Skip to content
Trending
5 января 10:13Истанбулда ИШИДга аъзоликда гумон қилинган 67 киши ҳибсга олинди 12 января 19:54Тошкентда икки ёшнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ: ҳайдовчи 8 йилга қамалди 19 ноября 18:39Ўзбекистонда қайтарилмаётган микроқарзлар миқдори кескин ортди 2 декабря 15:12Ўзбекистон 500 млн доллар қарз олмоқда 15 сентября 14:2946-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси машъаласи Жавоҳир Синдаровга топширилди 5 февраля 11:59Трампга суиқасд қилишга уринган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди 8 апреля 12:21Бозорда аёлларга шилқимлик қилган шахс 15 суткага қамалди 20 января 16:50АҚШ ҳарбий самолётлари Гренландияга жойлаштирилмоқда 28 октября 20:08Ўзбекистон – Сербия муносабатлари янги босқичга кўтарилди 15 апреля 14:15Германия–Украина ҳарбий ҳамкорлиги кенгайди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Ироқда коррупция бўйича 47 нафар депутат ва амалдор қўлга олинди
Дунё

Ироқда коррупция бўйича 47 нафар депутат ва амалдор қўлга олинди

ShaxriyorShaxriyor—30 июня 10:560 30
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ироқ хавфсизлик кучлари томонидан коррупцияда айбланиб 40 нафардан ортиқ юқори лавозимли амалдор ва депутат қўлга олинди. Бу ҳақда Ироқ ахборот агентлиги (INA) хабар берди.
 
Агентлик маълумотларига кўра, ўтган ойнинг охиридан бери худди шундай айблов билан тергов қилинаётган нефть вазири ўринбосари Аднан ал-Жумайлининг берган кўрсатмалари ушбу шахсларнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган.

More stories

Бишкекда МХДҚ собиқ раҳбари коррупция айблови билан ҳибсга олинди

16 февраля 20:34

Қозоғистонда амалдор СИ орқали чиқиндиларни “йўқ қилган” ишидан айрилди

14 июня 10:17

Қирғизистон депутати сув ресурслари бўйича иқтисодий манфаатларни кўтарди

10 февраля 09:58

Эрон Ироқдаги НАТО базасига ҳужум қилди

2 марта 11:45

INA манбасининг билдиришича, ҳибсга олинганлар орасида парламент депутатлари ва ҳукумат мулозимлари бор. Нашрнинг аниқлик киритишича, гумон остига тушган парламент аъзоларидан депутатлик дахлсизлиги олиб ташланган.

Агентликнинг қайд этишича, Ироқ пойтахти Бағдодда, шунингдек, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида, жумладан, марказий Восит вилояти ва шимолдаги Эрбил вилоятида жами 47 нафар ҳокимият вакили қўлга олинган ва уларнинг уйларида тинтув ишлари олиб борилмоқда.

Қўлга олинганлар орасида “Азим” коалицияси раҳбари ва депутат Мусенна ас-Самерраи, шунингдек, депутатлар Зияд ал-Женаби, Беха ан-Нури, Муҳаммад ал-Кербули, Алия Несиф, Муҳаммад Жамил ал-Мияхи, Ҳасан ал-Хафажи, Абдурраҳмон ал-Лувейзи, Мудар ал-Керави, Ҳинд ал-Аббоси, Муҳаммад Ферман ал-Жубури, Бушра ал-Қайси ва собиқ депутат Муҳаммад ас-Сайхуд бор. Бундан ташқари, амалиёт давомида нефть вазирининг тақсимот масалалари бўйича ўринбосари Али Мариж ва Иброҳим ас-Сумайди ҳам ҳибсга олингани хабар қилинмоқда.
 
Шу билан бирга, Ироқнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат мулкига нисбатан қонунбузарликларда айбланаётган шахсларни ҳибсга олиш тўғрисидаги ордерларни ижро этиш бошланганини эълон қилган. Агентлик баёнотида қайд этилишича, ушбу амалиёт суд, ижро ва қонунчилик ҳокимиятлари билан ўзаро мувофиқликда олиб борилмоқда, ҳибсга олишлар эса узоқ муддатли кузатувлар, текширувлар ва тафтишлар натижасидир. Баёнотда барча ҳаракатлар қонуний доирада амалга оширилаётгани, амалиёт жамоатчилик қўллаб-қувватлови остида ҳамда Ироқ Олий суд кенгаши, Бош вазир девони ва Парламент девони билан яқин ҳамкорликда давом этаётгани алоҳида таъкидланган.

Пойтахт Бағдодда амалиёт давомида хавфсизлик кучлари ҳукумат бинолари ва дипломатик ваколатхоналар жойлашган ҳамда кучайтирилган тартибда қўриқланадиган “Яшил зона”га кириш ва чиқиш йўлларини тўсиб қўйган. Шунингдек, депутатлар, собиқ вазирлар, юқори лавозимли амалдорлар ва тадбиркорларнинг уйларида бир вақтнинг ўзида рейдлар ўтказилган. Маҳаллий манбаларнинг тахмин қилишича, амалиётнинг иккинчи босқичида тергов доирасига янада юқори даражадаги, яъни “биринчи тоифали” шахслар ҳам киритилиши мумкин.

Маълумот учун, жорий йилнинг май ойида лавозимга киришган Ироқ Бош вазири Али Зейди ироқликларга йўллаган илк мурожаатида иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, коррупцияга қарши курашиш ва давлат хизматлари сифатини яхшилашга ваъда берган.

амалдордепутатИроқкоррупция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

«Майкл» тарихдаги энг даромадли биографик фильмга айланди
Мексикада “Бэтмен” пайдо бўлди: мотоцикл ўғрилари деб гумон қилинганларни ушлаб, устунларга боғлаб кетмоқда
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа