, аниқроғи – 1 соату 25 дақиқа давом этди.

Президентлар, табиийки, Украина инқирозини ҳал қилиш мавзусига ҳам тўхталиб ўтдилар, жумладан, Дональд Трампнинг 7-8 июль кунлари Туркияда бўлиб ўтадиган НАТО саммитидаги бўлажак иштироки инобатга олинди. Америка етакчиси ҳарбий ҳаракатларни тезроқ тугатишга ҳамда инқирозни бартараф этиш бўйича тинчлик йўлларини излашга кўмаклашишга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлади. Унинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттирадилар ва қулай вақтда Москвага келишга тайёр бўлишади”, дейди Юрий Ушаков.

Унинг қайд этишича, Россия томони можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш афзалроқ эканини ва бунда Россиянинг маълум принципиал ёндашувлари албатта инобатга олиниши лозимлигини яна бир бор урғулаган.

“Бироқ Киев ва унинг европалик ҳомийлари можарони чўзишга ва ҳатто уни янада авж олдиришга, тинч аҳолига қарши терроризмга содиқ қолмоқда, шу билан бирга, Европанинг “уруш партияси” умумий вазият ва ҳарбий тўқнашув чизиғидаги аҳволни нотўғри идрок этишдан келиб чиқмоқда. Президент жанг майдонидаги реал вазиятни тасвирлаб берди, у ерда Россия Қуролли кучлари биттадан аҳоли пунктини озод қилиб, ишонч билан олдинга силжимоқда”, дея қўшимча қилган Россия раҳбарининг ёрдамчиси.

Россия ТИВ пресс-релизида айтилишича, икки томонлама муносабатлар ҳақида гапирар экан, Президентлар алоқаларни, жумладан, ҳарбий-сиёсий ва, албатта, иқтисодий мавзуларда давом эттириш муҳимлигини таъкидлаган. Бу борада мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг улкан истиқболлари кўзга ташланмоқда. Бунинг учун, Дональд Трамп таъкидлаганидек, Украина можаросини имкон қадар тезроқ якунлаш лозим.

ВашингтонВладимир ПутинМосквамуҳокамаТрампУкраина
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистонда 15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
Қозоғистон чегарасида икки суткада 61 та ёнилғи контрабандасига уриниш фош этилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 40
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 50
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа