Skip to content
Trending
31 августа 17:44NASA 4 миллиард долларлик янги космик телескопни фазога учирди 10 мая 19:56Ўзбекистонда 2026 йил биринчи чорагида солиқ тушумлари 63,6 трлн сўмга етди 16 апреля 14:12Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, 20 та округ тизими жорий этилади 15 января 19:24NASA тарихида илк бор фазогир соғлиғи сабаб миссия эрта тугатилди 20 декабря 16:07Трамп маъмурияти Ғазони қайта қуриш бўйича 112 млрд долларлик лойиҳа тайёрлади 13 ноября 18:2619 ёшли қиз севгилисининг тилини тишлаб, узиб олди 12 марта 17:51Эрон Ҳиндистон танкерларига Ҳормуз бўғози орқали ўтишга рухсат бериши мумкин 5 июня 21:28Навоийда 71 млн сўм алимент қарзи бўлган ота тандир ичида топилди 14 августа 15:36АҚШ ва Япония океан тубидан ноёб металларни қазиб олишни режалаштирмоқда 25 декабря 10:11Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев кичик бизнес учун янги имкониятлар яратувчи фармонни имзолади
Жамият

Шавкат Мирзиёев кичик бизнес учун янги имкониятлар яратувчи фармонни имзолади

ShaxriyorShaxriyor—29 мая 10:420 16
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 29 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Кичик бизнес субъектларининг ўсиши учун янада қулай иқтисодий ва маъмурий шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, фармон кичик бизнес субъектлари учун солиқ режимини янада қулайлаштириш, қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини соддалаштириш орқали айланмадан очиқлаш ва бизнесни ўсишини рағбатлантириш мақсадида имзоланган.

Ҳужжатга кўра, қуйидагилар ушбу фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланган:

  • бизнес ўсиши учун иқтисодий ва маъмурий қулайликлар яратиш;
  • асосий солиқ ставкаларини оширмасдан шаффоф солиқ базасини кенгайтириш;
  • рақамли сервислар ва солиқ солишнинг адолатлилик тамойилига асосланган хавфга йўналтирилган солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш;
  • давлат, бизнес, ходимлар, истеъмолчилар, маҳаллий бюджетлар ва инвесторлар манфаатлари мувозанатини таъминлаш.

Жорий йил 1 июндан бошлаб солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш учун белгиланган чегаравий миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн икки минг баравари этиб белгиланади.

2026 йил 1 июндан бошлаб меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан:

  • алкоголь ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади;
  • алкоголь маҳсулотлари харид қилинганда рақамли маркировка кодлари ушбу субъектларда якуний истеъмолга реализация қилинган деб эътироф этилади.

Шунингдек, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун:

  • айрим тоифадаги ходимларни меҳнат органларининг мобил иловаси орқали соддалаштирилган тартибда шу куннинг ўзида ва муайян муддатга расмийлаштириш ва иш ҳақини тўлаш тартиби жорий этилади;
  • тўланган қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш, тушумнинг нақд пулсиз шаклда тушган улушидан қатъи назар, тўланган солиқ суммасининг 40 фоизи миқдорида амалга оширилади;
  • умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотларга ҳамда ер участкаларига туташ ҳудудлардан фойдаланишда тўланадиган ижара тўлови миқдори Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқланадиган ер солиғининг бир баравари миқдорида белгиланади.

2027 йил 1 январдан бошлаб:

  • алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ҳуқуқи учун ҳамда умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилади ва унинг ставкаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида белгиланади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1 000 метр квадратдан кўп бўлган мол-мулк ижарага берилганда, солиқ солиш мақсадида ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланмайди, бундан Тошкент шаҳри мустасно;
  • кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилотлар ва солиқ маслаҳатчиларини жалб қилиш харажатларини икки баравар оширган ҳолда чегиришга рухсат берилади.

Жорий йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар асосий фаолият тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш соҳаси бўлган тадбиркорлик субъектларига, бундан давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналар ҳамда йирик солиқ тўловчилар мустасно, ихтиёрий равишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлаш ҳуқуқи берилади.

More stories

Шавкат Мирзиёев МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

22 декабря 20:02

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Бишкекка жўнаб кетди

31 августа 13:39

Ўзбекистонда “Шажара” ахборот тизими йўлга қўйилиши мумкин

21 ноября 18:15

Кўксаройда Мирзиёев ва Бердимуҳамедовнинг музокаралари бошланди

17 ноября 12:06

Қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибида:

  • қўшилган қиймат солиғи ставкаси товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича барча айланмаларга нисбатан 6 фоиз этиб белгиланади;
  • фойда солиғи ставкаси 0 фоиз этиб белгиланади ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади;
  • сотиб олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди;
  • солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибида назарда тутилган:
  • қўшилган қиймат солиғи бўйича мавжуд имтиёзлар, преференциялар ва тўланган солиқнинг бир қисмини қайтариб бериш тартиби қўлланмайди;
  • қўшилган қиймат солиғининг мавжуд салбий фарқ суммаси ҳисобдан чиқарилади;
  • мазкур тартибдаги тадбиркорлик субъектларидан товарлар ва хизматларни сотиб олган харидорларга қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилади.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибига ўтиш ёки уни қўллашдан воз кечиш хабарнома юборилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибидан умумбелгиланган тартибга ўтилганда, солиқ тўловчи бундай ўтиш санасида ўз балансида мавжуд бўлган товар-моддий захиралар ва узоқ муддатли активлар қолдиқларининг баланс қийматида ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаларини белгиланган тартибда ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Солиқ қўмитаси бир ой муддатда электрон ҳисобварақ-фактуралар ва харид чекларида қўшилган қиймат солиғини 6 фоизлик ставка бўйича ҳисоблаш ҳамда унинг алоҳида ҳисобини юритиш тизимини жорий этади.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси фақат ушбу солиқ тўловчилар ҳисобини юритиш мақсадида берилади ва таъсир чораларини белгилашга асос бўлиб ҳисобланмайди.

Қуйидагилар бекор қилинади:

  • қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинча тўхтатиб туриш тартиби;
  • Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб киришни (импортни) амалга оширувчи юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси деб эътироф этиш;
  • 2027 йил 1 январдан бошлаб солиқ хавфи даражаси паст бўлган ҳолларда қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини қайтаришда (қоплашда) инсон омили иштирокидаги жорий амалиётдан воз кечилади;
  • солиқ тўловчида мазкур Фармон кучга киргунга қадар ҳосил бўлган ҳамда келишда ҳосил бўладиган 10 миллион сўмгача қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий фарқ суммалари уларнинг аризаси талаб этилмаган ҳолда автоматик тартибда қайтариб берилади. Ушбу суммани қоплаб бериш билан боғлиқ солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2026 йил 1 октябрга қадар электрон ҳисобварақ-фактуралар ва солиқ ҳисоботининг хавф даражасини реал вақт режимида баҳолаш натижасида қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини автоматик тарзда қайтариш (қоплаш) амалиётини жорий этади.

2028 йил 1 январга қадар кичик бизнес субъектларига солиқ органларининг “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш” автоматлаштирилган дастури орқали аниқланадиган солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатларини мустақил тузатиш имконияти берилиб, қуйидаги солиқ текширувлари ўтказилмайди:

  • солиқ хавфи суммаси беш юз миллион сўмгача бўлганда — солиқ аудити;
  • солиқ хавфи суммаси юз миллион сўмгача бўлганда — сайёр солиқ текшируви.

Солиқ қўмитаси 2026 йил 1 июлдан бошлаб камерал солиқ текшируви талабномасига тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар тақдим этилганда солиқ тўловчиларнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни фаоллаштириш жараёнини тўлиқ автоматлаштиради.

Мазкур фармон норма ва қоидалари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, дарҳол кучга киради.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Мазкур фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Солиқ қўмитаси раиси Фаррух Пўлатов белгиланади.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров зиммасига юкланади.

кичик бизнесфармонШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни якунлади
Сурхондарёда томорқасида 300 тупдан ортиқ кўкнори етиштирган икки шахс ушланди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа