Skip to content
Trending
30 октября 20:24Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси икки баравар камайди 19 июня 16:54Мисрда қўлга олинган қидирувдаги шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 1 ноября 11:23Мирзиёев Жапаровга мактуб йўллади 18 апреля 18:28Қашқадарёда мансабдорлар иштирокида пора билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди 28 апреля 10:56Трампга суиқасд қилмоқчи бўлган шахсга айблов қўйилди 28 июня 08:37Каннаваро Конго ДРдан учралган мағлубиятга изоҳ берди 17 декабря 14:49Режиссёр Жеймс Кэмерон миллиардерга айланди 11 декабря 14:58Туркия компанияси SamAuto’нинг 75,2 фоиз давлат улушини 80 млн долларга сотиб олди 15 декабря 22:06Европа Иттифоқи 40 та Россия танкерини “қора рўйхат”га киритди 8 июня 17:49Украина дрони Қримдаги йўловчи поездига зарба берди
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ Филиппинга 13 миллион долларлик денгиз дронларини совға қилди
Дунё

АҚШ Филиппинга 13 миллион долларлик денгиз дронларини совға қилди

ShaxriyorShaxriyor—23 июня 14:430 13
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail
More stories

Эрон Олий раҳбари АҚШ билан музокараларга рози бўлди

24 марта 21:26

АҚШда Эпштейн иши бўйича архив материаллари ошкор этилди

16 февраля 10:10

Жанубий Корея президенти Хитойдан КХДР билан муносабатларни яхшилашда ёрдам сўради

1 ноября 21:00

Мексикада шаҳар мэри қуролли ҳужумда вафот этди

2 ноября 16:31

АҚШ ҳукумати Филиппин Қуролли кучларига 4 та Ocean Aero Triton автоном сувости ва сувусти аппаратини топширди. Бу ҳақда АҚШнинг Филиппиндаги элчихонаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, қиймати 13 миллион АҚШ доллари бўлган мазкур дронлар Маниланинг ўз ҳудудий сувларини кузатиш, эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш ва уларга тезкор жавоб қайтариш имкониятларини оширади. Қуёш энергиясида ишловчи дронлар экипажсиз 30 кунгача мустақил ҳаракатлана олади. Улар ноқонуний балиқ овлаш, “кулранг зона” фаолиятлари ҳамда эркин денгиз қатновига таҳдидларни кузатиш учун мўлжалланган.

АҚШ элчихонаси баёнотида Вашингтон ушбу қадам орқали ўз иттифоқчиси бўлган Филиппинни қўллаб-қувватлашини яна бир бор намоён этаётгани таъкидланган.

“Ҳинд-Тинч океани минтақасидаги сув ҳудудлари улкан ва баҳсли ҳисобланади. Филиппин эса ушбу минтақа марказида жойлашган”, дейилган баёнотда.

Хитойнинг Маниладаги элчихонаси мазкур қарор икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий барқарорликка путур етказганини билдирган бўлса, Филиппин Ташқи ишлар вазирлиги бу фикрни рад этган.

Дронларнинг топширилиши Филиппин ва Хитой ўртасидаги муносабатлар янада таранглашган бир пайтга тўғри келган. Аввалроқ, Пекин Скарборо рифи ҳудудида сузувчи иншоот ўрнатгани ва Филиппин Мудофаа вазирига қарши санкциялар жорий қилгани тўғрисида хабар қилинган эди.

Июнь ойи ўрталарида АҚШ ва Филиппин ҳарбийлари Жанубий Хитой денгизида қўшма денгиз машқларини ўтказган. Машғулотларда авиация ва соҳил қўриқлаш кучлари ҳам иштирок этган. Ўтган ҳафта Филиппин Хитой дипломатик норозиликдан сўнг, баҳсли рифдаги сузувчи иншоотни олиб ташлаганини маълум қилганди. Пекин эса мазкур объект “илмий тадқиқот ишлари” учун ўрнатилганини билдирган.

Маълумот учун, Хитой Жанубий Хитой денгизининг деярли барча қисмига даъво қилади. Ҳар йили 3 триллион АҚШ долларидан ортиқ савдо айланмаси амалга ошадиган ушбу стратегик сув йўли бўйича Пекиннинг даъволари 2016 йилдаги халқаро арбитраж қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган.

АҚШдронларсовға қилдиФилиппин
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Дўстини қутқариш учун ўзини дарёга ташлаган 8 ёшли Хизирнинг жасади топилди
Қашқадарёда кредит расмийлаштириш эвазига пул талаб қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа