Skip to content
Trending
27 июля 14:30Самарқандда бир фуқаро бир неча киши томонидан калтакланди 21 ноября 11:14Шимолий Корея янги “Армия ва халқ” ГЭСини ишга туширди 6 октября 17:50АҚШ Тожикистонга 2,3 миллион долларлик олтита дрон тизимини топширди 19 июня 16:51Андижонда қарийб 2,5 кг “гашиш” мусодара қилинди 19 января 15:22Гренландия можароси фонида олтин ва кумуш нархи рекорд даражада қимматлади 26 марта 19:44Лукашенко Ким Чен Инга Беларусьда ишлаб чиқарилган автомат совға қилди 16 апреля 22:32Ўзбекистонда уруш қатнашчиларига 30 млн сўмдан мукофот берилади 3 мая 06:33Андижонда сохта прокурор 10 минг доллар пора билан ушланди 2 сентября 10:43Андижонда ногиронлиги бўлган болаларга зўравонлик қилган ходимлар жазоланди 15 марта 13:33Эрон дронлари БАА ва Баҳрайндаги Citibank бўлимларига ҳужум қилди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Мексикада “Бэтмен” пайдо бўлди: мотоцикл ўғрилари деб гумон қилинганларни ушлаб, устунларга боғлаб кетмоқда
Дунё

Мексикада “Бэтмен” пайдо бўлди: мотоцикл ўғрилари деб гумон қилинганларни ушлаб, устунларга боғлаб кетмоқда

ShaxriyorShaxriyor—30 июня 11:370 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Мексиканинг Халиско штатида полиция ижтимоий тармоқларда “Мексикалик Бэтмен” деб ном олган номаълум шахсни қидирмоқда. Тергов маълумотларига кўра, ниқобли шахс мотоцикл ўғрилигида гумон қилинаётганларни кузатиб бориб, уларни калтакламоқда ва скотч билан кўча устунларига боғлаб кетмоқда. Бу ҳақда NDTV хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ғайриоддий воқеа Лагос-де-Морено муниципалитетида содир бўлмоқда. Дастлабки ҳолатлар жорий йил 13 июнда қайд этилган бўлса, кейинги ўн кун ичида полиция яна камида бешта шунга ўхшаш воқеани рўйхатга олган.

Барча ҳолатларда эркаклар мустаҳкам скотч билан чироқ устунларига боғлаб ташланган ҳолда топилган. Уларнинг ёнида ўғирланган бўлиши мумкин деб тахмин қилинаётган мотоцикллар ҳам қолдирилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фотосуратларда кўриш мумкинки, айрим қўлга олинганларнинг юзига мўйлов ва мушук туклари чизиб қўйилган, пешонасига эса испан тилидан таржима қилинганда “ўғри” маъносини англатувчи “ratero” сўзи ёзилган. Ҳолатлардан бирида икки эркак тўқ пушти рангли йўл белгиси остига орқаси билан бир-бирига боғлаб кетилган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, номаълум шахс фақат тунда ҳаракат қилади.

Ижтимоий тармоқларда устунга боғланганлар кўпчилик томонидан жиноятчи деб аталаётган бўлса-да, полиция уларни биринчи навбатда ҳужум қурбонлари (жабрланувчилар) сифатида кўриб чиқмоқда.

More stories

Мексикада жиноий гуруҳлар аъзолари сони 175 минг кишига етгани айтилди

19 сентября 11:10

Мексикада футбол майдонидаги отишма юз берди: камида 11 киши ҳалок бўлди

27 января 10:12

АҚШ боши учун 5 миллион доллар мукофот ваъда қилган наркобарон қўлга олинди

3 августа 09:48

“Эль Менчо”га қарши рейддан сўнг Мексикада тартибсизлик: қурбонлар сони ортиб бормоқда

23 февраля 23:39

Халиско штати жамоат хавфсизлиги котиби Хуан Пабло Эрнандеснинг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу ҳодисаларга алоқадор бўлиши мумкин бўлган иккита автомобилни аниқлашга улгурган.

“Биз ушбу ҳужумларга алоқадор шахсни фаол равишда қидирмоқдамиз”, дейди Хуан Пабло Эрнандес.

Шунингдек, тергов ушбу ишларни бир киши амалга оширяптими ёки бу ерда бутун бир гуруҳ ҳаракат қиляптими, деган масалага аниқлик киритмоқда.

Эркаклар топилганидан кейин полициячилар томонидан озод қилинган. Олган жароҳатлари туфайли уларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган. Шу билан бирга, расмийлар ҳозирча жабрланувчиларнинг ўзларига нисбатан мотоцикл ўғрилиги гумони бўйича алоҳида тергов олиб борилаётгани ёки йўқлигига аниқлик киритмаган.

Ушбу ғайриоддий ҳолатлар серияси Лагос-де-Моренода мотоцикл ўғрилиги кўпайган бир пайтда юз берган. Бу эса маҳаллий аҳоли ўртасида норозиликни ошириб, мавзунинг интернетда кенг муҳокама қилинишига сабаб бўлган.

Видео ва фотосуратлар TikTok, X ва Instagram’да тез тарқалмоқда. Кўплаб тармоқ фойдаланувчилари номаълум шахснинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, у тизим жиноятчиликка қарши кураша олмай қолган жойда адолат ўрнатмоқда, деб ҳисобламоқда.

Бироқ бу ишни танқид қилганлар ҳам топилган. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ўзбошимчалик билан суд қилиш (самосуд) зўравонликнинг янада авж олишига олиб келиши ва жабрланганлар ҳақиқатан ҳам жиноят содир этган бўлишидан қатъи назар, адлия тизими обрўсига путур етказишидан огоҳлантирмоқда.

Ҳозирги вақтда полиция тергов ҳаракатларини давом эттирмоқда ва воқеанинг барча тафсилотларини аниқламоқда.

Маълумот учун, Бэтмен – дунёдаги энг машҳур ва севимли суперқаҳрамонлардан бири бўлиб, у илк бор 1939 йилда АҚШнинг DC Comics нашриёти комиксларида пайдо бўлган. Унинг образи рассом Боб Кейн ва ёзувчи Билл Фингер томонидан яратилган.

Эрта етим қолган ва улкан бойлик ворисига айланган миллиардер Брюс Уэйн ушбу ниқоб ортига яширинади. Болалигида ота-онаси жиноятчилар қўлида ҳалок бўлганига гувоҳ бўлган Брюс бутун ҳаётини жиноятчиликка қарши курашишга бағишлайди. У ўзи яшайдиган, жиноят ботқоғига ботган хаёлий Готем шаҳрини ҳимоя қилиш учун кўршапалак тимсолидан фойдаланиб, “Бэтмен” образига киради.

БэтменМексикамотоцикл
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ироқда коррупция бўйича 47 нафар депутат ва амалдор қўлга олинди
Шавкат Мирзиёев ота-оналарга мурожаат қилди: Фарзанд тарбиясига ҳар қачонгидан ҳам масъулиятли бўлинг
Related posts
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 10
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 10
Спорт

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 30
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32

Роналдунинг умумий даромади 2,1 миллиард долларга етди — Forbes

24 октября 13:47

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1955
  • Жамият1887
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа