Skip to content
Trending
5 января 09:182,3 миллион долларлик криптоайланма: Тошкентда йирик наркожиноят фош этилди 25 декабря 20:19Қирғизистонда ўқитувчи ва шифокорлар маоши 100 фоизга оширилади 21 сентября 12:03Facebook ва Instagram’да оммавий узилишлар кузатилди 14 марта 10:48Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ҳужумга учради 4 апреля 14:27Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлади 8 января 15:11АҚШ раҳбари Колумбия президентини Оқ уйга таклиф қилди 24 марта 16:33Эрон билан урушда қанча исроиллик ҳалок бўлгани очиқланди 27 декабря 11:21Трамп Путин билан Украина масаласини исталган пайт муҳокама қилишга тайёр 23 января 08:47Франция Ўрта Ер денгизида санкция остидаги Россия нефть танкерини қўлга олди 25 января 20:12Нетаньяху АҚШнинг махсус вакиллари билан учрашув ўтказиши мумкин
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

ShaxriyorShaxriyor—27 мая 09:330 23
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини Қурбон ҳайити билан табриклади. Президент табриги унинг матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

“Сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар, бутун халқимизни бугунги улуғ айём – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Тинчлик, меҳр-оқибат ва саховат байрами – Ийд ал-Адҳа муқаддас динимиз моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоя ва амалларни яққол ифода этган ҳолда, ҳозирги кунда мамлакатимизда инсонпарварлик руҳида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларимизнинг маъно-мазмунига уйғун ва ҳамоҳанг экани билан барчамиз учун янада азиз ва қадрли бўлиб бормоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, кўпмиллатли юртимизда осойишталик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, ёрдамга муҳтож инсонлар, муҳтарам нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маҳалла ва хонадонларни обод қилишга қаратилган ишларимизда Қурбон ҳайитининг эзгу анъаналари куч-ғайрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлаш лозим”, дейилади Президент табригида.

Қайд этилишича, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг қадимий тарихи ва бой маданий қадриятларини, буюк аллома ва мутафаккирларнинг илмий-маърифий меросини, ислом динининг асл моҳиятини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда. Буни яқинда Ўзбекистон халқи ва меҳмонлари учун ўз эшикларини очган Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанддаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Марғилон шаҳридаги Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуаси каби Янги Ўзбекистон мўъжизалари бўлган ноёб обидалар мисолида яққол кўриш мумкин.

More stories

Шавкат Мирзиёев иштирокида “Янги Ўзбекистон” боғида Наврўз умумхалқ байрами бўлиб ўтди

21 марта 13:30

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари маълум қилинди

26 мая 09:36

Ўзбекистонда 3 баллик зилзила содир бўлди

8 ноября 11:02

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик йўлида яна икки давлат билан музокараларини якунлади

6 ноября 12:59

“Ҳеч шубҳасиз, буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар бўлиб, улар бизни янада катта сафарбарлик билан ҳаракат қилишга даъват этади.

Юртимизда диний эътиқод эркинлигини таъминлаш учун яратиб берилаётган қулай шароитлар туфайли ушбу мунаввар кунларда 15 мингдан зиёд ватандошларимиз муқаддас ҳаж амалларини адо этмоқда. Бу йил тарихимизда илк марта “Президент ҳожилари” дастури жорий этилганидан хабарингиз бор. Ушбу дастурга мувофиқ, эл-юртимизга сидқидилдан хизмат қилган 100 нафар юртдошимиз – уламолар, нуронийлар, маҳалла фахрийлари ҳамда уларнинг оила аъзолари муборак ҳаж сафарига бориш имкониятига эга бўлдилар”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент мана шу саодатли онларда барча ҳожиларни Қурбон ҳайити билан қутлаб, ибодатлари қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўраган. 

“Муқаддас зиёратдан қайтиб келадиган бу ҳурматли юртдошларимиз эзгулик ва маърифат тарғиботчилари сифатида оила ва маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда олиб бориладиган маънавий-тарбиявий ишларда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, дунёнинг турли мамлакатларидаги мусулмон дўстларимиз ва ҳамкорларимизга ҳам қизғин қутловларимизни йўллаб, уларга тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз”, дейди Президент.

Шунингдек, Президент байрам кунларида ҳам эл хизматида, ватан сарҳадларида ўз вазифасини масъулият билан адо этаётганларга алоҳида миннатдорлик билдирган.

“Чет элларда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошларимизни ҳам самимий табриклаб, уларнинг барчасига эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Эл-юртимизни шундай қутлуғ айёмга тинчлик-омонликда ва ҳамжиҳатликда етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Илоҳим, Яратган парвардигор эл-юртимизни ўз паноҳида асрасин!

Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!”, дейди Шавкат Мирзиёев

Қурбон ҳайититабрикладиЎзбекистонШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Тошкентда “гашиш” олиб юрган икки ёш йигит қўлга олинди
Наманганда ИИБ ходимининг ўлимига сабаб бўлган шахс 6 йилга қамалди
Related posts
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Жамият

Тошкентда яна бир сунъий кўл қурилиши бошланди

24 октября 13:44 40
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40 20
Дунё

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50 20
Спорт

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14 20
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 50
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Load more

АҚШда чиқиндилар билан бирга прессланган эркак тирик қолди

25 октября 19:40

Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси такси ҳайдовчисини калтаклашда гумонланмоқда

25 октября 18:50

11 ёшли шахматчи қиз 38 йиллик жаҳон рекордини янгилади

25 октября 15:14

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1961
  • Жамият1888
  • Спорт319
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа